Мулчалаш учун ишлатиладигин махсулотлар ва мулчалашнинг камчилиги

Мулчалаш учун ишлатилиши мумкин бўлган махсулотлар:

1. Гўнг чириндиси (нам ёки яхши чиримаган гўнг тавсия қилинмайди).
2. Майдаланган ўтинг парахаси.
3. Майдаланган шоли ёки буғдой пояси
4. Махсус тайёрланган матолар

Мулчалашнинг камчилиги:

1. Агар назорат қилиб турилмаса зараркунанда ёки кемирувчилар ин қуриши мумкин.
2. Нотўғри махсулот ишлатилса унинг таркибидаги бегона ўтлар кўпайиб кетади.

Боғдаги тупроқ етарлича намлигини қандай аниқлаш мумкин?

Бунинг бир нечта усуллари бор:

1. Намликни аниқловчи тензиометрлар ердамида.

Тензиометрларнинг бир нечта турлари мавжуд:
— маханик тензиометрлар

— GPS тизимли ва Сим Картали (автоматик намлик тўғрида маълумот жўнатиб турувчи) тензиометрлар

Бундай электрон тензиометрларнинг авфзаллиги шундаги улар, суғориш тизими компютер блоги билан улаб қўйилса, зарур вақтда насосларни ўзи (инсон иштирокисиз) ёки фермер смартфони орқали ёқиб боғни суғоради ва намлик маромига келганда насосларни ўчиради.

2. Оддий қўл билан ҳис қилиш орқали аниқлаш мумкин. Бу ҳусусидаги тупроқшунос олимлар томонидан махсус тайёрланган йўриқномани тез кунда юклаб қўйман.

Манба: Fruit Master

Дўстларингизга ҳам улашинг!