НАВ, ЭКИШ МУДДАТИ ВА СХЕМАЛАРИНИ ОҚБОШ КАРАМНИНГ ЎСИШИ ВА МАҲСУЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ.

Нав ва дурагай, экиш муддати ва схемаларининг ўсимликдаги барглар сони, вазни ва барг сатҳига таъсири ўрганилганда Шарқия-2 навида назорат вариантида (30/VI) 70×50 ва 90×30 см экиш схемаларида барглар сони 15 донадан бўлган ва унга нисбатан 15/VI экиш муддатида 70×50 см экиш схемасида барглар сони 17,0 дона ѐки назоратга нисбатан 113,3% ва 90×30 см схемада 15,3 дона ѐки 102,0% кўп бўлган.

Geant Ғ1 дурагайи 30/VI назорат вариантида 70×50 экиш схемасида ўсимликдаги барглар сони 20,7 дона; 90×30 см схемада экилганда у 18,0 дона бўлган.

1-расм. Оқбош карам бош ўрай бошлаган давр.

Кўчат 15/VI да экилганда экиш схемалари бўйича барглар сони мос равишда назоратга нисбатан 96,6 ва 127,8% бўлган (1-жадвал).

 

1-жадвал
Оқбош карамнинг навлари, экиш муддати ва схемасининг
барг сони, вазни ва сатҳига таъсири (2011-2013 йй)
Экиш Барглар сони Барглар вазни Барглар сатҳи
Экиш назоратга назоратга назоратга
Нав схемаси, дм2
муддати дона нисбатан, кг нисбатан, нисбатан,
см % % %
15/VI 70×50 17,0 113,3 1,20 112,1 13,9 171,6
Шарқия-2 90×30 15,3 102,0 1,33 152,9 14,3 190,7
30/VI 70×50 15,0 100,0 1,07 100,0 8,1 100,0
назорат 90×30 15,0 100,0 0,87 100,0 7,5 100,0

 

15/VI 70×50 20,0 96,6 1,40 107,7 8,7 322,5
Geant Ғ1 90×30 20,3 127,8 1,47 119,5 6,2 88,6
30/VI 70×50 20,7 100,0 1,30 100,0 7,1 100,0
назорат 90×30 18,0 100,0 1,23 100,0 7,0 100,0

 

Шарқия-2 навида 30/VI да экилган назорат вариантда 70×50 экиш схемаси қўлланилганда ўсимликдаги барглар вазни 1,07 кг; 90×30 см да 0,87 кг бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда барглар вазни назоратга нисбатан 112,1%; 90×30 см схемада эса 152,9% оғир бўлган.

Geant F1 дургайи 30/VI назорат вариантида карам 70×50 см схемада экилганда ўсимликдаги барглар вазни 1,3 кг ва 90×30 см схемада 1,23 кг бўлган. Уларга нисбатан эртароқ 15 июнда экилганда 70×50 см экиш схемасида барглар вазни (1,40 кг) 107,7%; 90×30 см схемада 119,5% оғир бўлган.

Шарқия-2 навини 30/VI да экилган назорат вариантда 70×50 см схемада барглар сатҳи 8,1 дм2 ва 90×30 см схемада 7,5 дм2 бўлган. Карам 15 июнда 70×50 см схемада экилганда назоратга нисбатан барглар сатҳи 171,6% ҳамда 90×30 см схемада 190,7% кўп бўлган.

Geant F1 дурагайи 30/VI назорат вариантда 70×50 см схемада экилганда барглар сатҳи 7,1 дм2 ва 90×30 см схемада эса 7,0 дм 2 бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда барглар сатҳи назорат вариантига нисбатан 122,5% кўп ҳамда 90×30 см схемада экилганда 88,6% гача камайган (2-жадвал).

2-жадвал

Навлар, экиш муддати ва схемаларининг карамбоши шакли

кўрсаткичларига таъсири (2011-2013)

 

Экиш Карамбош Карамбош эни Карамбош индекси
Экиш баландлиги
Нав схемаси,
муддати
см см назоратга см назоратга боши: назоратга
нисбатан, % нисбатан, % эни нисбатан, %
15/VI 70×50 24,7 116,0 24,3 107,0 1,02 108,5
Шарқия-2 90×30 24,0 126,3 25,3 105,4 0,95 120,3
30/VI 70×50 21,3 100,0 22,7 100,0 0,94 100,0
назорат 90×30 19,0 100,0 24,0 100,0 0,79 100,0
15/VI 70×50 18,0 112,5 17,7 108,6 1,02 104,1
Geant F1 90×30 17,0 113,3 16,0 104,6 1,06 108,2
30/VI 70×50 16,0 100,0 16,3 100,0 0,98 100,0
назорат 90×30 15,0 100,0 15,3 100,0 0,98 100,0

