Олма ҳосилини парвариш қилишда чангланишнинг ўрни

Мева уруғи унинг сифатига бевосита таъсир ўтказади. Уруғлар гормон ишлаб чиқариб, гуллашдан кейин мевалар тўкилишини олдини олади. Шундай қилиб, яхши чангланиб, кўп уруғга эга мевалар ўсиб, ривожланишда давом этади.

Уруғлар мева таркибида кальций тўпланишига ёр-дам беради. Кальций мева ҳужайралари деворлари-ни мустаҳкамлаб, теримдан кейин узоқ ва сифатли сақланишига ёрдам беради.

Чангланиш ва мева тугиш. Баҳорда мева гулла-рининг чангланиб уруғланишида чанглатувчи – асал-ларининг ўрни жуда муҳимдир. Бир асалари ўзининг қисқа ҳаёти давомида 337,000 марта гулга қўнади. Оғир ва ёпишқоқ мева чангини шамол эмас, асал­ари ташийди. Бир чиқишда асалари 50–100 га яқин гул-га қўнади. Асаларилар 2–3 километргача учишлари мумкин, аммо боғда энг унумли учиш узоқлиги 150 метрдир.

Боғда ишлаётган асаларилар сонини билиш учун ҳарорат 18°С дан юқори бўлганда бир дақиқада бир дарахтда ишлаётган арилар сонини ҳисобланг. Бу ишни камида 10 та дарахтда амалга оширинг. Бир да-рахтда бир дақиқада 10–15 та ари ишлаётган бўлса чанглатиш учун етарли деб ҳисобланади.

Асалари инида жуда кўп ари бўлиши талаб этила-ди. Янгидан ташкил этилган асалари оилалари сама-рали чанглата олмаслиги мумкин.

Ҳарорат ва ари уялари. Ҳарорат 10–17°С бўлганда фақат кучли асалари оилаларигина чангла-нишга ёрдам беради. Ҳарорат 15°С дан паст бўлганд арилар кам учади ва ҳарорат 18°С дан ошганда жуда фаол учади.

Асалари уяларини ҳеч қачон дарахт тагига, сояга қўйманг. Уяларни қуёш нурлари тушадиган жойга жойлаштиринг. Қуёш нурлари яхши тушадиган жой-да асал­ари оиласи 50% кўп учади. Уяларнинг чиқиш жойи шарқ, ғарб ва шимолга қараб тақсимланиб жой-лаштириш тавсия этилади. Шунда, турли об-ҳаво ша-роитларида арилар учун ноқулайликлар камаяди.

Боғнинг чуқурроқ жойига уяларни жойлаштирманг. Уялар тагига тахта қўйиб, ердан кўтариш захдан ­уяларни узоқлаштиради. Уяларни боғнинг ўртасига жойлаштиринг. Арилар уядан чиқиб, турли томонлар-га учади. Агар уялар боғ четларига қўйилса, арилар қўшни боғларга ўтиб кетиши мумкин.

Ари уяларини боғга олиб келиш вақти. Бирин-чи гуллар очилиш даврида уяларни боғга олиб ке-линг. Биринчи гуллар энг сифатли меваларни ҳосил қилишини ҳисобга олиб, бу иш амалга оширилади. Агар гуллар очилишидан аввал олиб келсангиз, ари-лар бошқа бегона гулларга ўрганиб қолиши мумкин. Асаларилар сув ичади, шу сабабли уларга сув етарли бўлиши керак, акс ҳолда улар мева гулларига қўниш ўрнига сув ахтариб кетади.

Чанглатувчи навлар (дарахтлар). Мевали боғларни ташкил этишда чанглатувчи навларни экиш жуда муҳим. Чанглатувчи навлар асосий навлар би-лан бир вақтда гуллаши шарт. Чанглатувчи нав етар-ли ва ҳарорат қулай бўлганда олма гуллари жуда осон чангланади. Олма дарахтида 5–10% гул чангланса етарли ҳосил олиш мумкин.

Об-ҳаво қулай вақтда бир гектарга 3 та уя етар-ли бўлади, аммо совуқ, шамолли ва ёғингарчилик бўладиган кунларда камлик қилиши мумкин. Шу са-бабли 4–5 та асалари уясини бир гектарга жойлашти-риш тавсия этилади. Интенсив боғларнинг гектарига 5 та уя олиб кириш керак. Дарахтлар зичлиги ортган сари уялар сони ҳам кўпайтирилиши зарур.

Чангланиш даврини қанчалик узоқ муддат давом этиши кўп омилларга боғлиқ. Салқин ҳавода кам сон-ли ари учади, лекин чангланиш даври узоқроқ бўлади ва гуллар бир вақтда очилмайди. Иссиқ ҳавода эса гуллар тез очилади ва гулчанг қисқа вақтда яроқсиз бўлиб қолади. Ҳар икки салқин ёки иссиқ ҳавода чан-глатиш учун кўп асалари талаб қилинади.

Олма мевалари ҳосил бўлишида чангланиш жуда муҳим ҳисобланади

Мева гуллари очилаётган даврда гуллаши мум-кин бўлган бегона ўтларни назорат қилиш зарур. Бу вақтда боғда инсектицид ва гербицидлардан фойда-ланиш умуман мумкин эмас.

 

 

Ширдони (ренетки) навлари асосий олма навларига чанглатувчи сифатида кенг фойдаланилади.

Мева тугилиши. Дарахт тўла куч билан ҳосил бе-риши учун олма гулларининг 5–10 фоизи мева туги-ши шарт. Бу кўрсаткич шафтолида 10–15% ва гилос-да 25–30% ни ташкил этади. Аксарият олма навлари ўзини-ўзи чанглата олмайди.

