Нок пашшасидан халос бўлиш учун қилиш керак бўлган амалиётлар

Дарахт пашшаси, асосан, нок ва олмада бўлади. (олмада учровчи тури: Psylla maly).

Ундан дарахтнинг барглари ва мевалари зарарланади:

Ушбу зараркунанда нок дарахтига уч ҳил зарар етказади. Биринчиси, барглар орқали дарахт ширасини сўриб, озиқланиб дарахтни нимжонлаштиради. Нок пашшаси озиқланиш билан бир вақтда ўзининг заҳарли суюқлигини (сўлагини) дарахт танасига юборади. Баргларда куйган кўринишдаги доғлар пайдо бўлади.

Агар зараркунанда бир неча мавсум давомида кўп тарқалган бўлса, баҳорда барглар сариқ рангда бўлади ва кузда қизил тус олиб муддатидан эрта тўкилади.

Агар зараркунанданинг кўпайиши назоратга олинмаса, дарахт жуда нимжон бўлиб қолади, мевалари майда бўлади ёки умуман бўлмайди ва вақт ўтиши билан дарахт нобуд бўлади.

Иккинчи турдаги зарари нок пашшасининг дарахт танасига ўз заҳрини жойлаш орқали юзага келади. Шу сабабдан нок пашшаси вектор ҳисобланиб, озиқланиш билан бир вақтда ўз заҳрини юқтириб боради.

Бу касаллик “нок дарахтининг сустлашиши” деб номланади ва бу жараён фитоплазманинг (паразит бактерия) фаол иштироки натижасида юзага келади. Фитоплазма дарахт барги орқали унинг илдизларига озуқа боришини таъминловчи флоэм тўқимасини зарарлайди. Касаллик юзага келганда илдизларга озуқа боришдан тўҳтайди ва натижада дарахт ривожланиши сустлашиб, охири нобуд бўлади.

Учинча зарари нок пашшаси чиқарувчи шилимшиқ суюқлик (унинг аҳлати – экскримент) мева юзасига тушиб тўрланишни юзага келтиради. Тўрланиш мева юзасида чизиқлар ёки куйиш каби доғлар мисолида кузатилади. Натижада меванинг бозоргирлиги тушиб кетади – сифати бузилади.

Зараркунанданинг ҳаёт даври:

Ушбу зараркунанда балоғатга етган ёшда (урғочи ва эркак ҳолда) дарахт пўстлоғи остида ёки боғ юзасидаги бегона ўтлар ичида ёки боғ четларида қишлайди. Қишловчи зараркунандалар “қишки формаси” деб номаланади. Қишлаётган зараркунандалар январ бошидан то феврал ойи ичи урчийди. Баҳорда нок дарахти куртаклари ҳаракатга келиши билан урғочилари куртаклар атрофи ва ёш новдаларнинг нотекис юзаларига туҳум қўяди. Агар барглар чиққандан сўнг туҳум қўйса, унда барг томирлари ва четлари атрофига тухум қўйиш жараёни гуллаш даврининг охиригача давом этади. Битта урғочиси 500тагача тухум қўяди (одатда дарахтнинг бир жойига 10-20 та тухум тўғри келади).

Назорат чоралари:

Ушбу зараркунанда нок боғларига жуда катта қирон келтириши мумкинлигини инобатга олиб, унинг кўпайишини олдини олиш мақсадида боғингизни доим кузатиб боришингиз тавсия этилади. Бир нечта назорат қилиш чоралари мавжуд:

1. Биологик назорат:

Баҳтимизга, ушбу зараркунанданинг жуда кўп табиий душманлари мавжуд. Буларга олтинкўз, хонқизи, майда қароқчи қўнғизлар ва уруғларда учровчи қўнғизлар киради. Ўргимчак ва каналар балоғатга етганлари билан озиқланади.

Бошқа таббий душманлари бу, нок пашшаси тухумига ўз тухумини қўювчи паразит арилардир. Паразит арилар личинкалари тухумдан чиқиб нок пашшаси тухуми билан озиқланади.

Бундай паразит ариларнинг икки тури мавжуд Trechnites psyllae ва Prionomitus mitratus. Вашингтонда (АҚШ) паразит арилар зарарли химикатлардан ҳимоя қлинса уларнинг боғлардаги кўпайиш ҳажми 70%гача бўлиши мумкин.

2. Кимёвий назорат

Мавсум давомида перитроид инсектицидлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг, чунки улар нок пашшасининг табиий душманларини қириб ташлайди ва курашиш қийинлашади.

Фақатгина перитроид инсекитцидларни тиним даврида мойга қўшиб қўллашингиз мумкин.

Перитроид исектицидларни қандай аниқлаш мумкин? 

Перитороид исектицидларнинг актив таъсир қилувчи моддаси (препарат этикеткасини яхшилаб ўқинг) доим -thrin ёки -ate қўшимчаси билан тугайди. Масалан allethrin, resmethrin, permethrin, cyfluthrin or esfenvalerate.

Куз охири ва қиш бошида нималар қилиш мумкин?

