Олманинг Бактериал куйиш касаллигига қарши курашиш

Куртаклар бўртаётган вақтда, гуллашдан олдин:
▪️ олма, беҳи ва нокнинг барча навларига мис купороси (ёки хлороксиди) 0,5–1% ёки бордо билан ишлов бериш (2–3%); сепгандан сўнг ёмғир ёғса қайта сепиш керак;
▪️ бактериал куйиш мавжуд бўлган боғларга ари уяларини олиб кирмаслик;
▪️ касалликни ташувчи битларни (шираларни) назорат қилиш (5% ли мойли препаратлар ёрдамида).

Гуллаш вақтида:
▪️ бир ёшли дарахтларда гулларнинг барчасини очилишидан аввал олиб ташлаш зарур. Шу орқали лидер шохнинг зарарланишини олди олинади.
▪️ гуллашдан сўнг зарарланган шохларни 30–40 см пастидан кесиб,
ёқиб юбориш.
▪️ ҳар бир зарарланган новда ёки шохни кесиш оралиғида 20% ли (1 л сувга 0.2 л) суюқ хлор эритмаси билан қайчини дизинфекциялаш;
▪️ кесилган жойга 1% ли мис купороси (ёки мис оксиди) эритмасини сепиш (1,5 литрли идишга тайёрланиб сепилади).