Нима сабабдан помидор гуллари мева тугмаяпти?

Баъзан помидорлар гулласа ҳам мева тугмайди. Бир қарашдан ҳеч қандай муаммо йўқ эди: помидор кўчатлари асосий ерга ўтқазилгандан кейин яхши авж олган, касал бўлмаган ва гуллаган. Бироқ шунга қарамай мева тугмаган.

Нима учун помидорлар гуллайди, аммо мева тугмайди?

Одатда помидорлар қуйидаги сабаблар туфайли мева тугмайди:

— чангланмаганлиги;

— азотнинг кўпайиб кетиши;

— ортиқча суғорилганлиги;

— совуқ ҳаво;

— ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат;

— озиқа етарсизлиги.

Помидорлар мева тугиши ва келажакда ҳосил бериши учун экинларга ёрдам беришимиз керак.

Помидорларнинг мева тугиш миқдорини қандай қилиб орттириш мумкин?

Помидорларда кўпроқ мева тугилиши учун авваламбор, гулларни тўкилишига олиб келадиган барча сабабларни бартараф этиш лозим:

— азотли ўғитлар миқдорини камайтириш;

— доимий равишда иссиқхонани шамоллатиш;

— ҳароратни назорат қилиш (ҳарорат 20-25 даража бўлиши лозим);

— озиқлантиришда кўпроқ калий ва фосфорни бериб туриш керак.

Мева тугиш миқдорини ошириш учун юқоридаги тадбирлардан ташқари яна иккита тадбирни албатта бажариш керак.

1. Помидорларни сунъий чанглатиш

Кўпинча чангланиш шамол ёрдамида амалга ошади. Бироқ етарлича ҳаво айланмаганида бу нарса амалга ошмайди, урғочи гуллар чангланмай қолади ва натижада мева тугмайди.

Масалан, ҳаво салқин бўлганлиги учун иссиқхона кўпроқ ёпиқ бўлган, доимий ҳаво оқими бўлмаган. Натижада чангланишга ҳам имкон бўлмаган. Бундай шароитда экинларнинг чангланиши учун ёрдам бериш лозим.

Помидорларнинг сунъий чангланишини қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг учун шунчаки пояларни (помидор тупларини) сал сал силкиб чиқиш мумкин. Бошқача йўл тутса ҳам бўлади: кичкина чўтка билан барча гулларга тегиб чиқиш, яъни шу чўтка орқали гул чанглари бир бирига ўтказилади. Буни қуруқ ва илиқ кунда бажарган яхшироқ. Бундай тадбирни ҳар 2-3 кунда (баъзи тавсияларга кўра 3-4 кунда) бир марта такрорлаб туриш лозим. Шу йўл билан пуч гулларнинг миқдорини уч бараварга камроқ бўлишига аниқ эришиш мумкин.

ma7841203x-re1245679854-3120sdef4215468-9784213ault.jpg (94 KB)

1-расм. Чўтка ёрдамида сунъий чанглатиш

2. Сунъий чанглатишдан ташқари, қўшимча равишда мева ҳосил қилувчи препаратлар қўлланилади:

·        Бор кислотаси аралашмаси. Илк мевалар шаклланаётган вақтда помидорларга қуйидаги аралашма билан ишлов бериш лозим: 10 г (ярим чой қошиқ) бор кислотаси кукунини 10 л иссиқ сувда аралаштириб, кейин уй ҳароратида совутиш керак. Фитофтора профилактикаси учун қўлланишдан олдин аралашмага 10 томчи йод қўшиш мумкин. Аралашмани яхшилаб аралаштириб, помидорларга сепиб чиқилади.

Бор экинларнинг гуллаш ва мева тугиш вақтида жуда муҳимдир. Фақатгина помидорлар учун эмас, барча экинлар учун ҳам муҳимдир. Бу аралашмани бодринг, қалампир, қулупнайда ҳам қўлласа бўлади. Бор тугилган меваларни сақлашга ва уларни тўкилишини тўхтатишга ёрдам беради.

·        Гибберфос. Гуллашнинг авж палласида жараёнга ёрдам беради.

·        Завязь. Мева тугишга ёрдам берадиган универсал, экологик тоза стимулятор.

·        Томатон. Ёмон об-ҳаво шароитларида меваларни шакллантиради.

·        Бутон.

Юқорида келтирилган тадбирларни бажарган ҳолда помидорларнинг кўпроқ мева тугишига ва уларни сақлаб қолишларига ёрдам бериш мумкин.

opry124579865skivanie-to1245568matov-bo124598rnoi-kislo120346798toi-1.jpg (36 KB)

2-расм. Бор кислотаси билан помидорга ишлов бериш

Манба: dehqon.uz

1.  sadoezh.ru

2.  profermu.com

3.  7dach.ru

Дўстларингизга ҳам улашинг!