Мевали дарахтларда учрайдиган ўргамчак каналар ва кураш чоралари

Каналарнинг жуда кўп турлари мавжуд, ҳудудий ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб айни бир турнинг ўзининг бир неча ҳил бўлиши мумкин. Шу сабабдан турли ҳудуд ва шеваларда улар турлича номаланади. Масалан, қизил каналар баъзи вилоятларда “қизилча” деб номланади.

Ўзбекистондаги энг кўп тарқалган турали бу — оддий ўргамчак канаси, қизил ўргамчак кана, икки ҳошияли ўргамчак кана.
Имий номи — Tetranychus urticae and Panoychus ulmi

КАНАЛАР

Улар жуда ҳавфли зараркунандалар!

Улар меваларга тўғридан-тўғри зарар етказмайди, лекин дарахт ширасини сўриб уни нимжонлаштиради!

 

Одатий белгилари #1: Баргларнинг бронза ранг тус олиши (бу зараркунанда кучли тарқалганлиги аломати).

Одатий белгилари #2: Улар зарарлаган дарахтларнинг меваси майда бўлади.

Одатий белгилари #3:

Келгуси мавсумда: МЕВА БЎЛМАЙДИ.
Бунинг сабаби, ёзда зарарланиб нимжон бўлган дарахтларда келгуси мавсум учун мева куртаклари ҳосил қилишга кучи қолмайди.

Боғларда каналарнинг асосан икки тури кўп учрайди:

 

Икки ҳошияли ўргамчак канаси

Бронза ранг баргларнинг орқа томонига эътибор беринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Европа қизил канаси  Соғлом ва заранланган Бронза ранг барглар

Нокдаги икки ҳошиялик ўргамчак канаси зарари “Баргларнинг куйиши”
(нок пашшаси зарари аломатларига ўхшаш)

Шафтолидаги икки ҳошиялик ўргамчак канаси зарари “Баргларнинг бронза ранг олиб қовжираши”

Гилос баргида икки ҳошияли ўргамчак канаси зарари ривожланиши

НАЗОРАТ — Кузатиш

Уларни кўриш учун лупа керак.

Мавсум бошида ёш барглардаги қизил нуқталарга эътибор беринг.

Яқинроқ кузатилса, қизил нуқталар ҳаракатланаётганлигини кўриш мумкин!

 

 

 

 

 

НАЗОРАТ ВАҚТЛАРИ — Мавсум давомида

КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТ СЕПИШ КЕРАКМИ?

Каналар тўдаси зарар етказа оладиган даражада кўпаймагунча майтицид (кимёвий препарат) сепишга ҳаракат қилмаслигимиз керак.

Бир нечта кананинг мавжудлиги дарҳол кимёвий ишлов бериш дегани эмас.

Ишлов бериш учун сабаб бўла оладиган каналар сонини билишимиз шарт!

НАЗОРАТ ВАҚТЛАРИ — Мавсум давомида

КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТ СЕПИШ КЕРАКМИ?

Бу борада 4 ҳил ёндошув мавжуд:

1. Каналар мавжуд бўлишидан олдин уларга қарши ишлов бериш: профилактика.

2. Кана кўзга ташландими унга қарши ишлов бериш (ҳаттоки бир дона бўлса ҳам).

3. Уларнинг зарари аломатлари пайдо бўлгандан сўнг уларга қарши ишлов бериш.

4. Доимий кузатув олиб бориш; каналар сони ишлов бериш чегарасига етгандан сўнг уларга қарши ишлов бериш.

Ишлов бериш чегарасини қандай аниқлаш мумкин?

Зараркунандалар сони уларга қарши ишлов беришга асос бўла оладиган даражага етганлиги; Масалан. агар уларга айни шу вақтда ишлов бермасангиз, уларнинг зарари ишлов бериш ҳаражатларидан кўпроқ бўлади.

Каналар сони ишлов бериш чегарасига етганлигини қаердан билса бўлади?

Мутахассислар томонидан тавсия қилинган эски усул жуда узоқ ва кўп меҳнат талаб қилади.

1. Боғдан жуда кўп барг йиғилиши керак (жами 250та барг: 10та дарахтдан 25тадан).

2. Икки ёки ундан кўп кана бор барглар сонини аниқлаш керак бўлади ва барглардаги ўртача каналар сонини ҳисоблаш талаб этилади.

3. Олинган маълумотга асосланиб (баргда қанча кана борлигига қараб) кимёвий ишлов берилади

Каналар сони ишлов бериш чегарасига етганлигини қаердан билса бўлади?

Ишлов бериш учун баргларда қанча каналар бўлиши кераклигига мисол.

Данакли мевалар учун ишлов бериш чегараси:

* Май ўртасидан июн ўртасигача бир баргда 2-3та каналар бўлса.
* Июнь ўртасидан июль ичида бир баргда 5-7та каналар бўлса.
* Августда бир баргда 10-15та каналар бўлса.

Мавсум оҳирида бир баргда кўпроқ кана бўлса ҳам унчалик ҳавфли ҳисобланмайди.

Олма ва нок учун ишлов бериш чегараси:

Олмалар: бир баргда 20-30та каналар кузатилса ишлов бериш чеганаси ҳисобланади (иқтисодий зарар етказа олиш даражаси); Бу, нав, дарахт ёши ва бошқа ҳолатларга боғлиқ. Лекин бу даражага етишини пойламасдан, бир дарахтда 10та каналар кузатилса уларга қарши ишлов бериш керак.

Нав: Рэд Делишес олма нави ўзига кўпроқ кана чақиради, лекин Голден Делишес нави эса каналар таъсирига жуд мойил.

Ноклар: бир баргда 5та каналар кузатилса ишлов бериш чеганаси ҳисобланади (иқтисодий зарар етказа олиш даражаси); шу сабабдан бир баргда 0.5тадан 2тагача каналар кузатилса, уларга қарши ишлов берилиши тавсия қилинади.

Каналарга қарши курашишнинг мутахассислар томонидан тавсия қилинадиган самарали ва янгича усули эски усулга нисбатан осон ва кам вақт талаб қилади. Янги усул ва каналарга қарши қандай кимёвий препаратлар сепиш мумкинлиги ҳусусида эртага тўҳталиб ўтаман.

Саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: @umidgiz. Имкон қадар саволларингизни расмлар билан жўнатсангиз уларни тушуниш осонроқ бўлади.

Манба: FRUIT MASTER

Дўстларингизга ҳам улашинг!