Олманинг ПЕРВЕНЕЦ САМАРҚАНДА нави

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси яратилган.
Муаллифлар: В.В. Кузнецов, А.А. Липлинская.
1959 йилдан Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, 1967 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган.
Бу олма нави жуда эрта пишади, меваси июннинг учинчи ўн кунлигида етилади. Дарахтининг бўйи ўртача 5,9 м бўлиб, учинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 164,7 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 210,8 ц/га ни ташкил этади. Меваси ўртача катталикда, ранги тилласимон сариқ, кесик думалоқ шаклда. Меванинг ўртача вазни 74 г. Эти сершира, оч сариқ, мазаси сал нордон-ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,2 балл.

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.