Биринчи асосий кураш чораси бу балоғатга етган нок пашшаси личинкасини туҳум қўйишидан олдин назоратга олиш. Зараркунанда балоғатга етиб қишлашини инобатга олган ҳолда, уларга қарши кураш кеч кузда барглар тўкилгандан сўнг бошлашиниши шарт.

Айни шу вақтда курашиш заруриятига шубҳангиз бўлса, дарахт учидаги новдалардан намуна олинг. Масалан, 20та новда олинг, агар 5 та ёки ундан ортиқ новдада нок пашшаси личинкаси борлигини кузатсангиз, албатта, чора кўрилиши шарт.  

Кун очиқ (қуёшли ва қуруқ) бўлганда барг тўкилгандан то зараркунанда личинкаси тухум қўядиган давргача бўлган оралиқда 6%ли мойли препарат сепинг. Тиним даврида агар дарахт илдизи атрофи ёмғир ёки суғоришдан нам бўлса, мойли препарат қўлламанг.

Мойли препаратни шудринг кетгандан сўнг ёки ёмғирдан нам бўлган новдалар қуригандан сўнг сепинг! Мойли препаратларни кучли шамол ёки совуқ вақтда сепманг! Мойли препарат балоғатга етган нок пашшасини нобуд қилади, лекин унинг тухумларини эмас. Шундай бўлса-да, мойли препарат тухумларининг очилиш вақтини 1 ойга чўзади. Агар боғингизда нок пашшаси кўп бўлса, мойли препаратни икки марта қўлланг.

Эрта баҳорда

Агар кеч кузда мойли препарат қўллай олмаган бўлсангиз, унда уни тиним охирида, яъни гуллашдан олдин сепинг. Бу билан сиз балоғатга етган нок пашшасини тухум қўйишидан олдин назоратга олган бўласиз. Баҳорда мойли препаратни ёки Каолин кукунини ҳаво ҳарорати >7 ℃ дан юқори бўлганда сепинг.

Гуллаш даври оҳирида

Гуллаш даврида нок гулларидан намуна олинг ва уларда нок пашшаси тухуми борлигини текширинг. Агар сиз олган намуна гулларнинг 2% дан кўпроғида нок пашшаси тухумлари бўлса, (масалан, 50та гулдан >1 (битта ёки ундан кўпроғида), гуллаш даври оҳирида унга қарши курашинг. Сепишингиз мумкин бўлган препаратлар: 1. Мойли препарат (1% пахта мойи ва 1л суюқ совун) + Abamectin (Вертимек 0.8 – 1.6 л/га) ёки 2. Thiamethoxam (Актара 0.3 – 0.4 л/га) ёки 3. Imidacloprid (Конфидор 1.3 л/га)

Ёздан то ҳосил терилгунгача бўлган даврда:

Агар ёз ойларида ҳам боғингизда нок пашшасини борлигини кузатсангиз, мойли препарат қўллашингиз мумкин. Ёз ойларида сувга суюқ совуннинг ўзини қўшиб дарахтларни чўмилтириб туриш ҳам зараркунанда кўпайиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Совунли сув, личинканинг ҳимоя қобиғини ювиб ташлайди ва иссиқ қуёш нурида улар нобуд бўлади. Мойли препаратни 4% ишлатингиз мумкин, лекин ҳосил териш вақтига яқинлашиб боришингиз билан мойли препарат % ини камайтиришингиз тавсия қилинади. Масалан, ҳосил теришдан 4 ҳафта олдин мойли препарат концентрацияси 1% ва 2 ҳафта олдин эса концентрацияси 0.5% ташкил қилиши шарт.

Ҳосил теришдан сўнг:

Яна бир чора кўриш вақти бу – ҳосил териб олингандан сўнг. Бу вақтда мойли препарат концентрацияси 6% гача ёки каллоид олтингугурт сепилиши мумкин, лекин ҳаво иссиқ бўлганда эҳтиёт бўлинг дарахтлар стресга тушиб қолиши мумкин. Олтингургут (сувда эрийдиган олтингугурт сарф меъёри гетарига 5-10 кг. Яна бир чора бу, ИСО (олтингургут ва оҳак эритмаси) ва 6% мойли препаратни қўшиб сепиш. ИСО ва мойли препарат иккисини 1 ноябрдан олдин ёки сувсизликдан стресга тушган дарахтларга сепманг.

Иссиқ ҳароратда бундай препаратлардан дарахтлар зарарланиши мумкин, ҳароратни назорат қилинг.

Пайвандтаглар

Нок дарахтларига зарар етказувчи фитоплазмага чидамли пайвандтаглардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Pyrus pyrifolia (serotina), Pyrus ussuriensis, ва Pyrus calleryana каби пайвандтаглардан фойдаланманг, улар бу касалликка чидамсиз. Pyrus communis пайвандтаги ушбу касалликка нисбатан анча чидамли. Беҳи пайвандтаги ўртача чидамли. Қуйидаги 4та пайвандтаг ушбу касалликка қарши жуда чидамли уруғдан кўпайтирилган Барлет (Bartlett) ва қишки Нейлс (Winter Nelis), қаламчадан кўпайтирилган Олд Хоум Х Фармингдейл (Old Home X Farmingdale) ва Pyrus betulaefolia.

манба: @fruitmaster

каналга уланиш учун: @bogdorchilik