Олтингугурт ва унинг пестицидлик хусусиятлари

Маълумки олтингугурт мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кўп ишлатиладиган ва кам заҳарли препаратлардан ҳисобланади. Олтингугурт ва унинг баъзи бирикмалари бир вақтнинг ўзида инсектицидлик, акарицидлик ва фунгицидлик хусусиятларини намоён
қилади. Дастлаб олтингугурт фақат инсектицид сифатида ишлатилиб келинган.
Ҳозирги вақтда эса фунгицид ва акарицид сифатида кенг ишлатилмоқда. Бироқ унинг бу хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга эмасмиз. Ҳозирги вақтда табиий олтингугурт рудалари ёки оддий олтингугурт, завод ва фабрикалардаги чиқинди газлардан ажратиб олинмоқда. Бу газларда олтингугурт элементи буғ ҳолатида бўлади. Германияда оддий олтингугурт металлургия заводлари газларидан, гипсни қайта иш-
лашдан чиқадиган газлардан ажратиб олинади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам катта миқдорда олтингугурт ишлаб чиқарилмоқда ва хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Оддий олтингугурт. Табиатда олтингугурт асосан иккита аллотропик шаклда учрайди: £-ромбик, β-моноклиник ҳолатда ва катта миқдорда бошқа крисстал шакллари ҳам мавжуд. £-ромбик шаклининг солиштирма оғирлиги 2,07, 112,8 градусда буғланади. Одатдаги ҳароратга турғун, сувда эримайди. Спиртда қийин эрийди. β-моноклиник шаклдагиси сақлаш даврида ромбик шаклига айланади. Ромбик ва моноклиник
шаклларидан ташқари яна кристал шакллари ҳам бор, улар ҳам бошқа кристал шаклларга бўлинган.
Моноклиник нотурғун олтингугурт, буғ ҳолидаги ромбик олтингугуртни совутиш орқали олинади. 95,50С паст ҳароратда у ромбик олтингугуртга айланади. Моноклиник
олтингугурт 1190С да буғланади.
Солиштирма оғирлиги 1,96. Бу шакл 95,50С дан юқори ҳароратга чидамли. Оддий олтингугурт табиий ҳолда олтингугурт конларидан қазиб олинади ва табиий
маҳсулот ҳисобланади. Табиий олтингугурт ер шарининг барча қисмларида учрайди. Вулқон магмалари таркибида ва вулқон қолдиқлари ҳолида учрайди. МҲД да олтингугурт конлари Қорақум, Говурдак, Шўрсув, Қрим, Повольже ва бошқа жойларда мавжуд. Энг катта олтингугурт заҳиралари АҚШнинг Техас ва Луизиана штатларида, Италиянинг Cицилия оролларида мавжуд.
Даставвал олтингугурт препарати инсектицид сифатида кристалл кукун ҳолида сотувга чиқарила бошлаган.
Кейинчалик унинг майдаланган дисперс кукунлари кристал шаклидаги кукунга нисбатан самарали эканлиги аниқланган.
Ҳозирги вақтда майдалаб, элакдан ўтказилган кукунлари инсектицид ва фунгицид сифатида сотувга чиқарилган. Олимларнинг аниқлашича микроскопик замбуруғларнинг конидияларига таъсир қилиши, унинг қанчалик майдаланганлигига боғлиқ экан. Олтингугурт кукуни қанчалик майдаланган бўлса самараси шунчалик яхши бўлади ва ўсимлик барги устидан ёмғир сувлари ёки шамол таъсирида ювилиб кетиши қийинлашади. Агар олтингугурт кукунлари катталиги 27 μ катталикда бўлса барглар устида ушланиб қолмайди ёки узоқ муддат сақланмайди. Майдаланган
олтингугуртнинг таркибида 35% гача диаметри 10 μ дан кичик заррачалар мавжуд, шунинг учун крисстал олтингугуртга нисбатан самараси юқоридир.Ушбу олтингугурт шакллари сувда намланмайди, шунинг учун уларни пуркаш усулида қўллашда турли қўшимчалар қўшиш тавсия этилади [1,2,3].
Олтингугурт оҳак қайнатмаси (ООҚ). Сўндирилган оҳак ва майдаланган олтингугуртни қайнатиш натижасида полисульфид кальций ҳосил бўлади ва ушбу суюқлик олтингугурт оҳак қайнатмаси деб аталади. Биринчи марта ООҚ ни 1833 йилда унғуборли қуртни йўқотиш учун тавсия этилган: бунда 4,4 кг сўндирилмаган оҳак,
0,27 кг олтингугурт талқони ва 0,11 кг лампа ёғи (сажи) ишлатилган. 1851 йилда оражерия боғбони биринчи марта, оҳак ва олтингугуртни тенг миқдорда сувда
қайнатиб ишлатган. Ушбу суюқлик “Гризон” суюқлиги деб ном олган. АҚШ нинг шарқий қисмида ушбу суюқлик 1900 йиллардан бошлаб кенг ишлатила бошлади.
Ҳозирги вақтда кўпгина давлатларда ООҚ сотувга чиқарилган бўлиб, уларнинг таркибида 8% дан 25% гача полисульфид, 2,5% дан 9% гача моносульфид ва
1% дан 4% гача тиосульфат сақлайди, полисульфид ва моносульфид нисбати 3:1 дан 4:1 ни ташкил қилади, уларнинг кучи 20-250 Ве (Боме) бўлади. АҚШда энг сифатли ООҚ намунаси учун 30-32% полисульфид кальций, 1,5-2,5% тиосульфат кальций сақлаши керак.
Бунда уларнинг солиштирма оғирлиги 1,283-1,295 (32-330 Ве) ни ташкил қилади. Германияда 100 мл ООҚ да 15-18 гр полисульфид сақланиши керак. Англияда эса
100 мл ООҚ да полисульфид 18,5%дан кам бўлмаслиги ва солиштирма оғирлиги 1,300 ни ташкил қилиши керак.
Хулосалар: Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки ООҚ ни тайёрлашда уларнинг таркибига қўшиладиган қўшимчалар, қайнатиш давомийлиги ва сақлаш муддатлари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Агар юқорида айтилган меъёрларга риоя қилинса сифатли ООҚни тайёрлаш мумкин.

Бахтиёр МУХАММАДИЕВ, б.ф.н., доцент, Тошкент давлат аграр университети, Шоназар ТЎХТАЕВ, қ/х ф.н., доцент, Бухоро давлат университети.

Манба: «AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI» журнали. №4. 2021