Пахта куяси зарари ва унга қарши кураш чоралари

Пахта (ғўза) куясиPectinophora gossypiella saund., оила–ўмизқанотлилар –Gelechiidae, туркум–танга қанотлилар–Lepidoptera, синф–ҳашаротлар – Insecta, русча номланиши: Хлопковая моль, лoтинча номланиши: Pectinophora gossypiella saund, ўзбекча номланиши: Пахта (ғўза )куяси

Ғўзанинг энг хавфли карантин ҳашароти ҳисобланиб, у Европада – Кипр, Греция, Италия, Македония, Руминия, Испания, Туркия, Югославия. Осиёда – Афғонистон, Бангладеш, Камбоджо, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Ироқ, Исроил, Япония, Иордания, Шимолий Корея, Жанубий Корея, Лаос, Малайзия, Мьяна, Покистон, Филиппин, Саудия Арабистони, Шри Ланка, Сирия, Тайвань, Тайланд, Вьетнам, Яман. Африкада – Алжир, Ангола, Бенин, Буркино Фасо, Бурунди, Камерун, Марказий Африка, Чад, Кот Де Вуар, Египет, Эфиопия, Гана, Кения, Либия, Мадагаскар, Малавия, Мали, Мавритания, Мароко, Мозамбик, Нигер, Нигерия, Руанда, Сенегаль, Сейшела, Сьерра-Леоне, сомалия, Судан, Танзания, Того, Тунис, Уганда, Заир, Зимбабве. Америкада – Антигуа Барбуда ороли, Аргентина, Багама ороли, Барбадос, Боливия, Бразилия, Карибекс, Колумбия, Куба, Доминика, Доминикан Республикаси, Гренада, Гвателупа, Гална, Гаити, Ямайка, Мартиния, Мехико, Монсерат, Парагвай, Перу, Пуерто Рико, Санти Лучия, Китс-Невис, Винсенти, Тринидад Тобаго, АҚШ, Уругвай, Венесуела, Вирджиния. Океанияда – Австралия, Фижи, Полинезия, Янги Каледония, Шимолий Мореана, Папуа, Янги Гвинея, Шарқий Самоа ва Ванутуда тарқалган.

Капалаги Gelechiidae оиласига мансуб ўта зарарли хавфли ҳашарот. Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Австралия давлатларида, шунингдек Афғонистон, Эрон, Туркия давлатларида бошқа давлатларга нисбатан кенгроқ тарқалган. Пахта экиладиган ҳудудларга тез мослашиб кетиш қобилиятига эга. Ғўзанинг барча маданий ва ёввойи навларини ҳамда гулхайридошлар оиласига кирувчи, шунингдек каноп, бамия ўсимликларини кучли зарарлайди.

Зарари: Ғўзанинг барча генератив органларини – шона, гул, кўсак, уруғ ҳамда толага зарар келтиради. Зарарланган шона, гул ва бошқа органлар бандидан қуриб бошлайди ва тўкилиб кетади. Ҳар бир ўсимлик органига 2-3 тадан личинкалари ўрнашиб олади ва уни ўсишдан тўхтатади, натижада пахта толаси яроқсиз ҳолга келади ёки ўсимлик органлари бутунлай нобуд бўлади. Зарарланган уруғлар тўлиқ ривожланмайди, унувчанлиги камайиб кетади.

Ташқи кўриниши: Капалаги қанотларини ёзганда 15-20 мм катталикда. Олдинги қанотларини ранги оч-жигарранг тусда, устида кичкина қора доғлари бор. Қанотларининг ранги ўзгарувчан ва қирраси тиниқ-рангсиз. Орқа қанотлари, олдинги қанотларига нисбатан кенгроқ. Қанотлари эркагида оддий ва урғочисида уч қатор кўринишга эга.

Қорин қисмининг охирида сарғиш – жигарранг туклари бор. Эркаги ва урғочиси бир-биридан генеталияси ва илгаклари билан фарқ қилади.

Тухуми: Чўзинчоқ – овалсимон, узунлиги 0,4-0,6 мм, эни 0,2-0,3 мм, қобиғи камалаксимон, марваридсимон – тиниқ оқ рангда.

Личинкаси: Танасининг ранги оч жигарранг, қизғиш чизиқли сегментлардан иборат. Янги тухумдан чиққан личинкалар рангсиз, узунлиги 12 мм, етук личинкалари – қизғиш рангда, узунлиги 12-15 мм, сохта оёқларида 15-17 дона илгакчалари бор. Личинкалар узоқ вақт диапауза ҳолатида туриш қобилиятига эга бўлиб ноқулай шароитларда ҳам ҳаётчанлигини сақлаб қолади.

