Нок ва олма меваларида ранг олиши

Савол: Нок ва олма меваларида ранг олиши яхши эмас. Меваларнинг ранг олишини кучайтириш учун қандай чора кўриш керак? Ранг олишни кучайтирувчи кимёвий препаратлар бор деб эшитдик. Шу тўғрими ва қандай таъсир қилади? Шу ҳусусида маълумот берсангиз.

Умуман олганда, ҳаридорлар томонидан қизил ёки тўқ қизил рангдаги мевалар (олма, нок ва бошқалар) кўпроқ ҳуш кўрилади. Шу сабабдан кутилган қизил рангли мева етиштира олмаган фермерлар (дунё бўйлаб) сезиларли иқтисодий зарарлар кўришади. Гала ва Фужи олма навлари ва Барлект, Комис каби нок навлари ҳар доим ҳам исталган қизил рангни олмайди, шу сабабдан селикционер олимлар уларни тўқроқ ранг олувчи бошқа навлар билан чатиштириб, уларнинг янги навларини яратиш устида тинмай изланишлар олиб боришади.

Албатта биз меваларимиз қизил ранг олиши учун баъзи чораларни кўришимиз мумкин, лекин меванинг ранг олишида ҳизмат қилувчи бир нечта муҳим омиллар ҳам мавжуд.

Даставвал, шу асоси омиллар ҳақида тўҳталсак. Суҳбатимизни олма мисолида кўриб чиқамиз. Олмадаги ҳолатлар Нок учун ҳам бир ҳил. Мевада уч ҳилдаги пигмент унинг ранг олишини таъминлайди. Хлорофиллар – фотосинтезга жавобгар яшил рангли пигмент. Каротенойд – сариқ, тўқ сариқ ёки қизил рангли пигментлар ва Антоцианин – қизил, кўк ёки бинафшаранг пигментлар. Мева пишиб бориши билан Хлорофил пигментлар ўз кучини йўқотиб Каротенойд пигментлар билан алмашади ва вақт ўтиши билан Каротенойдлар кучи сусайиб Антоцианин пигментлар кучи ортади ва айнан Антоционин пигментлар ҳисобига мева қизил ранг олади. Мева одатда 2 қатламдан оборат бўлади: Эпидермис ва Гиподермис. Меванинг қизил ранг олиши асосан айнан шу Эпидермис ва Гиподермис ҳужайралари таркибида қанча Антоционин пигментлари билан боғлиқ.

Антоционин пигментларининг ишлаб чиқарилиши ёки миқдори боғ жойлашган ҳудуд, озуқа ва боғ парвариши, меванинг ривожланиш босқичларидаги ўзгаришлар ва дарахт шохлари ичидаги микроклимат билан чамбарчас боғлиқ.

Кун давомида айнан шу Антоционин пигментларининг фаоллашувига таъсир қилувчи, яъни меванинг ранг олишида бизнинг қўлимиздан келувчи омиллар ҳақида тўҳталиб ўтамиз.

Мева қизил ранг олиши учун кимёвий препаратлар бор, лекин кимёвий препаратларни қўллашдан олдин боғни кимёвий перепарат қўллаш учун тайёрлаб олиш зарур. Агар олдин боғни тайёрламай кимёвий препарат қўлланилса, кимёвий препаратлар таъсири сезилмайди ёки бўлмайди. Мева ранг олиш учун кимёвий препартлар қўллаш бу ҳар доим энг оҳирги ечим ҳисобланади.

Аксарият ҳолларда инсоният “Мўжизага эга препаратларни қўлласамда, муаммо ўз-ўзидан ечим топса” деб ўйлайди. Афсуски, бундай мўжизакор кимёвий препарат мавжуд эмас.

Олдин машаққатли мехнат ва кейин етмаган жойига кимёвий препарат.

