Пинк леди (Крипс пинк) олма нави

Пинк леди (Крипс пинк) нави

Ватани: Австралия (1979 й. ).

Терим вақти: Голден Делишездан 1,5–2 ой кейин, октябрь охирида.

Мева йириклиги (мм):
65–80

Гуллаш даври: эрта, Голден Делишездан 2 кун аввал; бир ёшли новдаларда гуллайди.

Чанглатувчи нав: Гренни Смит, Пинк Леди қисман ўзини-ўзи чанглатиш хусусиятига эга.

Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: IV- гуруҳ.
Дарахтнинг ўсиш тезлиги: ўрта-кучли.

Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради, юқори ҳосилдор, солкашликка кам чалинади.

Касалликларга чалинувчанлиги: парша, ун шу- дринг ва бактериал куйишга ўта чалинувчан.

Меваси: қизғиш пушти, қарсилдоқ ва сувли, таъми ўткир ва кислоталиги ўрта. Рози Глов (Rosy Glow) кўриниши Пинк Ледининг энг қизил клони ҳисобланади ва рангланиши қийин ҳудудларга тав- сия этилади.

Сақланиши: совуқхонада 5 ой, газли муҳитда 9 ой.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!