Анор ўсимлик бити (шира) ва қарши кираш чоралари

Ўсимлик бити (шира) (Aphididae) оиласига мансуб турли хил турлари мавжуд. Ўсимлик бити анор боғларида кўп учрайдиган ва жиддий зарар етказадиган зараркурандадир.
У асосан баҳорда ёш новдаларда, баргларда ва баъзан гулларда ўсимлик ширасини сўриб озиқланувчи ҳашарот ҳисобланади. Дарахт ширасини сўриб, дарахтларни кучсизлантиради, гулларига зарар етказади, ҳосилни камайтиради ва унинг сифатини пасайтиради. Битларнинг кўп миқдорда бўлиши дарахтларни ўсишдан тўхтатади, ёш дарахтларда барглар тўкилиши ёки ёши катта дарахтларда мева тўкилишига сабаб бўлади, тўкилган мевалар ўрнини эгаллаганлари эса бозоргирлиги паст, майда бўлади. Мавсум охири, август ойларида мева пишишга яқинлашганда, бири бирига тегиб турган мевалар орасида ҳосил бўлган битлар шираси меваларни чиришига сабаб бўлади ёки уларнинг сифатини бузади. Бит шираси меванинг ташқи қобиғида
қурумли моғор шакллантиради ва мевани ундан тозалаш жуда мушкул бўлиши мумкин.

Қарши кураш чоралари. Турли контактный ёки системик пестицидлардан битларга қарши курашишда фойдаланиш мумкин. Диметоат (0,03%) ёки Монокротофос (0,05%) ёки Малатион (0,1%) каби препаратларининг 15 кунлик оралиқ билан сепилиши бит кўпайишининг олдини олади.
Битнинг турли зараркунандаларига қарши таркибида
замбуруғ бўлган биологик инсектицидларни қўллаш орқали ҳам курашиш мумкин.

 

Манба: Тузувчи: И.Ч. Намозов – Тошкент давлат аграр университети Мевачилик ва
узумчилик кафедраси доценти, қ.х.ф.ф.д. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.