 

Шарқия-2 нави назорат варианти 70×50 см экиш схемада карам бош баландлиги 21,3 см ва 90×30 см схемада 19,0 см бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда карам бош баландлиги 24,7 см ѐки назоратга нисбатан 116,0%; 90×30 см схемада эса 126,3% га баланд бўлган.

Geant F1 дурагайи 30/VI да назорат вариантда кўчат 70×50 см схемада экилганда карамбош баландлиги 16,0 см; 90×30 см схемда 15,0 см бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда карамбош баландлиги назоратга нисбатан 112,5%; 90×30 см схемада 113,3% га юқори бўлган.

Экиш муддатлари ва экиш схемаларининг карамбошининг энига оз бўлсада таъсири бўлган. Шарқия-2 навида 30/VI назорат вариантида 90×30 см экиш схемасида карамбош эни 24,0 см ва 70×50 см экиш схемасида 22,7 см бўлган. Ушбу навда 15 июнда 70×50 см схемада экилганда карамбошининг эни назоратга нисбатан 107,0% га; 90×30 см схемада 105,4% га кўп бўлган. Ушбу экиш муддатида иккала экиш схемаси бўйича карамбош эни буйича фарқ 104,1% ни ташкил қилди. Назорат вариантида эса бу фарқ 105,7% гача бўлди (2-расм).

2-расм. Карамбошининг кўндаланг кесилган ички кўриниши

(чапда карамбош баландлиги, ўнгда карамбош эни)

Geant F1 дурагайи 30/VI назорат вариантида карам кўчати 70×50 см схемада экилганда карамбоши эни 16,3 см ва 90×30 см схемада 15,3 см ни ташкил қилган. Ўсимлик 15 июнда 70×50 см схемада экилганда карамбош эни назоратга нисбатан 108,6% га ҳамда 90×30 см схемада 104,6% га кўп бўлган. 90×30 см экиш схемасига нисбатан кўчат 70×50 см схемада экилганда карамбош эни (17,7 см) 110,6% кенг бўлган. Назорат вариантини ўзида бу фарқ 106,5% бўлган.

Карамбош баландлигини карамбош энига нисбати карамбош индексини билдиради. Карамбошнинг шакли Шарқия-2 нави ва Geant F1 дурагайида 0,8-1,1 орасида тебрангани учун у юмалоқ ҳисобланади.

Шарқия-2 нави 30 июнда назорат вариантида 70×50 см экиш схемада карамбош шакли 0,94 ва 90×30 см схемада 0,79 бўлган ва улар фарқи 119,0% ни ташкил қилган. Ушбу навда 15 июнда кўчат 70×50 см схемада экилганда карамбош индекси 1,02 ѐки назоратга нисбатан 108,5%; 90×30 см схемада экилганда 120,3% га юқори бўлган. 90×30 см схемага нисбатан кўчат 70×50 см схемада экилганда индекси 107,4% бўлган.

Geant F1 дурагайи 30/VI назорат вариантида кўчат 70×50 ва 90×30 см схемаларда экилганда карамбош индекси 0,98 ни ташкил қилган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда карамбош индекси 1,02 ѐки назоратга нисбатан 104,1% ва 90×30 см схемада у 108,2% га юқори бўлиб, схемалар орасидаги фарқ 103,9% 90×30 см схема фойдасига бўлган.

Карам пояси бошнинг асосидан илдизи ѐппасига тараладиган жойгача бўлган қисмига ташқи ўзагининг буйи дейилади. Карамбошнинг ички ўзаги бошга нисбатан олинади. Классификация буйича у карамбошнинг 1/3 қисмига (33,3%) тўғри келса, у калта ҳисобланади. У 1/2 (50% га) яқин бўлса ўртача ва 1/2 (50% дан) юқори ҳисобланади.

Яна карамнинг морфологик белгиларидан ташқи ўзагининг баландлиги бўйича улар қуйидагича бўлади: 10 см гача – жуда паст: 10-15 см – паст: 16-20 см – ўртача; 21-25 см – юқори ва 25 см дан кўп жуда баланд ҳисобланади. Шарқия-2 нави ва Geant F1 дурагайи ички ўзагининг бўйи калта гуруҳига мансуб бўлди.

