Олманинг АФРОСИАБИ нави

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станциясида яратилган. 1982 йилдан Андижон, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган.
Муаллифлар: В.В. Кузнецов, А.А. Липлинская.
Нав ёзда пишади. Меваси июннинг биринчи ўн кунлигида етилади. Ҳосилдорлиги – 211,8 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги эса 382 ц/га ни ташкил этади.
Дарахтнинг бўйи ўртача 3,8 м, шох-шаббаси кенг пирамида шаклида. Ҳосилга тўртинчи йили киради. Меваси кесик конус шаклида, пушти чизиқлари бор, тилласимон сариқ, ўртача вазни 116 г, эти сарғиш, майин, хушбўй, меваси нордон ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,9 балл.