Оқ Пашша ёҳуд Кул Пашшанинг зарари ва қарши кураш чоралари

Оқ Пашша ёҳуд Кул Пашша ёҳуд лотинча номлари «Siphoninus phillyreae
Sweetpotato» ва «Bemisia tabaci» турига қараб

“Оқ Пашша” қуйидаги ўсимликларда кўп учрайди: анор, пахта, аксарият сабзавотлар (помидор, қовун, ошқовоқ, ерёнғоқ) ва бошқаларда.

“Оқ Пашша” ўсимликларнинг танасидаги суюқлик (соки) билан озиқланади ва натижада ўсимликни нимжон ҳолга келтиради. Барглари муддатидан эрта тўкила бошлайди, ундан чиққан шира эса меваларда доғлар ҳосил қилиб уларнинг бозоргилигини туширади. Мавсум давомида ҳолсиз ҳолга келган дарахт келгуси мавсумда яхши ҳосил бермаслиги мумкин.

Анор мевасида оқ пашша сабабли юзага келган зарарланиш. Оқ пашшадан чиққан ширага моғор ўтирган ва мева юзасида доғлар пайдо бўлгана

 

 

 

Булғор қалампиридаги оқ пашша зарари.

 

 

 

 

 

Пахтада оқ пашша сабабли баргларнинг тўкилиши.
Помидордаги оқ пашша зарари

 

Қовундаги оқ пашша зарари

Ҳаёт даври

Ушбу зараркунанда ҳарорат -6 градусдан паст ҳоратга чидамсиз ва қиш мавсуми совуқ келган вақтларда нобуд бўлади. Аксарият ҳолларда иссиқхоналарда қишлайди ва ҳарорат исиши билан очиқ далаларга кўчиб ўтади.

Бир мавсумда бир нечта авлодга кўпаяди. 20 градус ҳароратда 30 кун ичида бир авлодга кўпаяди. Балоғатга етганлари баргларнинг орқа томонига туҳум қўяди. Туҳумда чиққан нимфаларида оёқчалари ва антенналари бўлади. Вақт ўтиши билан ушбу нимфлар шаклини ўзгартиради (оёқчалари ва антенналари йўқолади) ва барглар юзасига ёпишиб олиб бир жойда озиқлана бошлайди. Ғумбак ҳосил қилиб, ундан балоғатга етганлири чиққанда, уларда қанотлар пайдо бўлади ва улар атрофга тарқала бошлайди.

Биринчи авлов нимфалари (оёқли ва антеннали)
Оёқсиз ва антеннасиз нимфалар
Ғумбак ҳосил қилган нимфалар
Ғумбакдан чиққан қанотли балоғатга етган оқ пашшалар

Пахта ва сабзавотлар экилган далар атрофидаги мевали боғлар (анорзорлар) асосан оқ пашшадан кўп зарарланади.

Назорат чоралари:

Оқ Пашшага қарши курашишнинг икки йўли бор:

[1] Табиий ёки биологик усул,
[2] Кимёвий усул

Мен ҳар доим, зараркунандаларга қарши курашишда, аввалом бор табиий ёки биологик усулни қўллашга ҳаракат қилишни тавсия қилган бўлардим.

[1] Оқ Пашшага қарши кураш даставвал кузатишдан бошланади. Боғингиз ёки сабзавотзорларингиз атрофини доим кузатинг. У ерларда оқ пашша борми, кўпайиш даражаси қанча ва шунга қараб чора кўриш бошланади.

[2] Бирданига кимёвий препаратлар қўллаб, зараркунанданинг таббий душманларини қириб ташламанг. Оқ пашшанинг таббий душманлари бу, паразит арилар (Encarsia spp. (E. inaron and E. formosa), олтинкўз, хон қизи ва бошқалар. Боғларингиз ва экинзорларингизда ушбу фойдали ҳашоротларни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Имкон бўлса лабараториялардан уларни олиб келиб, экинзорингизда тарқатинг.

Оқ пашша билан озиқланаётган олтинкўз
Оқ пашшанинг муҳим душмани, хон қизи
Оқ пашша колониясидаги қора доғларни кузатинг, улар кўпайиб бориши, фойдали ҳашоротлар ўз вазифасини самарали бажараётганидан далолат беради. Бу ҳолда кимёвий препаратлар сепишга ҳожат йўқ.

[3] Агар экинларингиз кичикроқ майдонда ёки теплицада бўлса, вақти-вақти билан кучли напорли сув билан ўсимликларни яхшилаб чўмилтириб туриш оқ пашшалардан қутилишнинг яна бир йўли.

[4] Розмарин ёки ялпиз мойи (агар Ўзбекистонга кириб келган бўлса, тайёр махсулот Экотрол — Ecotrol).

[5] Инсектицид аралаштирилган мойли пепарат (агар Ўзбекистонга кириб келган бўлса, тайёр махсулот МПедэ — МPede).

