Олма ва нок мевалари қачон яхши сақланади?

Ёғин-сочин кўп бўлган йилда пишган олмалар қурғоқчиликда пишган олмаларга қараганда яхши сақланади. Кузги нав олмаларнинг эрта териб олинган
қисми 10-18 кундан кейин пишиб етилади. Олма, нок, беҳиларнинг қишки навлари эса, териб олинганидан сўнг 1-3 ой ўтиб етилади.
Олма ва нокнинг ёзги навлари узоққа жўнатиладиган бўлса, пишишига 3-5 кун қолганида териб олинади. Олий навли қишки ва ёзги олма навлари ҳамда
нокларнинг пишиб етилган қисми териб олинади.
Ҳосилни териб олишда мева бош ва ўрта бармоқ билан учлаб ёки бутун ушлаб, кўрсатгич бармоқ билан эса дарахтдан банди билан секин мевани қисиб
узиб олинади. Мевани терганда бандини, албатта бутун ҳолича узиб олиш керак бўлади, чунки синиқ бандлар бир-бирига тегиб бир-бирига зарар
келтиради.
Мева теришда дастлаб пастки шохлардаги ҳосилни йиғиб олишдан бошлаш керак. Терилган мевани тўп қилиб ағдариш ёки тўкиш мумкин эмас. Мева
солинадиган идиш қанча кичик бўлса, мева шунчалик яхши сақланади, уни олиб юриш, кўтариб-тушириш ҳам осон бўлади.
Данакли меваларни ўраш учун қипиқ, қоғоз ва 30% ли намликдаги торф кукунидан фойдаланиш мумкин. Торф кукуни меваларни сақлашда яхши натижа
беради. Чунки сақлаш мобайнида торф ўзидан газ ажратиб чиқаради. Мева атрофидаги ҳавода газ 10% миқдорда бўлса, мевани тез пишиб кетишидан,
мевадаги ҳашаротларни тез ривожланишидан сақлайди. Ёғланган қоғозларга ўралган олмалар, ўралмаган ёки сигарета қоғозларига ўралган олмаларига
нисбатан яхши сақланади.
Қоғозга ўралган олмалар секин жипс қилиб жойланади. Меванинг катта-кичиклигига қараб, яшикка 3-5 қаватгача таҳлаш мумкин. Олманинг қавати
юмшоқ қоғоз билан ёпилади ва усти қипиқ билан беркитилади. Кейин эса қоғознинг яшикка солинган четлари беркитилади.
Манба: mirishkor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!