Олма дарахтининг «Қора Рак» ёки «Қора Чириш» касаллиги

Қора Рак касаллиги одатда (Botryosphaeria obtusa) замбуруғи таъсирида юзага келувчи ва олма дарахтларида кўп учровчи муҳим касаллик ҳисобланади. Бу касаллик нафақат олма, балки нок каби бошқа мевали дарахтларда ҳам учрайди. Бу касаллик аксарият олма навларида учрасада, Нозерн Спай (Northern Spy), Кортланд (Cortland), Гала (Gala), Ханикрисп (Honeycrisp), Макинтош (McIntosh) ва Эмпайер (Empire) каби навларда мойиллик янада кўпроқ. Ушбу касаллик намлик юқори бўлган ҳудудларда ёки мавсумларда кўп учрайди.

Ушбу касаллик дарахтнинг турли жойларида намоён бўлиб қуйидагича зарарларни юзага келтиради:

* Қора рак (дарахт танаси ва шохларида)
* Мева чириши
* Барглардаги доғлар

Касаллик натижасида ҳосилдорлик тушиб кетади ва дарахт саломатлиги ҳавф остида қолади.

Аломатлари ёки белгилари

Касаллик баргларда гул тўкилиши билан 1-3 ҳафта оралиғида намоён бўлишни бошлайди. Барглар юзасида сиёҳранг доғлар пайдо бўлади ва вақт ўтиши билан доғлар катталаши улар маркази очаради. Баргларнинг зарарланиши учун энг қулай шароит бу 26.6°C ҳароратда баргларнинг 4.5 ёки ундан ортиқ вақт дамида нам бўлиб туришидир. Шу сабабдан Дарахтларга тўғри шакл бериш ва шохлари орасида ҳаво айланишини максималлаштириш муҳим рол ўйнайди. Кучли зарарланиш оқибатида барглар муддатидан ортиқ тўклилишни бошлайди, ва бундай ҳолат бир неча йил давомида қайтарилиши дарахтларнинг саломатлигига салбий таъсир ўтказади.

Шохлар ва дарахт танасида касаллик нотўғри кесиш, ёки намлик юқори (ёмғирли) бўлган вақтда дарахт кесиш, дўл каби ташқи таъсирлар оқибатида юзага келган яралар орқали тарқалади. Баҳорда ривожланган Бактерил Куйиш таъсирида юзага келган яраларда (Бактериал куйиш ҳарорат 35 даражадан ошганда ривожланишдан тўҳтайди) мавсум давомида тарқалишни бошлайди. Касаллик шох ва танада қизғиш ёки бинафшаранг доғлар кўринишида намоён бўлади ва шох ёки танани бутунлай қопламайди, аксинча тана бўйлаб (50см гача) чўзилиб ҳаракатланади. Касалланган шох ва тана чора кўрилмаса нобуд бўлади. Вақт ўтиши билан касаллик шохларни нимжон ҳолга келтиради, пўстлоқлар ва тана ёрилади ҳамда қора доғлар пайдо бўлиши мумкин.

Аҳамият беринг. Қора рак (Қора чириш) касаллиги зарари биз олдин суҳбатлашган яна бир бошқа «Қуруқ ажралган (қоғоссимон) пўстлоқ» — замбуруғ касаллиги зарига ўҳшаб кетади. Шу сабабдан ёдингизда тутинг, бир муаммонинг бир нечта сабаби ва ечими бўлиши мумкин!

Мевада касаллик дастлаб қизғиш ва вақт ўтиши билан сиёҳранг доғлар кўринишида намоён бўлади. Мева катталашиши ва пишишига яқин доғлар яра кўринишига келиб катталашади. Меваларда касаллик мавсум оҳирида авж олади ва кузатилади. Касаллик мевалар совуқхонага киргандан кейин ҳам намоён бўлиши мумкин.

Назорат чоралари

1. Касаллик боғларда барча агротехник тадбирларни тўғри ва вақтида олиб бориш орқали самарали назоратга олиниши мумкин. Ушбу касалликка бутунлай чидамли нав йўқ, лекин мойиллик турли навларда турлича. Шунинг учун ҳудудингизга мос келувчи навларни тўғри танлаш ҳам яхши самара беради.

2. Дарахтларни ўз вақтида кесиб уларга тўғри шакл берилиши шарт. Зарарланган шохлар ўз вақтида кесиб ташлаб ёқилиши шарт. Чунки касаллик споралари зарарланган тана тўқималарида жон сақлайди ва ривожланиб боради. Шохлар орасида ҳаво айланишини максималлаштириш тавсия қилинади.

3. Боғлар юзасига ўз вақтида куз ва баҳорда плуглаш ёки чопиш ёки культиваторлар ёрдамида ишлов бериш орқали зарарланган барглар, тўкилган мевалар ва шохларни тупроқ билан кўмиб ташланади ва вақти ўтиши билан улар тупроқ остида чирийди.

4. Кузда дарахтда осилиб қолиб кетган мумёланиб қолган мевалар дарахтдан ва боғ юзасига тўкилган зарарланган ва мўмиёланган меваларни териб олиб чиқиб ташлаш тавсия қилинади.

5. Меваларни совуқхонага киритишдан олдин совуқхоналарни тўғри дизинфекция қилиш ва мева териш вақтида касалланган меваларни соғлом меваларга қўшиб термаслкик, терилган меваларни ерга йиғиб кейин совуқхонага олиб кирмаслик ва ҳоказолар.

6. Касалликни асосан механик усуллар ёрдамида назоратга олиш мумкин. Кимёвий усуллар касаллик юзага келиб бўлгандан сўнг фойда бермайди. Лекин касалликка қарши назоратни кучайтириш учун куз ва баҳорда замбуруғ касалликларга қарши мис купароси ва фунгицидлар ўз вақтида қўлланиши самарали натижалар беради.

Манба: Fruit Master

Дўстларингизга ҳам улашинг!