Нок шира бити

Нокнинг барг ширинчаси ва унинг личинкалари куртак, барг, новда ва меваларни ширасини сўради ҳамда ўзидан ёпишқоқ ва ширин суюқлиқ шира ажратади. Оқибатда дарахтни куртак, баргга ва новдалардаги ҳаётий жараёнлари бузилади.
Зараркунанда ёппасига учиб кўпайган даврда дарахтлар ёпишқоқ нок чиқиндиси билан тўлиқ қопланади. Барглари қораяди ва тўкилиб кетади. Мевалар қаттиқ бўлиб қолади, дарахт заифлашади, келгуси йил ҳосил сезиларли даражада камаяди. Ўсиб етилган шира узунлиги 3 мм бўлган қанотли ҳашарот сарғиш ёки яшилсимон қўнғир тусда бўлади. Дарахтдан-дарахтга учиб ўтиш йўли билан тез тарқалади. Етук нок новдаларида, тана пўстлоғининг ёриқ ғовакларида хазон орасида қишлайди.
Вояга етган шира битлари ёзда ҳам, кузда ҳам дарахтдан дарахтга ўтаверади, шу билан бирга улар кузда тўпланиб қишлайди.

Ўзбекистон шароитида 4-5 та авлод беради. Вояга етган бурга 3 ойгача яшайди, шу давр мобайнида 500 тагача тухум қўяди.