Олма паршаси (venturia inaequalis) ва нок паршаси (v. pirina) га қарши кураш чоралари

ОЛМА ПАРШАСИ (VENTURIA INAEQUALIS)

 

НОК ПАРШАСИ (V. PIRINA)

Зарарлари

Парша бу олма ва нокларда учрайдиган энг xавфли замбуруғ касаллик. У дарахт баргларига, меваларига, мева бандаларига (чўпларига) ва гулларига қўтирсимон зарар етказади. Бу касаллик билан қаттиқ зарарланиш оқибатида, мевалар кўп тўкилади ва уларнинг бозоргирлиги (сифати) тушиб кетади.

Ҳаёт даври

Ушбу касаллик замбуруғларнинг аскоспора турига мансуб; у кичкина қора доғлар ҳосил қилган ҳолда ривожланади ва тўкилган барглар орасида қишлайди. Нок дарахтларида касаллик яна ёш новдаларнинг пўстлоқлари остида ҳам қишлайди. Баҳорда об-ҳаво илиши билан споралар вояга етадилар, сўнгра ердаги улар учун қишлаш макони бўлиб роль ўйнаган қуруқ барглардан ёмғирли кунлар ҳавога кўтариладилар. Шу йўл билан улар мева ва баргларга кўчади.

Мева ва барг пластинкалари тўқималари ичига жойлашиб етарлича вояга етгандан сўнг конидиялар ҳосил қилиб, бутун ёз мавсуми даврида касалликни тарқатишда давом этадилар. Зарарланган барг ва меваларда доғлар пайдо бўлади. Қаттиқ зарарланган меваларнинг юзасида ҳосил бўлган доғлар баъзида ёрилиши мумкин. Қаттиқ зарарланган барглар ва мева берувчи новдалар эса касаллик таъсирида тўкилади. Зарарланган нок дарахтининг пўстлоғи қобиқ билан қопланиб нурай бошлайди ва қуриб нобуд бўлади. Қишки уйқуга кетувчи аскоспоралар кузда тўкилувчи барглар орасига жойлашадилар ва шу тарзда қишлашга кетадилар. Xудди шу споралар келгуси баҳор мавсумига келиб вояга етадилар. Ушбу касалликнинг иккита ривожланиш даври мавжуд. Биринчи даври бирламчи зарарлаш даври бўлиб, қишлаган споралар ердаги қуриган барглардан ҳавога кўтарилиб дарахт тўқималарини зарарлаши билан якунланади. Иккинчи даври эса иккиламчи зарарлаш даври деб аталиб, зарарланган тўқималардан янги споралар ажратилади ва улар мавсум давомида бошқа соғлом тўқималарни зарарлайдилар. Бирламчи зарарланиш давридаёқ касалликни жиддий назорат остига олиниши иккиламчи зарарланиш даврида ривожланувчи янги спораларни сезиларли даражада камайишида (ёки тўла–тўкис бартараф қилинишида) муҳим рол ўйнайди. Касаллик билан зарарланмаган мевалар етилиб бориши билан, уларнинг споралар зарарига чидамлилиги ҳам ортиб боради.

Қарши кураш чоралари

1. Кузда барглар тўкилиб бўлганидан сўнг уларни йиғиштириб олиб ёқиб юборинг ёки ерни чуқурроқ қазиб кўмиб ташланг. Қишловчи замбуруғларга қарши курашиш учун дарахт атрофи ва қаторлар орасини культивация (оғдаринг) қилинг ва нок дарахти зарарланган новдаларини кесиб ёқиб юборинг. Қарши курашнинг яна бир йў​ли бу, кузда барча барглар тўкилиб бўлганидан сўнг ердаги баргларга 5% ли азот аралашмасини сепинг.

2. Баргларда ва меваларда намликни узоқ туриб қолишини олдини олиш, ҳамда дарахт ичларига сепилаётган фунгицидлар яхши кира олиши учун дарахтларни яхшилаб бутаб туринг.