Шарқия-2 нави 30/VI назорат варианти 70×50 см ва 90×30 см экиш схемаларида ички ўзак узунлиги бир хил 6,33 см бўлган ва унга нисбатан кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда ўзак узунаси 115,8% ва 90×30 см да 126,4% га баланд бўлган. Ушбу экиш муддатида экиш схемалари орасидаги фарқ 90×30 см схема фойдасига 9,1% ни ташкил қилди (3-жадвал).

3-жадвал

Навлар, экиш муддати ва схемаларининг карамбошининг ўзак

кўрсаткичларига таъсири

Экиш Карамбош ички Карамбош ички Карамбош ўзак
Экиш ўзак баландлиги ўзак эни индекси
Нав схемаси,
муддати назоратга назоратга бўйи: назоратга
см см см
нисбатан, % нисбатан, % эни нисбатан, %
15/VI 70×50 7,33 115,8 3,5 102,9 2,09 112,4
Шарқия-2 90×30 8,0 126,4 3,6 102,9 2,22 122,7
30/VI 70×50 6,33 100,0 3,4 100,0 1,86 100,0
назорат 90×30 6,33 100,0 3,5 100,0 1,81 100,0
15/VI 70×50 8,33 124,9 3,6 102,9 2,31 120,9
Geant F1 90×30 8,0 109,1 3,8 105,6 2,11 103,4
30/VI 70×50 6,67 100,0 3,5 100,0 1,91 100,0
назорат 90×30 7,33 100,0 3,6 100,0 2,04 100,0

 

Geant F1  дурагайида 30/VI назорат вариантда 70×50 см схемада ўзак узунлиги 6,67 см ва 90×30 см да 7,33 см ва улар фарқи 109,9% бўлди.  Кўчат  15  июнда  70×50  см  схемада  экилганда  ўзак  узунлиги назоратга нисбатан 124,9% га ва 90×30 см схемада 109,1% га баланд бўлган (3-расм).

3-расм. Карамбошининг ички ўзак баландлиги

Шарқия-2 нави 30-июн назорат 70×50 см экиш схемасида ўзак эни 3,4 см, 90×30 см да 3,5 см бўлган ва уларга нисбатан кўчат 15 июнда экилиб 70×50 см экиш схемаси қўлланилганда ўзак эни 3,5 см ва 90×30 см схемада 3,6 см бўлган ҳамда уларнинг кўрсаткичи назорат вариантга нисбатан 102,9% ни ташкил қилган. Экиш схемалари орасидаги фарқ 2,8-2,9% ни ташкил қилган.

Geant F1 дурагайида назорат варианти 70×50 см экиш схемасида ўзак эни 3,5 см ва 90×30 см да 3,6 см бўлган. 15 июнда кўчат экилиб 70×50 см схема қўлланилганда ўзак эни 3,6 см ва 90×30 см да 3,8 см бўлган ва улар назоратга нисбатан мос равишда 102,9 ва 105,6% ни ташкил қилган.

Ўзак узунлигини ўзак энига бўлиб, ўзак индексини аниқладик. Шарқия-2 нави назорат варианти 70×50 см экиш схемасида ўзак индекси 1,86; 90×30 см схемада 1,81 бўлган. 15 июнда 70×50 см схема қўлланилганда у 30 июн назорат вариантига нисбатан 112,4%; 90×30 см экиш схемасида 122,7% га кўп бўлган.

Geant F1 дурагайи 30/VI назорат вариантида 70×50 см экиш схемасида ўзак индекси 1,91 бўлган ва 90×30 см схемада кўчат экилганда 2,04 бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда 2,21 ѐки назоратга нисбатан 120,9% ҳамда 90×30 см схемада ўзак индекси 2,11 ва назоратга нисбатан 103,4% ни ташкил қилган. Назорат вариантда схемалар орасидаги фарқ 6,8% ва 15/VI да 9,5% ни ташкил қилган.

Методик кўрсатмаларга биноан экиладиган карам навлари ҳаѐтининг биринчи йили етилиш муддатларига қараб эртапишар, ўртапишар, кечпишарларга бўлинади. Эртапишар навларда карамбошининг ўртача вазни 0,8-2 кг гача, ўртапишар навларда – 2-4 кг ва кечпишар навларда карамбошининг ўртача вазни 3-8 кг гача бўлади.

