Олхўри барг ўрама бити, зарари ва қарши кураш чоралари

Қанотсиз балоғатга етган эркак битлар 1-4мм узунликда бўлади. Уларнинг таналари одатда сарғиш яшил рангда лекин баъзиларини қўнғир яшил ва сарғиш жигарранг рангларда ҳам учратиш мумкин.

 

Ҳаёт цикли
Бу турдаги битлар мевали дарахтларнинг ёш новдалари куртакларининг қуйи қисмида (асосий яшаш-озиқланиш маконлари) қишлайди. Баҳорда личинкалар дастлабки гуллаш даврида тухумдан очиб чиқади, қулай об-ҳаво шароити бошланиши билан ёз ўрталарига қадар 3-13 авлодгача кўпаядилар. Шу даврга келиб улғайган қанотли битлар пайдо бўладилар ва ўзларининг иккиламчи яшаш-озиқланиш маконларига (яъни ёввойи ўтларга) кўчадилар. Кузда битлар яна мевали дарахтларга тухум қўйиш ва сўнгра қишлаш учун қайтиб келадилар.

Яшаш-озиқланиш маконлари

Баргдаги тўдаси – Brady P
Уларнинг асосий яшаш-озиқланиш маконлари олхўри ҳамда бошқа турдаги данакли мевалардир. Иккиламчи ёзги яшаш- озиқланиш маконлари жуда кенг, астралар, хризантемалар, бўймадаронлар ва крестовниклар шулар жумласига киради.

Зарарлари

Шахтоли баргига етказган зарари – Brady P
Эрта баҳорда битларнинг барг шираси билан озиқланиши натижасида барглар марказигача перпендикуляр шаклда буришади, бу билан дарахтлар кескин ўсиш даврида шафқатсиз зарар кўради, ва бу жараён табиий фойдали хашоратла фаоллашувидан ҳам анча олдин юз беради. Бу турдаги битлар бир неча турдаги ўсимлик вирусларини ҳам тарқатиш ҳусусиятига эга, бунга мисол тариқасида олхўри оспасини (Plum pox virus) келтириш мумкин. Булар ҳам бошқа битлари каби ўзларидан моғорланишни юзага келтирадиган шира ажратадилар.

 

Қарши кураш чоралари

Colony inside peach leaf – Brady P
Бундай битларнинг бир нечта гуруҳи ҳам жиддий зарар келтириши мумкин. Шунинг учун, дарахтларни жудаям эхтиёткорлик билан кузатиб бориш муҳимдир. Эрта баҳорда 40 та дарахтни танлаб уларда битларнинг ёки уларнинг зарарлари белгиларини (барглар бурушиши) мавжудлигини текшириб туринг. Агар 12 тадан кўпроқ дарахтларда(дарахтнинг 10% баргларининг устки қисмлари қопланган бўлса) битлар мавжудлиги кўзга ташланса, уларга қарши чора кўриш керак; бироқ 4 тадан камроқ дарахт зарарланган бўлса, тезкор курашиш талаб қилинмайди.

Курашишнинг энг самарали йўлларидан бири: Тиним даври охирида дарахтлар куртак ёриш даврида 4-6% ёғ аралашмасидан фойдаланинг. Ёғ ҳаракатга келишни бошлаётган эндигина қишдан чиққан тухумларни бўғиб нобуд қилади. Ушбу аралашма формуласи ва ундан фойдаланиш йўриқномасини олиш учун (шу ерни босинг).

Баҳордаги ёғли аралашма вақтида сепилмасдан ўтказиб юборилган бўлса, барглар буришиб улгурмасидан олдин дарахтлар кимевий препаратлар билан профилактика қилиниши лозим.

Битлар буришиб олган барглар ичига жойлашиб олгандан сўнг уларга қарши курашиш жуда мушкул. Диметоат (Dimethoate) (0.8-2.0 л/га), Конфидор (Konfidor) (0.3 л/га), ёки Моспилан (Mospilan) (0.4-0.7 кг/га) сепиш тавсия қилинади.

Октябр ойида, ҳосил йиғиб олингандан кейин, баргларни тўкилишини тезлаштириш учун, 36% Рух Сульфати (Zinc sulfate) сепиш зарур – бундай омил битларга ўз вақтида чатишиши ва тухум қўйиши олдини олади.

Манба: mevazor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!