3. Аввалдан парша касаллиги муаммо бўлиб келган ҳудудларда шу касалликка чидамли олма навларидан фойдаланинг, мисол учун Макскат (Maxcat), Прима (Prima), Апорт (Aport), ва Қизил Корнелл (Cornell Red) навлари. Касалликка чидамли нок навлари қуйидагича: Бюерре Харди (Buerre Hardy), Бристол Кросс (Bristrol Cross), Катиллак (Catillac), Горхем (Gorham), ва Жаргонелле (Jargonelle) навлари.

4. Ёмғир кўп ёғувчи ҳудудларда дарахт ва меваларни паршадан ҳимоялаш учун бир мавсумнинг ўзида бир неча бор дори сепиш талаб этилади.

Дастлабки кураш: Бордо суюқлиги (3% мис сульфат + 3% гипс (охак)/ кальций карбонат

Иккинчи кураш: Гул тўплари ҳали ғуж-ғуж бўлиб турган ҳолатда тавсия қ​илинган фунгицидлардан фойдаланинг.

Учинчи кураш: Гул туплари учи қизарган вақтда фунгицидларни алмашлаб яна сепинг

Тўртинчи кураш: Гуллашдан сўнг яна бир бор фунгицид сепинг.

Кейинги кураш чоралари: 7-10 кун ўтиб яна фунгицид сепишни такрорланг. Янги ривожланаётган новдаларни ҳимоя қилиш учун агар об-ҳаво шароити паршани қўзғ​алиши учун қулай бўлса, ҳар 4-10 кун давомида препаратларни алмашлаб сепиб туринг (намгарчилик юқори ва ҳаво ҳарорати 6-26С оралигида бўлса). Ҳарорат 26С дан ошгандан сўнг парша ривожланишдан тўхтайди.

Тоғли зарарланиш эҳтимоли юқори ҳ​​удудларда (баҳорги ёмғирлар оқибатида парша кўп тарқалувчи ҳудудларда) дарахтларни ҳимоя қилиш учун кимёвий препаратлардан бир неча бор фойдаланиш тавсия қилинади.

Кўникма ҳосил бўлиши учун қуйида фунгицидларни гуруҳлари бўйича алмашлаб сепишгадоир тавсиялар берилган:

i) Ноорганик гуруҳ (кўникма ҳосил бўлмайдиган гуруҳ)

– Xloriks medi/Хлорокись меди 90% с.п. (4.0 – 8.0 kg/ha)

– Мис сульфати 980 р.п (куртак очилишидан олдин: 3% аралашма; куртак очилгандан сўнг: 1% аралашма)

– Мис сульфати/Купроксат 34.5% т.пс. (куртак очилгандан сўнг: 0.25% аралашма)

ii) M3 гуруҳи

– Cuprosan/Купросан (0.3-0.5% аралашма)

iii) MBC гуруҳи

– Бенлате (Benlate) (1.0-2.0 кг/га)

– Фундазол (Fundazol) (1.0–2.0 кг/га)

– Топсин (Topsin) (1.0 — 2.0 кг/га) iv) PA гуруҳи

– Ридомил (Ridomil) (2.5 кг/га)

iv) DMI фунгицидлари

– Байлетон (Bayleton) (0.15–0.2 кг/га)

– Рубиган (Rubigan) (0.6-0.8 л/га)

– Топаз (Topas) (0.5-1.0 л/га)

– Импакт (Impact) 25% (0.1-0.15 л/га)

Бир мавсумда таркибида диметил-ингибитор мавжуд фунгицидлардан фойдаланиш сонини чегараланг (диметил-ингибиторсиз фунгицидлар билан алмаштириб сепиб туринг). Диметил – ингибиторли фунгицидлардан мавсум оxирида фойдаланманг, акинча ун-шудринги қўлланилаё​тган препаратга нисбатан кўникма ҳосил қилиши мумкин.

Одатда фунгицидларнинг гуруҳлари яхшилаб эътибор берсангиз ёрлиғига (этикеткасига) ёзилган бўлади.

Манба: @fruitmaster