
Ҳозирда ушбу дарахт тури уруғдан, қаламчасидан, биотехнологик усулида лаборатория шароитида кўпайтирилмоқда, илдизидан бачкилайди.
Уруғлари жуда майда бўлиб 1000 донасининг массаси 0,24-0,25 граммни ташкил қилади.
Уруғларнинг 1 грм. да 4 минг донагача уруғ бўлади. Уруғларининг унувчанлиги 70-75 фоизни ташкил этади. Павловния уруғларини энг яҳши экиш муддати декабр ойи. Декабрда экилган павловния уруғларидан униб чиққан ниҳоллар феврал ойида контейнерларга пикировка қилинади. Контейнерларга кўчириб ўтказилган ниҳоллар 2 ойдан сўнг, яъни март-апрел ойларида ниҳолларнинг бўйи 20-25 см га
этиб очиқ далага экишга тайёр бўлади.
Павловния уруғлари жуда майда ва янгидан чиққан ниҳолларининг нозиклиги сабабли, тупроқ уларнинг илдиз бўғинларини сиқиб ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу сабабли ҳам павловния уруғларини сепишдан олдин тупроқ, биогумус, қум ва торфни 3:2:1:2 миқдорида субстрат тайёрлаб экиш яҳши натижа беради.
Павловнияни қаерда етиштириш мумкин эмас ва қаерда мумкин?
Павловняни қаерга экиш мумкин эмас?
Павловния – кўп нарса талаб қилмайдиган дарахт, у сувни яхши кўради, шунинг учун уни сув бор бўлган деярли ҳамма жойда ўстириш мумкин. рН муҳитнинг кенг диапозонида ҳар хил тупроқда ўсаверади. Ушбу дарахтни етиштиришдаги чекловчи сабаблар – унинг тез ўсиши, ўлчамининг катталиги, ўта кучли илдизлари ҳисобланади.
Шунинг учун мен қуйидаги жойларга Павловния экишни тавсия қилмайман:
- уйнинг боғ худудида;
- пойдевор ёки уйнинг ёнида.
Бир сўз билан айтганда, Павловния 0,06гектардан (6 сот.) катта бўлмаган хусусий уй-жойларни безашда унча яхши танлов эмас деган бўлардим. Илдизи ўзи тўғри бўлса ҳам, горизонтал тарзда ўсиши мумкин, бу плиталар пойдевор ва йўлакларни бузиб, катта зарар келтириши мумкин.
Павловняни қаерга экиш мумкин?
– очиқ далаларда плантация кўринишида асосий экин ҳолида;
– очиқ дала плантацияларида бошқа экинлар орасида масалан соя, буғдой, ғўза маккажўхори ва бошқалар;
– бошқа ўсимликлар экилган очиқ далалар атрофида, масалан, ғўза, буғдой, маккажўхори ва бошқалар;
– истироҳат боғлари, йўллар, трассалар,темир йўл четларида;
– кафе, дўконлар, янги қурилган иншоатлар атрофида 4-5 метр узоқликда
бемалол ўстириш мумкин.



