Ғумбаги: Катталиги 10 мм, жигарранг тусда, қорин қисмида қисқа илгаксимон эгилган ўсимтаси бор.

Биологик хусусиятлари: Личинкаси дала шароитида – тўкилган кўсаклар, уруғлар, ғўза пояси ва бошқа ўсимлик қолдиқларида қишлайди. Хитойлик энтомологларнинг маълумоти бўйича дала шароитида фақат 0,75% личинкалар қишлайди, қолган 99% личинкалар омборхоналарда, уруғларда, пахта тозалаш заводларида, ёғ заводлари омборхоналарида, пахта хом ашёси ва уруғликлар сақланадиган жойларда, жин аппаратидан чиққан чиқиндиларда, пахтани тозалагандан кейинги чиқитларда, тараларда қишлаб қолади. Личинка ривожланиш давомида 3 марта пўст ташлайди ва 4 ёшни ўтайди. Биологик хусусиятлари бўйича личинка узоқ муддат, яъни 2-2,5 йилгача диапаузада бўлиши мумкин. Бу муддат давомида личинкалар ноқулай об-ҳаво шароитларига мослашиб, ҳаётчанлигини сақлаб қолишга имконият яратилади. Қишлаб чиққан личинка ғумбакларидан ҳаво ҳарорати 20С бўлганда, имаголар чиқади. Капалаклар 14-20 кун яшайди. Уруғланган урғочи капалак 1 та ва ундан кўпроқ тухумни шона,гул, кўсакларга қўяди, ҳаёти давомида жами 500 дона уруғ қўяди. Уруғлардан 3-12 кун деганда личинкалар чиқади. Тухумдан чиққан личинкалар ўсимликларнинг ўша жойини кемиради, озиқланиш давомида кўсакдаги толани сифатини бузади ва ҳосилдорликка катта зарар келтиради. Личинкалар 9 кундан 30 кунгача озиқланиб ривожланади. Озиқланиб бўлгандан сўнг тупроқ ёки ўсимлик қолдиқлари орасига кириб, баъзан кўсак ёки уруғ ичида юпқа ўргимчак тўрисимон пиллага ўралиб олади. Адабиётларда ушбу ҳашарот пахтанинг 20-80% гача ҳосилини йўқотиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Личинкалар пилла ўраш давомида, келажакда капалак учиб чиқиши учун кўсак ёки уруғларда юмалоқ тешикча ҳосил қилади. Пахта куяси Египет давлатида 5-6, Хитойда ва Юннань провинциясининг жанубида 4-5 та насл беради. Ушбу ҳашарот уруғлар, кўсак, каноп, бамия, пахта хом ашёси, пахта ва каноп толаси, транспорт воситалари, таралар, пахта ва каноп чиқиндилари, зарарланган майдондан олинган тупроқ, пахта ва канопдан қилинган материаллар, газламалар орқали тез тарқалади.

Карантин кураш чора-тадбирлари:

  1. Карантин остидаги материалларни сифатли текширув ва экспертизадан ўтказилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пахта куяси тарқалган давлатлардан уруғлик чигит, каноп, пахта хом ашёси ва бошқаларни киритишга зарур ҳолларда фақат Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг рухсати билан амалга оширилади.
  3. Илмий тадқиқот мақсадлари учун кам миқдорда уруғлик чигит, каноп уруғи ва бошқа раъногулдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ҳамда уларни уруғларини киритиш рентгенография қилиниб, бром-метил билан зарарсизлантирилиб, импорт карантин рухсатномаси олингандан сўнг интродукцион карантин питомникларида яширин зарарланганликни аниқлаш учун экишга рухсат этилади ва текширув хулосаларига асосан тажрибалар давом эттирилиши мумкин.
  4. Транзит бўлиб ўтаётган юқорида номлари келтирилган юклар албатта зарарсизлантирилиши лозим. Зарарсизлантириш тартиби юкни жўнатиш манзили ва муддати бўйича белгиланади.
  5. Мазкур ҳашарот билан зарарланган ўсимлик қолдиқлари ва чиқиндилар ёқиб юборилади.
  6. Импорт уруғлик пахталарни қайта ишлашидан чиққан чиқиндиларни иссиқхоналарни иситиш учун ёки қайта ишлаш учун енгил саноат фабрикаларига жўнатилиши мумкин.
  7. Импорт маҳсулотларни юмшоқ материалларда қадоқлаб, пахта етиштирувчиларга жўнатиш таъқиқланади.
  8. Пахта ва каноп толасидан тайёрланган одеял, ёстиқ, қўғирчоқ ва бошқа маҳсулотлар зарарсизлантирилиши даркор.
  9. Ҳар йили Афғонистон ва Эрон давлатлари билан чегара ҳудудлардаги пахта экувчи хўжалик далалари, ғўзалар, пахта қабул қилиш масканлари ва заводлари ўсимликлар карантини давлат хизмати томонидан текширилиши лозим.
  10. Пахта куяси аниқланган тақдирда, чегара масканидаги ўсимликлар карантини давлат инспекторлари, карантин остидаги юкларни текширишдан ташқари, импорт маҳсулотлар сақланаётган омборхоналар, терминаллар, ҳамда ёз мавсумида ҳар ойда 3-5 км масофадаги ҳудудларни карантин текширувидан ўтказишлари керак.
  11. Уруғлар экишдан олдин албатта зарарсизлантирилиши лозим.
  12. Пахта даласига вегетация даврида тавсия этилган инсектицидлар билан ишлов берилиши лозим.

