Органик деҳқончилик бизга керакми?

Кейинги пайтларда «органик дехкончилик» атамаси қулоримизга тез-тез чалинмоқда. Хуш, бу атаманинг асл мазмуни нимадан иборат?

Маълумки, органик қишлоқ хужалиги — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда атроф-мудитга зарар келтирадиган кимёвий воситалардан фойдаланмасдан экологик соф махсулот ишлаб чикариш тизими ҳисобланади. Айни вактда ривожланган мамлакатларда импорт килинаётган қишлоқ хужалиги ва озиқ-овкат махсулотларига органик тизимларга мувофиқ сертификатлар талаб этилмоқда. Бу эса юртимизда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, унинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган қишлоқ хўжалик экинларининг турли касалликлари ва зараркунаналарига қарши курашишнинг биологик усулларини ривожлантиришни талаб этмоқда.

Аслида органик қишлоқ хужалиги узбек деҳкони учун янгилик эмас. Ота-боболаримиз агрокимёвий воситалар пайдо бўлишигача органик деҳкончилик би­лан кенг шуғулланганлар. Бунда улар қишлоқ хўжалик экинларидан кўзланган ҳосилни етиштиришларида маҳаллий гўнг, кул, эски девор кесаклари ва бошка табиий чикиндилардан кенг фойдаланганлар. Шунингдек, экинларни алмашлаб экишни қанда қилмаганлар, албатта.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Хиндистон, Покистон, Хитой, Афгонистон каби мамлакатларда сидерат экинлардан ўғит сифатида фойдаланилиб, маъданли моддаларни қўлламасдан деҳқончилик қилинадиган ерлар кўп. Қозоғистон Республикаси лалми ерларининг кўпчилик қисмида экинлар, айникса, буғдойга маъданли ўғитлар берилмайди.

Маълумки, ўсимлик уруғи тупроққа кадалгач, даставвал уруғдаги захирадан фойдаланиб униб чикади. Илдиз уруғидан ажралиб чиқиши биланоқ тупроқдаги фосфорни ўзлаштириши аниқланган. Кейинчалик ўсимликнинг ўсиб-ривожланиши натижасида тупроқнинг ости ва устида кўк массалар ҳосил бўлади. Ўсимлик танасидаги устица (оғизчалар) нафас олиш ва ниҳоятда керак бўлган ҳодиса — фотосинтез жараёни рўй бериб, карбонат ангидридга куёш нури ва иссиклик таъсирида оддий қанд ҳосил бўлади.

Ўсимлик танасида ҳосил булган қанд унинг организмидаги суюклиқ концентрациясини оширади ва осматик босим билан тупроқдаги сув ва унинг таркибида эриган макро ва микроэлементларни ўсимлик органларининг юқорисига кўтаради. Бу аралашмадан ҳосил булган қанд билан бирикиб, биокимёвий жараёнлар натижасида эритмалар, улардан ауксин, ўсимликни ўстирувчи кислоталар, витаминлар, аминокислоталар, пиптидлар, полипиптидлар, оқсиллар ва бошқа моддалар ҳосил бўлади.

Шу ўринда яна бир ҳолатга тўхталмоқчи эдикки, наботот ва ҳайвонот дунёси бой бўлган ерларнинг унумдорлиги ҳам, микробиологик жараёнларнинг ривожи ҳам яхши кечганлиги учун бу тупроқларнинг унумдорлиги яхши бўлади.

Бу албатта об-ҳавога ҳам боғлиў бўлиб, саҳро ҳудудида йиллик ёғин миқдори 80—100 мм. дан ошмайди. Шунинг учун бу ҳудуднинг ҳам наботот, ҳам дайво­нот дунёси вертикал минтақага нисбатан камбағал бўлиб, табиий унумдорлиги паст бўлади.

Биринчи вертикал ҳудуд оч тусли бўз тупроқлардан бошланиб, бу ҳудудда йиллик ёғин миқдори ўртача 150—180 мм атрофида бўлиши мумкин. Ундан иккинчи вертикал ҳудуд — типик бўз ва юкорироқда тўқ тус­ли бўз тупроқлар ҳосил бўлиб, ёғин микдори 250—350 мм. дан 400—450 мм. гача етади. Ёғиннинг кўп бўлиши эса наботот ва ҳайвонот дунёсининг кўпайишига олиб келади.

Бу жараёнлар ҳақида тўхталишимиздан мақсад шуки, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакилларининг ортиши тупроқдаги гумуснинг ошиб боришига, тупрокнинг агрокимёвий, агрофизикавий, микробиоло­гик ҳолатлари жадал кечиб, макбуллашишини таъминлайди.

АҚШ олими Эдвард Фолкнер ўзининг “Шудгорчининг акпсизлиги” (“Безумие пахаря” (1942 й.) номли монографиясида ёзишича, унумсиз ерда ўсган ўсимлик организмида ҳамма керакли моддалар булмай, уни истеъмол қилган паррандалар, чорванинг гўшти, гўнги ҳам унчалик сифатли булмай, бу долатда ўша ерларда етиштирилган сабзавот, полиз, ковун-тарвуз, бошоқли ва дуккакли дон мадсулотлари ҳам сифатсиз бўлар экан.

Хаттоки, бозорга харид учун борган харидор бу мадсулот каерда етиштирилганини суриштириб, кей­ин мадсулотни сотиб олар экан.

Республикамизнинг деҳқончилик килинадиган асо­сий ерларида гумус микдори жуда кам. Бундай шароитда, бизнинг фикримизча, органик деҳкончиликни Узбекистон шароитида кенг қуллашнинг имконияти жуда паст. Гумус кам, органик ўғитлар етишмайди. Факат экинларни алмашлаб экиш, айникса, беда экинини купайтириб, сидерат экинларни купрок экиб, хазон, шох-шаббаларни туплаб, эски коллектор-зовурлар атрофидаги тупроқлар, шаҳар чикиндиларидан фойдаланиб биогумус, гумафос, аммонийлашган кўмир (барибир оз булса-да азот керак), ғўапоя, бе­гона ўтларни майдалаб, органик ўғит сифатида қўллабгина республикамизда деҳкончилик қилинади­ган ерларнинг 2—3 фоизидагина органик деҳқончилик­ни жорий килиш мумкин.

Бугун дунёда бўлганидек республикамизда ҳам аҳоли сони муттасил кўпайиб бормоқда. Бундан кейин ҳам аҳоли сони тез ошиб бораверади. Шунинг учун деҳкончиликда агроқимёвий воситаларни кенг куллабгина халкни озик-овкат, саноатни хомашё билан етарлича таъминлаш мумкин.

К.МИРЗАЖОНОВ,академик,

Р.РАХМОНОВ,илмий ходим.

“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали №2. 2018

 

 

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!