Меваларнинг ранг олишини таъминловчи омиллар:

Қуёш нури:

Антоцианин пигментларнинг фаоллиги қуёш нурига таянади. Ҳосил теришдан олдинги, яъни мавсум давомидаги шакл бериш, дарахтлар остига қуёш нурини қайтарувчи мато ёки мулчалар тўшаш ва ортиқча шох ўсишининг олидини олиш меваларга ранг олишга ёрдам беради.

Кўк-бинафшаранг ва Ультрабинафшаранг нурлар, айниқса бу икки нурнинг мувозанатлашуви қизил ранг олишни кучайтиради (бундай мувозанатлашув ёмғирлардан сўнг ва денгиз сатҳидан юқори жойларда кўп учрайди). Шу сабабдан тоғли жойларда мевалар жуда тўқ ва тиниқ қизил рангни яхши олади.

Ҳарорат:

Меваларнинг қизил ранг олиши ҳарорат паст бўлган вақтда, айниқса тунги ҳарорат паст бўлган шароитда кучаяди. Аксинча, агар тунда ҳарорат салқин бўлиб кундузги ҳарорат +30 градусдан кўтарилиб кетса қизил ранг олиш бузилади. Қизил рангнинг жадаллашувида ҳосил теришдан икки ёки уч ҳафта олдин тунги ҳароратнинг салқин бўлиши жуда катта аҳамиятга эга. Одатда оптимал қизил ранг олиш ҳарорати турли меваларда турлича, лекин ўртача +20 ва +25 градус оралиғидаги ҳароратдир. Айнан шу сабабдан тоғли ҳудудларда ва европа аксарият ҳудудларида олма ва нок мевалари жуда ёрқин ва тўқ қизил ранг олиш имкониятига эга.

Азот ва азотли ўғитлар:

Азотнинг ёки азотли ўғитларнинг ортиқча берилиши дарахтни ўстириб юборади ва мевалар сояда қолиб кетади. Натижада қизил ранг олиш сустлашади. Ортиқча азот миқдори Гранни Смит ва Голден каби яшил олмаларда ҳам антоцианин ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва оқибатда бир оз қизил ҳошиялар пайдо бўлиши мумкин.

Ҳосилга кирган дарахтларда азот миқдори ортиб кетса меваларнинг ранг олиши кечикади. Одатда баргдаги азот миқдорининг ортиқча 0.1%га ошиши меванинг қизил ранг олиш имкониятини 5%га камайтиради.

Қолаверса ортиқча азот берилган дарахатлар меваларининг узоқ муддат сақланиш имконияти пасаяди.

Калий:

Калий (K) озуқаси юқори азот салбий реакциясини сусайтириб, антоцианин пигментларини фаоллаштиради ва меваларнинг қизил ранг олиш имкониятини оширади. Лекин бу дегани агар ортиқча Калий берсам мевалар яхши қизил ранг олади дегани эмас. Тупроқ ва барг анализ орқали дарахтнинг Калийга муҳтожлилигини аниқлаш зарур, ва камомат бўлсагина унинг ўрни тўлдирилиши тавсия этилади.

Дарахт қулочини (шаклини) назорат қилиш: 

Меванинг ранг олишида рол ўйновчи энг катта омил бу дарахат шаклини назорат қилиб туриш.

Ортичқа шохлаш оқибатида мевалар сояда қолиб кетади ва уларнинг ранг олиш имконияти пасаяди. Изланишлар шуни кўрсатадики агар мевалар 70%дан ошиқ қуёш нури тегса улар яхши ранг олади, аксинча қуёш нури 40%дан кам тушса уларнинг ранг олиш имконияти пасаяди. Лекин дарахтларга шакл берганда ортича шох ёки режасиз шох олиб ташланиши ҳосилдорликни тушиб кетишиши ва иссиқ ҳудудларда меваларнинг қуёшда куйишига сабаб бўлиши мумкин.

Бунга қишки шакл бериш (эрта баҳор ва кеч кузда) орқали эришиш мумкин. Шу ўринда шакл бериш тури ва навларнинг ўсиш суръатига (масалан Роял Гала) қараб ёзги шакл бериш ҳам зарур бўлиши мумкинлигини унутманг.