 

 Мирс (Spodoptera littoralis Baisd.) ва Осиё (S. litura Fabr.) ғўза тунламлари. (Систематик ўрин ва ҳаёт кечириши бўйича карадринага ўхшаш). Тунламлар (Noctuidae) оиласига мансуб.

Бу ҳар иккала ҳашарот ташқи тузилиши ва ҳаёт кечири-ши бўйича бир-бирига яқин бўлганлиги учун яқинларгача битта тур деб юритилган ва ниҳоят, 1973 йилда Япония энто-мологи О. Мохида бу ҳашаротларнинг генеталий ва ташқи тузилишида фарқларини исботлаб берди. Бу ҳашаротларнинг географик тарқалиши ҳам бундан исбот беради (Е.П. Кози-раева). Мирс ғўза тунламининг ватани Африка бўлиб ҳисобланишига қарамай, у кўпгина Европа мамлакатларида (Греция, Италия, ГФР, Швеция, Испания, Мальта, Великоб-ритания ва бошқалар) кенг тарқалган. Осиё ғўза тунлами эса: Ҳиндистон, Индонезия, Австралия, Япония, Хитой, Вьетнам ва Покистонда учрайди. Великобританияда у иссиқхоналарда зарар келтиради. Ҳар иккала ҳашарот ҳам ҳаммахўр бўлиб 40 та ботаник оилага мансуб бўлган 120 дан ортиқ экинлар билан озиқланади. Қуртлари баднафс бўлиб экиндан экинга енгил кўчади. Қуртларнинг сони юқори бўлганида бу ҳашаротлар экинларга катта зарар етказиши мумкин. Ғўза ва бошқа экинларнинг баргларини, ўсиш нуқтасини ва қисман ҳосил меваларини еб шикастлайди. Мисрда бу ҳашаротнинг зарари 75% га етиши маълум қилинади. Кипрда бу ҳашарот-ларни сабзавот, картошка, беда ва бошқа экинларга йилда келтирадиган зарари 200 минг фунт стерлингдан ошади.

Капалакларининг тана узунлиги 14-20 мм, қанот ёйганида эса  30-45 мм келади. Танаси кулсимон – жигарранг, қанотлари олдингиси- жигарранг-қизил, ноаниқ суратга эга; орқа қанотларининг чети ҳошияли хира-оқ тусга эга. Капалаклар кечаси учади, урчиб барг орқасига 200-400 тадан тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Тухумларини қилтаноқлар билан беркитиб қўяди. Битта капалак 3000 тагача тухум қўйиши мумкин. Ёш қуртлар аввал биргаликда яшайди, сўнг эса тарқаб кетади. Кундузи беркиниб, кечаси озиқланади. Олти ёшни кечиргач тупроққа кириб ғумбакка айланади. Миср шароитида йилига 7, Италияда эса 7-8 авлод беради.

Миср ва Осиё ғўза тунламларининг бир қатор биологик хусусиятлари, уларнинг экологик талабчан эмаслиги бу ҳаша-ротларни турли йўллар билан Ўрта Осиё жумҳуриятларига, Қора денгиз қирғоқ атрофларига келиб ўрнашиб қолиши мумкинлигидан далолат беради. Шуни ҳам қайд этиш керак-ки, бу зараркунандалар очиқ шароитдан ташқари иссиқхона-ларда ҳам бемалол ривожланиши мумкин. Чет элда бу ҳашаротларни аниқлаб уларга қарши курашиш учун феромон тутқичлардан кенг фойдаланилади. Кимёвий воситалардан пиретроидлар кенг ишлатилади.

Манба: https://t.me/Axborot_Resurs_Markazi_ARM