Шарқия-2 навининг тавсифида у кечпишар нав, карамбоши тиғиз, шакли юмалоқ, вазни ўртача 1,7 кг дейилган. Geant F1 дурагайи тўғрисида маълумот йўқ. Экиш муддати ва экиш схемалари синалган навлар карамбош вазнига ва илдиз тизимига ўз таъсирини кўрсатди.

Шарқия-2 нави 30/VI назорат вариантида 70×50 см экиш схемада карамбош вазни ўртача 2,26 кг ва 90×30 см схемада 1,59 кг бўлган. 15 июнда 70×50 см схемада ўсимлик жойлаштирилганда карамбош вазни 2,57 кг ѐки назоратга қараганда 103,7%; 90×30 см схемада 1,78 кг ѐки 111,9% га йирик бўлган. Схемалар орасидаги фарқ назоратда 142,1% 15/VI да экилганида – 144,4% бўлган.

Geant F1 дурагайи 30/VI назорат вариантида кўчат 70×50 см схемада жойлаштирилганда карамбош вазни 2,62 кг ва 90×30 см схемада 1,88 кг ҳамда улар орасидаги фарқ 139,4% бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см экиш схемасида экилганда карамбош вазни 2,81 кг ѐки назоратга нисбатан 107,3%; 90×30 см схемада 2,05 кг ѐки назоратга қараганда 109,0% бўлган. Бу муддатда экиш схемалари орасидаги фарқ 137,0% ни ташкил қилди. Карамбош вазнига экиш муддатларига қараганда экиш схемаларини таъсири кўчлироқ бўлган.

Шарқия-2 нави 30/VI назорат варианти 70×50 см экиш схемасида ўсимликдаги илдиз вазни 162 гр ва 90×30 см схемада 166 г бўлган. Кўчатни экиш муддати 15 кун олдин сурилганда 70×50 см схемада 168 г ѐки назоратга нисбатан 103,7%; 90×30 см схемада 172 г ѐки 103,6% бўлган. Схемалар орасидаги фарқ 2,4% ни ташкил қилган.

Geant F1 дурагайида назорат вариант 70×50 см экиш схемасида илдиз вазни 137 г ва 90×30 см схемада экилганда у 139 г бўлган. Кўчат 15/VI да 70×50 см схемада экилганда илдиз вазни 146 г ва 90×30 см схемада 151 г бўлган ҳамда улар назоратга нисбатан мос равишда 106,6-108,6% ни ташкил қилган. Экиш схемалари орасидаги фарқ 3,4% бўлди.

Карамбош вазнини илдиз вазнига бўлиб, уларни индексини аниқладик. Шарқия-2  нави  30/VI  назорат вариантида  кўчат  70×50  см  экиш схемада экилганда карамбош вазнини илдиз вазнига нисбати 14,0 ва 90×30 см экиш схемасида 9,6 бўлган. Карам 15 июнда 70×50 см схемада экилганда улар нисбати 15,3 ѐки назоратга нисбатан 109,3%; 90×30 см схемада 10,3 ѐки назорат вариантидан 107,3% га кўп бўлган (4-расм).

4-расм. Оқбош карам илдизлари кўриниши

Geant F1 30 июнда 70×50 см схемада экилганда карамбош вазни билан илдиз вазнининг нисбати 19,1 ва 90×30 см экиш схемасида 13,5 бўлган ҳамда улар орасидаги фарқ 141,5% ни ташкил қилган. Карам кўчати 15 июнда 70×50 см схемада экилганда карамбош билан илдиз вазни 19,2 ва 90×30 см экиш схемасида 13,6 ҳамда улар орасидаги фарқ 141,2% назоратга нисбатан эса улар тенг бўлган (4-жадвал).

