Олтинкўлда чигит экиш бошланди

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон ҲУСАНОВ/Андижон. Андижон вилояти республикамизнинг нисбатан ҳавоси салқин ҳудуди ҳисобланади. Шу боис чигит плёнка остига экилади. Шунда ҳам мамлакат миқёсида биринчилардан бўлиб ерга уруғ қадалмаса ҳосил йиғиш пайтида ер чизиб қолиш ҳеч гап эмас.

Яхши ниятлар ва мақсадлар билан бошланган навбатдаги пахтачилик мавсуми вилоятнинг Олтинкўл туманидан бошланди. Пиру-бадавлат отахонларимизнинг дуоси билан эгатларга чигит экилди.

“Ҳар йили чигит экишдан аввал удумларимизга биноан эҳсон уюштирилади,-дейди меҳнат фахрийси Қобил ота Нишонов. –Бу йил ҳам туманнинг “Олтинкўл водий гулшани” фермер хўжалигида жамулжам бўлдик. Пахтакорларимиз ҳақига дуо қилдик”

Иш даставвалида пайкал бошида отряд раҳбарларига 4 миллион сўмдан иш ҳақи тарқатилди.

Манба: xs.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!