ёки мойли препаратни ўзингиз уйда тайёрлашингиз мумкин:

Вегетация жараёни учун — 05% ёки 1%ли пахта мойи (Масалан 1% учун: 100лтр сув + 1кл пахта мойи + 10гр Моспилан ёки Абамектин + 1лтр фейри (идиш ювиш суюқ совуни). Яхшилаб аралаштирилади ва ўсимлик ёки дарахт чўмилтирилади. Аввал 05% билан синаб кўринг, таъсири сезиларли бўлмаса 1%ли тайёрланг.

Кичикроқ майдон учун: 1 лтрли бутилкага (баклажка) бир нечта томчи суюқ совун (фейри) + битта лимон суви (сиқиб олинг). Яхшилаб аралаштиринг ва ўсимликни яхшилаб чўмилтиринг

Изоҳлар:
1. Мойли препаратлар фақат кечки салқинда сепилиши керак, акс ҳолда ўсимликларда салбий таъсир юзага келиши мумкин (Балки Нуроталик акамизда шу сабабли муаммо туғилгандир).

2. Мойли ёки уйда тайёрланган препаратлар нафақат зараркунанда балки фойдали ҳашоротларга ҳам зарарли. Қўллаётганда эҳтиёт бўлинг.

3. Аввал синамасдан катта майдонга қўлламанг!

4. Мойли препаратла билан ўсимлик баргларининг ҳам олди ва орқа тарафига яхшилаб ишлов беринг!

[6] Ёпишқоқ қоғозлар. Бундай қоғозларни Ўзбекистондаги кўпгина дорихоналаридан топиш мумкин. Агрохаус магазинида аниқ бор адашмасам. Уларни етарлича ва тўғри жойлаштириш орқали оқ пашша колониясини назоратда ушлаб туриш мумкин.
Мана биологик ёки табиий усулларнинг 6 йўли билан танишиб ҳам олдик.

Мободо табиий усуллар иш бермаса, ёки оқ пашша колонияси жуда қаттиқ тарқалса, кимёвий ишловга мурожаат қилиш зарур бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда қўлланилиши тавсия қилинган баъзи препаратлар:

Изоҳ: кимёвий препаратларни қўллашдан олдин уларнинг ёрлиғини яхшилаб ўқинг, ва фақат тавсия қилинган меъёрда қўлланг!

Экиш вақтида ёки мавсум бошида:

А. Имидоклаприд (Ўзбекистондаги препаратлардан бири Конфидор). Бу препарат агар тўғри қўлланилса, оқ пашшанинг аксарият турларини самарали назоратга олади. Фақатгина уруғ учун экилган ўсимликларга сепманг!

В. Динотефуран (сотувдаги препарат Веном — Venom). Фақат тупроқ орқали қўлланилади, ўсимликнинг танаси ва мевасига сепилмайди.

С. Ацетамиприд ( Ўзбекистондаги препаратлардан бири Моспилан)

Вегетация жараёнида:

А. Спиротетрамат (сотувдаги препаратлардан бири Мовенто — Movento)

В. Спиромесифен (сотувдаги препаратлардан бири Оберон 2SC — Oberon 2SC).

С. Бупрофезин (сотувдаги препаратлардан бири Кориер SC — Courier SC)

D. Пайрипроксифен сотувдаги препаратлардан бири Нак — Knack)

E. Бифентрин сотувдаги препаратлардан бири Кэпчур 2EC-CAL — Capture 2EC-CAL)

F. Фенпропатрин (сотувдаги препаратлардан бири Данитол 2.4EC — Danitol 2.4EC)

Кимёвий перпаратлар бўйича тавсиялар уларнинг актив таъсир қилувчи моддаси бўйича берилган. Бозорда турли ҳил пепаратлар бўйича бўлиши мумкин, уларни актив таъсир қилувчи моддаси бўйича танлашингиз мумкин.

Муҳим изоҳ: Кимёвий препаратларни қўллашдан олдин мутахасси билан маслаҳатлашинг ва аввал синаб кўринг. Таъсирига ва зарарига амин бўлганингиздан сўнг катта майдонга қўлланг! Турли препаратлар тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб турлича таъсир қилади.

Оқ пашшага қарши табиий курашиш бўйича қўшимча тавсиялар:

1. Помидорларни катта далага экишда шамол йўналишига тескари ва оқ пашша кўп учрайдиган экинлардан (пахта, қовун, кабирлар) камида 2.5 километр узоқликда бўлишига эътибор беринг.

2. Дала ичини бегона ўтлардан ҳоли тутинг. Экинзорни баҳор ва кузда яхшилаб шудгорлаб, барча ўсимликлар қолдиқларини (ёқиб) йўқотинг.

3. Бедаларни етилиши билан имкон қадар қисқа муддат ичида ўриб олишга ҳаракат қилинг.

4. Сабзавот ва қовунни имкон қадар қисқа муддат ичида етиштиришга ҳаракат қилинг. Далада муддатидан ортиқ қолиб кетмасинг.

5. Пушаталар (ариқлар ичига) орасига кумушсимон ёки алюмин рангдаги матоларни тўшаш ҳам оқ пашшага қарши самарали натижа беради. Оқ пашшалар бундай ялтироқ рангларни ҳуш кўрмайди.

Манба: Fruit Master

Дўстларингизга ҳам улашинг!