Оққанотлар экинзорларга талофат етказади

Оққанотлар сўрувчи ҳашаротлар бўлиб, уларнинг личинкалари ўсимлик баргининг орқасига ёпишиб олиб, уларнинг ширасини сўриб озиқланади. Улар ҳаракатсиз бўлиб ҳаёт кечирадилар. Личинкалардан чиққан чиқитларда сапрофит замбуруғлар ривожланиб, ўсимликнинг барг ва меваларни қорайтиради ва бунинг натижасида барглари қуриб, мевалари яроқсиз ҳолга келади. Зараркунаданинг зарар келтириши апрель ойининг II-декадасидан  ўсимлик ривожланишининг охирги давригача давом этади.

Оққанот личинкалари ўсимлик баргининг орқасига ёпишиб олиб, унинг ширасини сўриб озиқланади. Улар ҳаракатсиз бўлиб ҳаёт кечирадилар.  Личинкалардан чиққан чиқитларда сапрофит замбуруғлар ривожланиб, баргни қорайтиради, оқибатда барглар қуриб қолади.

Ўзбекистонда оққанотнинг 2 тури кенг тарқалган бўлиб, айниқса, иссиқхоналардаги помидор ва бодринг ўсимликларига жиддий зарар келтиради.

Ушбу зараркунандага қарши курашда агротехник, биологик ва кимёвий усуллардан фойдаланилади. Агротехник курашда алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш ва кўллатиб суғормаслик тавсия этилса, биологик курашда сабзавотлардаги оққанотларга қарши энкарзия паразитини 1:20, 1:10, 1:5 нисбатларда қўлланилади. Агарда оққанотларнинг миқдори кўп бўлганда кимёвий усулга мурожаат қилиниб, моспилан, 20% н.к. — 0,15 л/га; конфидор, 20% эм.к. – 0,3-0,4 л/га; танрек, 200 г/л с.э.к.- 0,3-0,4 л/га; дельтафос, 36% эм.к. – 1,25-1,5 л/га ва бошқа рухсат этилган препаратлар билан ишлов берилади. Ана шунда кўзланган натижага эришиш мумкин.

Тавсия Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти томонидан тақдим этилди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Матбуот хизмати. iim.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!