 

4-жадвал
Навлар, экиш муддати ва схемаcининг карамбош
вазни ва илдиз вазнига таъсири
Экиш Карамбош вазни Илдиз вазни Карамбош ва илдиз
Экиш вазни индекси
Нав схемаси,
муддати назоратга назоратга вазни назоратга
см кг г
нисбатан, % нисбатан, % илдиз нисбатан, %
15/VI 70×50 2,57 113,7 168 103,7 15,3 109,3
Шарқия-2 90×30 1,78 111,9 172 103,6 10,3 107,3
30/VI 70×50 2,26 100,0 162 100,0 14,0 100,0
назорат 90×30 1,59 100,0 166 100,0 9,6 100,0
15/VI 70×50 2,81 107,3 146 106,6 19,2 100,5
Geant F1 90×30 2,05 109,0 151 108,6 13,6 100,7
30/VI 70×50 2,62 100,0 137 100,0 19,1 100,0
назорат 90×30 1,88 100,0 139 100,0 13,5 100,0

Экиш   муддати   ва   гектардаги   кўчат   сонининг   нав   ва   дурагай ҳосилдорлигига таъсири Шарқия-2 навида 30 июн назорат варианти 70×50 см экиш схемасида 2011 йил ҳосилдорлик гектаридан 68,3 т ва 90×30 см схемада 64,7 т бўлган. Схемалар орасидаги фарқ 5,6% 70×50 см экиш схемаси фойдасига ҳал бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик (77,5 т/га) назоратга нисбатан 113,5%; 90×30 см да 8,8% га юқори бўлган. Экиш схемалари орасидаги фарқ 110,1% бўлган.

Geant F1 дурагайини 30 июнда (назорат) 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик гектаридан 75,4 т ва 90×30 см схемада 71,3 т бўлган ва улар орасидаги фарқ 5,8% ни ташкил қилган. Кўчатлар 15 июнда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик гектаридан 84,6 т ѐки назорат вариантдан 12,2%, 90×30 см схемада 77,8 т ни ташкил қилиб ва назоратга нисбатан 9,1% га юқори бўлган. Экиш схемалари орасидаги ҳосилдорлик бўйича фарқ 8,7% бўлган.

Ушбу тажриба мураккаб уч омилли бўлиб А (нав) омили; В (экиш муддати) омили ва С (экиш схемаси) омили. А ва В омиллари учун энг кам муҳимлик тафовути (ЭКМТ05) 5% даражада 4,4 т; С ва АС, ВС ва АВС   буйича   ЭКМТ05   ҳам      4,4      т    бўлган.   Тажрибанинг    аниқлиги S 4,0 % ни        ташкил     қилган.     Нав     ва     дурагайда     иккала         экиш муддатларида назорат вариант ҳосилдорлиги билан бошқа экиш схемалари орасидаги фарқ ЭКМТ05 кўрсаткичидан юқори бўлганлиги учун улар ишонарлидир (5-жадвал).

5-жадвал

Экиш муддати ва кўчат қалинлигининг навлар ҳосилдорлигига таъсири.

Нав Экиш Экиш Ҳосилдорлик, т/га Ўртача Назоратга
муддати схемаси, см 2011 2012 2013 нисбатан, %
15/VI 70×50 77,5 75,3 66,7 73,2 113,5
Шарқия-2 90×30 70,4 67,6 60,1 66,0 112,4
30/VI 70×50 68,3 66,4 58,8 64,5 100,0
назорат 90×30 64,7 60,1 51,4 58,7 100,0
15/VI 70×50 84,6 81,2 74,5 80,1 107,4
Geant Ғ1 90×30 77,8 78,8 71,3 76,0 109,0
30/VI 70×50 75,4 77,9 70,6 74,6 100,0
назорат 90×30 71,3 73,4 64,4 69,7 100,0
ЭКМТ05 А ва В омиллар 4,4 3,7 3,0
ЭКМТ05 С ва АС, ВС ва АВС 4,4 3,7 3,0
Тажриба аниқлиги Sх% 4,0 3,4 3,1

 

2012 йил ҳосилдорлиги Шарқия-2 нави 30 июнда назорат вариантда 70×50 см схемада экилганда 66,4 т ва 90×30 см схемада 60,1 т ни ташкил қилиб, экиш схемалари орасидаги фарқ 10,5% бўлган. Кўчатлар 15 июнда 70×50 см схемада бир гектарда 28,5 минг туп кўчат бўлган вариантда ҳосилдорлик 75,3 т; 90×30 см схемада гектарда

37 минг туп кўчат бўлганда ҳосилдорлик 67,6 т га тенг бўлган ва улар орасидаги фарқи 11,4% ни ташкил қилган. Назоратга нисбатан 15/VI экиш муддатида ҳосилдорлик экиш схемалари буйича мос равишда 113,4 ва 112,5% юқори бўлган.

