УЗУМНИНГ ХЎРАКИ “ОҚ ҲУСАЙНИ” НАВИНИ ВОИШ УСУЛИДА ЕТИШТИРИЛГАНДА ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА КИМЁВИЙ ТАРКИБИГА КУРТАК ЮКЛАМАСИНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида узумнинг юқори ҳосилдор, кенг тарқалган хавфли касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги нав ва дурагайларини яратиш ҳамда етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундай бўлсада, узумчиликда қўлланилаётган агротехник тадбирларни ҳар бир вилоят тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш узумчилик соҳасининг ишлаб чиқариш унумдорлигини янада оширади. Узумни хўраки нав
ҳосилни миқдори ва сифатини белгиловчи барча омиллардан иложи борича тўлиқ фойдаланиш ҳисобига юқори самарадорликка эришиш мумкин. Узум ҳосили шаклланишида ток тупи юкламасининг аҳамияти катталигини ҳисобга олган
ҳолда, ўз олдимизга, ток тупидаги энг мақбул куртак юкламаси миқдорини аниқлашни, воишлар юзасидан тўлиқроқ фойдаланиш имкониятларини ўрганиш тадқиқотнинг мақсади бўлиб хизмат қилади.
Тажрибалар Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган 2009 йил ташкил этилган “Карима Мурувват Агро” фермер хўжалигида амалга оширилади. Фермер хўжалигининг умумий майдони 36 гектарни ташкил этган бўлиб, шундан, узумнинг воиш усулида етиштирилган хўраки навлари майдони 5 гектарда етиштирилган токзорларида амалга оширилади.
Уларда ҳар хил ток тупи куртак юкламалари берилган. Ўтказилган тажрибаларни танлаш, вариантларни жойлаштириш усули умумқабул қилинган усулларда олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик таҳлили Н.И.Рябова ва В.Л.Виктовскийларнинг услуби бўйича дисперсион таҳлилдан ўтказилди. Ток тупларини воиш усулида етиштиришда, ток тупи кесилмаган (назорат), 80-120, 121-160, 161-200, 201-240,241-280 куртак юкламаси билан ток тупига шакл бериш орқали
“Оқ ҳусайни” навининг ҳосилдорлиги ва кимёвий таркибига куртак юкламасининг боғлиқлиги аниқланган.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида новдаларнинг ҳосилдорлиги ер бирлигига ёки бир гектарига тўғри келадиган ҳосил новдалар сонига шу новдалардаги мавжуд узум
бошлари сонига ҳар бир узумбошининг ўртача оғирлигига боғлиқ. Бу омиллар бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган вариантлар ҳар доим ер бирлигидан юқори ҳосил беради.

Олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, узумнинг хўраки “Оқ ҳусайни” навида ҳосилдорлик кўрсаткичларининг куртак юкламасига таъсири қуйидаги натижаларга эришилди. Ток тупи кесилмаган (назорат) вариантда битта ҳосилли новда 34,0 дона, иккита ҳосилли новда 3,4 дона ва жами ҳосилли новда 37,4 донани ташкил этган. Бир ҳосилли новдага тўғри келадиган узумбошининг ўртача сони 1,3 дона
ҳосил бериши аниқланди. Ток туп куртак юкламасини 80-120 та вариантда қолдирилганда битта ҳосилли новда назорат вариантдан 5,8 дона, иккита ҳосилли новда 0,6 дона жами 5,2 дона кам узумбоши борлиги аниқланган, бир ҳосилли новдага
тўғри келадиган узумбошининг ўртача сони тенг ҳосил бериши кузатилди. Ток туп куртак юкламасини 120-160 та қолдирилганда битта ҳосилли новда назорат вариантга нисбатан 0,8 дона кам, иккита ҳосилли новда 0,9 дана ва бир ҳосилли новдага тўғри келадиган узумбошининг ўртача сони 0,1 дона кам бўлиши аниқланди. 160-200 та куртак қолдирилганда, битта ҳосилли новда назорат вариантга нисбатан 5,0 дона,
иккита ҳосилли новда 0,6 дона кўп ва бир ҳосилли новдага тўғри келадиган узумбошининг ўртача сони 0,2 дона кам бериши билан фарқ қилиб турди. 200-240 та куртак қолдирил ганда битта ҳосилли новда назорат вариантга нисбатан 5,8 дона кам, иккита ҳосилли новда 2,7 дона кўп ва бир ҳосилли новдага тўғри келадиган узумбошининг ўртача сони 0,1 дона кам бериши қайд этилди. 240-280 та куртак қолдирилганда, битта ҳосилли новда назорат вариантга нисбатан 7,7 дона кам, иккита ҳосилли новда 3,5 дона кўп ва бир ҳосилли новдага тўғри келадиган узумбошининг ўртача сони тенг бериши аниқланди (расм).
Хўраки узум навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири унинг навига боғлиқлигидир.
Ҳосил сифати ва узум бошларининг кимёвий таркиби ҳам навларнинг биологик хусусияти ҳамда етиштириш технологияларига ҳам боғлиқ бўлади.
Узумнинг “Хусайне белый” нави ток тупи кесилмаган (назорат) вариантда ток тупидаги узумбошлар сони 37,4 дона, тупдаги ҳосил 11,8 кг, қандлилиги 19,7%, кислоталилиги
4,9% чиқиши аниқланган бўлса, ток тупида 80-120 та куртак қолдирилганда, битта тупдаги узумбошлар сони назорат вариантдан 5,2 дона кам, тупдаги ҳосил 0,9 кг кам қанддорлик 3,5% юқори ва кислоталилик 0,7% кам бўлиши қайд этилди.
Ток тупида 120-160 та куртак юклама қолдирилганда, битта тупдаги узумбошлар сони назорат варианга нисбатан 1,7 дона кам, битта тупдаги ҳосил 0,5 кг кўп, қанддорлиги 2,55% кўп, кислоталилиги эса 0,4% кам бўлди. Ток тупида куртак юкламаси 160-200 та қолдирилганда, битта тупдаги узум бошлар сони назорат вариантга нисбатан 5,6 дона, тупдаги ҳосил эса 1,8 кг кўп, қандлилиги 2,6% кўп, кислоталилиги 0,4%
кам бўлиши қайд этилди. Ток тупидаги куртакларни 200-240 та қолдирилганда битта тупдаги узум бошлар сони назорат вариантникидан 3,2 дона, битта тупдаги ҳосил эса 1,0 кг кам, қандлилик даражаси назорат вариантдан 1,6% кўп, кислоталилик эса 0,3% кам чиқиши кузатилди. Ток тупида 240-280 та куртак қолдирилганда, битта тупдаги узумбошлар сони назорат вариантникидан 4,2 дона, битта тупдаги ҳосил 1,4 кг кам, канддорлик 0,2% ва кислоталилик 0,1% кўп бўлиши аниқланди (жадвал).
“Оқ ҳусайни” нави куртак юкламасининг ҳосилдорликка таъсири ўрганилиб, энг юқори ҳосилдолик кўрсаткичи 160-200 та куртакли ток тупида 43 дона, энг кам ҳосилдорлик кўрсаткичи “Оқ ҳусайни” навида 80-120 та куртакли ток тупида 32,2 донани ташкил қилди.
“Оқ ҳусайни” нави қандлилиги ва кислоталилигининг куртак юкламасиги таъсири қуйидагича бўлди: энг кўп қандлилик “Оқ ҳусайни” навида 23,2% 80-120 та куртак юкламасида, энг кам қанлилик 19,7 ток тупи кесилмаган (назорат) вариантда
кузатилди. Кислоталилик энг кам 80-120 куртак юкламали ток тупида кузатилди, энг кўп ток тупи кесилмаган (назорат) вариантда 4,9 фоизни ташкил қилиши аниқланди.

Пулатжон ЭГАМБЕРДИЕВ, Файзи ХЎЖАҚУЛОВ, Рустам ХУДОЙБЕРДИЕВ, ўқитувчилар.
Дурдигул БОТИРОВА, талаба. Гулистон давлат университети.

Манба: «AGRO ILM» ЎЗБEКИСТОН ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ЖУРНАЛИ. 2021 йил,
4-илова (74)-сон