ОЛМА ДАРАХТЛАРИДА КАЛЬЦИЙ ЕТИШМОВЧИЛИГИ

435

Кальций (Ca) ҳужайра қобиғи ва ўсимлик танасида крахмал ва шакар ҳаракатланишида жуда муҳим элемент ҳисобланади.

Кальций етишмовчилиги баргларда эмас, балки меваларда намоён бўлади.

Баъзи олма навларида аччиқлик (нордонлик) юзага келиши айнан Кальций етишмовчилиги билан боғлиқ.

Ривожланаётган меваларда кальций етишмовчилиги меваларнинг бузилишига олиб келади.

Кальций тупроқ ва баргларда етарлича бўлиши мумкин, лекин меваларга етиб бормаслиги мумкин, чунки кальций одатда ўсимлик танасида суст ҳаракатланади.

Меваларнинг аччиқ (нордон) бўлиб қолиши.

Мева пўстлоғи остидаги ҳужайраларнинг физиологик бузилиши бўлиб, уларнинг учки косачасида (чуқурчоғида) шаклланади.

Меванинг зарарланган жойлари ҳужайралари қораяди, қурийди ва юмшаб аччиқ там олади.

Баъзи ҳолларда касаллик аломатлари мева пўстлоғи устида эмас, балки ичида бўлиши ҳам мумкин

Кам ҳосил олган дарахтнинг катта ҳажмдаги меваларида ушбу касаллик юзага келиши хавфи катта.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!