Ортиқча мева

Ортиқча мева, юк, олган дарахтларнинг меваларининг ранги суст бўлади. Бунга сабаб, мевалардаги шакар миқдорининг паст бўлишидир. Дарахтнинг барча мевасига бирдек кучи етмайди. Шу сабабдан ўз вақтида меваларни сийраклаштириш жуда муҳим.

Дарахтларнинг стресга тушиши

Дарахтларнинг сувсизлик, ҳараркунандаларнинг барглар билан озиқланиши оқибатида баргларнинг камайиши каби ҳолатлардан стресга тушиши оқибатида фотосинтез (модда алмашинуви) жараёни издан чиқади ва мевалаларнинг ранг олиш имконияти тушиб кетади. Бу айниқса меваси кўп бўлган дарахтлар янада кўпроқ муаммо туғдиради, чунки кўп мева учун фотосинтез жараёни кучлироқ бўлиши талаб этилади.

Генетика

Баъзи навлар айнан маълум бир ҳудудларда қизил ранг олиш учун яратилади. Яъни меванинг генида қизил ранг олиш ҳусусияти бўлади. Афсуски ҳамма қизил ранглар олма ва нок навлари ҳам исталган жойда қизаравермайди, ёки қизарганда ҳам ёрқин ва тўқ қизил ранг олмайди. Шундай экан навларни эҳтиёткорлик билан танланг.

Кимёвий препаратлар

Меваларнинг қизил ранг олишида ёрдам берувчи қатор кимёвий препаратлар мавжуд. Уларнинг аксарияти ҳал тест режимда. Кимёвий препаратлар рангсиз мевага қизил ранг бера олмайди. Кимёвий препаратларнинг вазифаси, меванинг етилиш ва пишиш вақтини 7-10 кунга кечиктириб бериш. Айнан шу кечиктирилган 10 кун, баъзи ҳудудларда қизил рангли меваларга етарлича ранг олиш имконини беради. Амалда қўлланилаётган шундай препаратлардан бири бу Retain (Ретейн). Ретейн мева пишишидан ёки териб олинишидан биринчи марта 21-28 кун олдин ва иккинчи марта сепилади 7-14 кун қолганда сепилади. Айнан пастки ҳудудларда (тоғ олди бўлмаган ҳудудларда) сентябр оҳири ёки октябр бошларида тунги ҳаво бир мунча салқинлашади ва Ретейн каби гармонлар ўз вазифасини бажаради.

Ҳулоса

Қизил рангли мева (олма ва нок) етиштирмоқчи бўлсангиз генетик қизил ранг олиш учун яратилган навлардан фойдаланинг ва уларни имкон қадар салқин ҳудудларга (имкон қадар денгиз сатҳидан 900-1000 метрдан паст бўлмаган) экинг. Баҳмалда (Жиззаҳ вилояти) аксарият боғлар денгиз сатҳидан энг камида 1100 ёки 1200 метр баландликда жойлашган, шу сабабдан олма ва ноклар жуда ёрқин ва тўқ қизил ранг олади.

Дарахтларга тўғри шакл бериш, уларнинг озуқа эҳтиёжини баланслаштириш, ўз вақтида суғориш, меваларини сийраклаштириш, стресга тушурмаслик каби агротехник амаллар ранг олиш имконини оширишга ҳизмат қилади.

Пастки ҳудудларда олма ва нок экишда мутахассислар билан маслаҳатлашинг. Жуда ёрқин бўлмасада қизил ранг олувчи олма (Пинк Лэди, Гала) ва нок (Регал Рэд, Виллиамс, Комис Рэд) меваларининг қатор навлар мавжуд.

Барча агротехник амалларни тўғри бажармасдан фақат кимёвий препаратдан фойдаланиш аксарият ҳолларда ёрда бермайди. Юқорида айтганимдек, кимёвий препарат бу энг оҳирги ечим!

Манба: @fruitmaster

Дўстларингизга ҳам улашинг!