Олма дарахтларининг СОЛКАШЛИК (бир йил ҳосил бериб, иккинчи йил кам ёки умуман ҳосил бермаслик) сабаблари:

Олма меваси уруғлари шаклланишни бошлаганда новда ва шохларга келгуси йил учун мева куртаклари ҳосил қилмаслик тўғрисида сигнал боради. Меваларни сийраклаштириш ушбу сигнал кучини камайтиришга ёрдам беради.

Солкашлик олма етиштирувчилар учун катта муаммо туғдиради. Кўпгина янги олма навлари Ханикрисп (Honeycrisp), ПасификРоуз (Pacific Rose), Фужи (Fuji), Камео (Cameo), Бребурн (Braeburn) ва бошқалар енгил ёки кучли солкашликка жуда мойилдир.

Солкашликка мойил бўлмаган навлар ҳам баъзи йиллари баҳорги кутилмаган совуқ (қиров) сабабли солкашликка учраши мумкин. Баҳорги совуқ ёки қировнинг солкашлик юзага келишида роли жуда катта.

Ушбу мақолада солкашлик бўйича катта изланишлар олиб борган боғдорчилик мутахассиси, олим МакАртни (McArtney) ҳулосаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Унинг фикрича, олма гулларини кимёвий препаратлар ёрдамида сийраклаштириш солкашликнинг олдини олишда жуда самарали натижа беради, ва ҳозирги кунгача бу усулнинг ўрнини боса оладиган бошқа усул ярилмади. Меваларни кимёвий препаратлар ёрдамида сийраклаштириш 1950 йиллардан бошланган.

Изланишлар шуни кўрсатадики ривожланаётган меванинг уруғлари ўзидан гибреллин (ўстирувчи) гармон ишлаб чиқаради ва бу гармон дарахтларни гуллашга эмас балки ўсишга ундайди. Бу дегани камроқ гул, ва кўпроқ шохлаш.

МакАртний фикрича “Кимёвий препаратлар ёрдамида гулларни сийраклаштириш меваларни кўп миқдорда мева камайтиради ва бунинг натижасида мева гибрелин ишлаб чиқарувчи мева уруғлари ҳам камаяди”. “Гибрелин ишлаб чиқарилишини камайтириш, дарахтларда кўпроқ гуллар ҳосил қилишга ёрдам беради”.

Лекин солкашликка мойил навларда фақат кимёвий препаратларнинг ўзи билан самарали натижага эришиш етарли эмас.

Олма етиштирувчилар солкашликнинг олдини олишга ёрдам берувчи қуйидаги амалларни синаб кўришлари мумкин:

[1] Гулларни сийраклаштириш: Гулларни сийраклаштиришда кенг фойдаланиладиган препаратлар Sevin (carbaryl), NAA (naphthalene­acetic acid), ва MaxCel (6-benzyladenine). Гуллаш даврида ушбу препаратлардан тўғри ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш зарур.

[2] Ёз мавсумида гармон сепиш: Ҳосил кўп бўлган йиллари NAA ёки Ethrel (ethephon) гармонларини ёзги мавсумда қўллаш келгуси мавсумда солкашликни камайтириш ёки олдини олишда самарали ёрдам беради.

NAA бу олма, нок, зайтун ва бошқа цитрус меваларнинг гулларини сийраклаштиришда қўлланиладиган гармон. Бундан ташқари бу гармон қаламча ва кўчирилаётган кўчатларни илдиз олишини кам кучайтиришда қўлланилади. Ортиқча мевани тўкишда ёрдам беради.

NAA гармони июн ва июл ойлари 1 литр сувга 5 грам қўшиб 4 марта ёки ҳосил теришдан бир ой олдин ҳар ҳафтада бир марта қўлланиши мумкин. Ҳосил теришдан олдин ушбу гапмонни сепиш ўсувчи (шоҳ берувчи) куртакларни мева куртакка айланишига ёрдам беради.

Ethrel бу ўсимликрни ўстирувчи гармон ҳисобланади. Бундан ташқари меваларни бир маромда пишиши, ранг олиши ва кўп гуллашга ундайди.

Агар Ethrel гармони қўлланилса, гуллашдан сўнг олти ҳафта ичида бир марта ишлатилиши тавсия қилинади. Ethrel гармонини қўллаш меъёри ҳар ҳил навларда турлича. Солкашликка кучли мойил навлар, масалан Фужи, учун бир гектарга 4.8 кг. Солкашликка енгилроқ мойил навлар учун бир гектарига 1.08кг. Голден Делишес (Golden Delicious) нави учун меъёр гектарига 3.12кг. Ethrel гармонини Ханикрисп (Honeycrisp) нави учун қўллаш тавсия этилмайди, акс ҳолда мевалар ҳосил теришдан олдин кўп тўкилиб кетади.

МакАртни NAA гармонин боғларда қўллаш қулайроқ эканлигини қайд этади, чунки бу гармонни ёз ойлари бошқа кимёвий препаратларга (масалан олма қурти учун сепилаётган) қўшим қўллаш мумкин.

[3] Куртакларни кузатиш: Ҳосилдан сўнг, куртакларни кўздан кечиринг ва уларни қанча қисми мева куртак ва қанчаси ўсувчи куртак эканлигини аниқланг. Дарахтларни баҳорда кесишда бу маълумотдан фойдаланинг. Бу маълумот дарахтларни қанчалик кучли ва кучсиз кесиш керак эканлигини белгилаб беради. Қиш ва баҳорда ортиқча ёки нотўғри кесилган дарахтлар мева беришга эмас, балки ўсишга ҳаракат қилади.

Агар боғ кўп ва кам ҳосил берувчи (куртак бўйича) дарахтлар билан арашлган бўлса, қишги кесишни тиним даври оҳига кечиктиринг. Кўп ҳосил бериши мумкин бўлган дарахтларни кучлироқ кесинг ва кам ҳосил куртаги бор дарахтларни зарурият бўлмаса кесмай қолдиришингиз мумкин.

[4] Меваларни қўл билан сийраклаштириш: Агар зарурият бўлса, ва кимёвий препаратлар бўлмаса гулдан сўнг меваларни (ғўра бўлганда – бодом ёки гилосдек бўлганида) қўл билан сийраклаштиринг. Дарахт ёшига қараб мева сонини қолдиринг, ортиқча куч юкламанг дарахтга. Дарахтнинг дастлабки 3 йиллик умрида умуман ҳосил мева қолдирмасликка эътибор беринг. Бу даврда бор куч мевага эмас, шакл беришга қаратилиши шарт. 4 йилидан эса, дарахт ёшига қараб мевалар сонини тизимли сийраклаштириб бориш зарур.

Манба: Fruit Master

Дўстларингизга ҳам улашинг!