На ўзини чанглата оладиган ва на бошқа олма нав­ лари учун чанглатувчи вазифасини ўтай олмайди-ган навлар триплоид дейилади. Жонаголд, Мутсу ва Вайнсэп олма навлари бунга мисол бўла олади.

Чанг қандай қилиб ташилади? Мевали дарахт-ларнинг гул чанглари оғир ва ёпишқоқ бўлади, шу са-бабли ташилиши учун асаларилар керак бўлади.

Чанглатувчиларни жойлаштириш. Чанг ман-баини таъминлаш учун вақтинчалик чора сифатида чанглатувчи дарахтнинг гуллаган шохларини кесиб олиб, сувли бочкаларга солиб, чангланиши лозим бўлган дарахтлар олдига қўйиш мумкин. Чанг ишлаб чиқариш даври узоқроқ чўзилиши учун шохлар бош гуллар (марказий гул) очилишни бошлаган вақтда кесиб олиниши зарур. Пакана пайвандтагли яқин жойлашган дарахтларда ҳар иккинчи ёки учинчи қаторларда 6 та дарахт учун битта чанглатувчи нав экиш тавсия қилинади. Умуман олганда, чанглатувчи дарахтлар асосий нав дарахтлар билан орасида 15 метрдан ортиқ масофа бўлмаслигини таъминлаган ҳолда экилиши мақсадга мувофиқ.

Асаларилар бир хил рангли гулларга қўниш одати-га эга. Шунинг учун қизил гулбаргли чанглатувчи олма навларидан кўра оқ гулбаргли навлар яхшироқ нати-жа беради.

Олма гуллари асалариларни ўзига торта олсада, нок ва олхўри гуллари асалариларни кўп ҳам ўзларига жалб эта олмайди. Агар боғ майдони асалариларни ўзига тортиши мумкин бўлган гулли ўт-ўланларга бой бўлса, дарахт гуллари асаларилар эътиборидан чет-да қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун боғ ҳудудидаги бегона ўт-ўланлар ўрилиши ёки гербицидлар ёрдами-да қуритилиши керак бўлади.

Бир гектар боғ майдони учун ўртачага 5 та асалари уяси керак бўлади. Уялар 4 ёки 6 тадан қилиб, ҳар 135 метр масофада жойлаштирилади. Катта боғларда эса уяларни 8–16 тадан қилиб, ҳар 180–270 метр ма-софада жойлаштириш ҳам мумкин.

Асалари уясининг кириш оғзи қуёшга қаратиб қўйилиши ҳамда ўт-ўлан ва майсалардан холи бўлиши керак.

Қаторлари зич боғларда асалари уяларини жой-лаштиришда асалариларнинг бир қатордан иккин-чисига кесиб ўтмайдиган одатларини ҳисобга олиш зарур. Уяларни қаторлар боши ва охирида жойлаш-тириш уларни қаторлар ичига жойлаштиришдан кўра самаралироқ натижа беради.

Чанг тўлдирилган идишлар асалари уяси кириши-га ўрнатилиши лозим. Асал­арилар ўз уяларини тарк этаётганда чанг устидан юриб ўтиш орқали оёқларига чанг зарраларини илаштириб олади.

 

Чангловчи навларни танлаш ва жойлаштириш. Катта майдонларга бир хил навлар экиш, уларни пар-вариш қилиш (зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш, ҳосилни йиғиш, териш ҳамда сақлаш ва бошқалар)ни осонлаштиради, лекин ҳосил камаяди. Бунинг сабаби шуки, мева дарахтларининг кўпчилик навлари ўз-ўзидан чангланмайди, балки четдан чан-гланади. Ўз-ўзидан чангланадиган навлар ҳам четдан чангланганда кўп ва сифатли ҳосил беради, уларнинг тўла чангланиши учун ҳар 10–12 қатордан кейин 1–2

қатор чангловчи нав ўтқазилади. Ўзбекистонда ташкил этилган ва янги ташкил этилаётган олма боғларида ҳар 4 қатор асосий навдан­ кейин 1 қатор чангловчи нав экилган. Айрим боғларда ҳар 5–6 қатордан сўнг 1 қатор чангловчи нав экилган.

 

Ҳозирги замонавий интенсив олма боғларида аж-ратилган ерга асосий навни тўлиқ экиш учун, чан-глатувчи навлар орасига экилганда юзага келади-ган ноқулайликларни олдини олиш ва ердан янада унумли фойдаланиш учун ширдони (манзарали олма навлари, ренетки) деб номланган кам жой эгаллаб, жуда кўп ва узоқ муддат гуллаб турадиган чанглатув-чи олма навларидан фойдаланилмоқда. Бу навлар бир ёшли новдасида гуллайди ва чангланиш ўтгандан сўнг мевалари тўкиб ташланса келаси йилда яна мўл гулкуртаклар ҳосил бўлади. Уларни қаторлар боши-га ёки симбағаз устунлари ёнига экиб, боғлаб қўйиш мумкин. Асосий олма навидан келиб чиқиб, ширдони (ранетки)ларнинг турлари ва 2 хил навга эҳтиёж бор ёки йўқлиги аниқланади.

Ушбу олма навлари чанглатувчи сифатида фойда-ланилганда 2 хил нави ҳар эҳтимолга қарши (яъни, биринчи нав гулламай қолганда ёки қатор сабабларга кўра, гуллаши камайганда) ўтқазилади. Юқоридаги расмларда 2 хил чанглатувчи нави ҳам экилгани ме-валарнинг рангидан кўриниб турибди.

Манба: Ўзбекистонда Замонавий Интенсив Олма Боғлари китоби

Дўстларингизга ҳам улашинг!