2012 йил Geant F1 дурагайи 30 июнда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик 77,9 т ва 90×30 см схемада 73,4 т бўлган ҳамда улар орасидаги фарқ 6,1% ни ташкил қилган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик 81,2 т ѐки назоратга нисбатан 4,2%; 90×30 см схемада – 78,8 т ѐки 7,4% га юқори бўлган. Экиш схемалари орасидаги ҳосилдорлик фарқи 3,0% бўлган.

Ушбу тажрибада карамнинг Шарқия-2 нави ва Geant F1 дурагайида ўсимликлар сони 37 мингтадан (90×30 см) 28,5 тагача (70×50 см) камайганда ҳосилдорлик пропорционал ошиб борган. А ва В омиллар ЭКМТ05 ҳамда С ва ВС ва АВС кўрсаткичлари бир хил 3,7 т бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик кўпроқ экиш муддатига ва камроқ экиш схемасига боғлиқ бўлди. Вариантлар бўйича ўртача ҳосилдорлик ЭКМТ05 дан ишончли равишда юқоридир. Тажрибанинг аниқлиги S юқори 3,4% бўлган.

2013 йил Шарқия-2 нави 30 июн назорат вариантида карам кўчати 70×50 см экиш схемада ҳосилдорлик гектаридан 58,8 т; 90×30 см схемада экилганда 51,4 тонна бўлган. Улар ҳосили орасидаги фарқ 14,4% ни ташкил қилди. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик 66,7 т/га ѐки назоратга нисбатан 13,4%; 90×30 см схемада ҳосилдорлик 60,1 т ва назоратга нисбатан 16,9% га юқори бўлган. Ушбу экиш муддатида экиш схемалари орасидаги ҳосилдорлик фарқи 11,0% га кўп бўлган.

Geant F1 дурагайи 30/VI назорат вариантда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик гектаридан 70,6 т ва 90×30 см схемада 64,4 т бўлиб, улар орасидаги фарқ 9,6% бўлган. Кўчат 15 июнда 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик 74,5 т ѐки назоратдан 5,5% кўп бўлган 90×30 см экилганда 71,3 т ни ташкил қилиб, назоратдан 10,7% га юқори бўлган. Экиш схемалари орасидаги фарқ 4,5% бўлган (5-расм).

5-расм. Оқбош карам ҳосили

  • (нав) ва В (экиш муддати) омиллари бўйича ЭКМТ05 3,0 т; С (экиш схемаси) ва АС, ВС ва АВС омиллар бўйича ЭКМТ05 3,0 т бўлган. Тажриба аниқлиги S юқори 3,1% ни ташкил қилган.

Навлар, экиш муддати ва экиш схемаларининг карамбош вазни билан ҳосилдорлик орасидаги корреляция коэффициентининг боғлиқлиги тўғри корреляция учун кучли (r=+0,77±0,26) ва ишонарли бўлган.

Уч йиллик ўртача ҳосилдорлик Шарқия-2 навида 30 июн назорат вариантда 70×50 см экиш схемасида гектаридан 64,5 т ва 90×30 см схемада 58,7 т бўлган ва улар орасидаги ҳосилдорлик фарқи 9,9% ни ташкил қилган. Кўчат 15 июнда назоратдан 15 кун эрта 70×50 см схемада экилганда ҳосилдорлик 13,5% га кўп бўлган ҳамда 90×30 см схемада 66,0 т ѐки назоратдан 112,4% га юқори бўлган. Ушбу муддатда экилган схемаларнинг ҳосилдорлиги бўйича фарқи 110,9% бўлган.

Geant F1 дурагайининг кўчатларини 30 июн назорат вариантда гектарига 28,5 минг кўчат жойлаштирилганда ҳосилдорлик 74,6 т ва 37,0 минг дона кўчатда 69,7 т ни ташкил қилган. Улар орасидаги ҳосилдорлик бўйича фарқ 7,0% бўлган. Кўчат 15 июнда экилиб 70×50 см схема қўлланилганда ҳосилдорлик 80,1 т ва 90×30 см экиш схемасида 76,0 т бўлган ва улар назорат вариантларига нисбатан мос равишда 7,4 ва 9,0% га юқори бўлган. Ушбу экиш муддатида схемалар орасидаги ҳосилдорлик фарқи 5,4% бўлган.

Манба: ЁЗГИ МУДДАТДА ОҚБОШ КАРАМ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН ТАВСИЯЛАР. Тавсия муаллифлари: доцент А.Ж. Шокиров, профессор Б.Ж. Азимов, тадқиқотчи С. Лапасов.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!