Экиш учун тавсия қилинган пиёз навлари

БЕРЕКЕТ – Туркия  селекционерлари томонидан яратилган янги турдаги пиёз навларидан. Ажойиб ранг, ҳосилдорлик, сақланувчанлик ва турли касалликларга чидамлилик сифатлари уйғунлаштирилган. 2013 йилдан бери Республикамизнинг барча вилоятларида, турли иқлим-тупроқ шароитларига мослашувчанлиги
ўрганиб келинаётган 10 дан ошиқ навлар орасида сифат кўрсаткичлари энг юқори бўлган навлардан. Кўчат ва сепма усулларида экиб етиштириш ҳамда механизациялашган терим талабларига тўлиқ жавоб беради(ташқи қобиғи
қалин ва мустахкам- шикастланмайди). Ўсув даври 130-135 кун. Пояси тик ва бақувват
ўсади(табиий ҳимоявий қалин мум билан қопланган). Бўйинчаси ўртача. Ҳосилларининг шакли думалоқ. Ғоятда харидоргир – тўқ бронза рангда товланади. Таркибидаги қуруқ модда миқдори 11,5-12,5 % гача. БЕРЕКЕТ- жуда юқори ҳосилдор навлар қаторига киради (70-100 тоннагача). Юқори балли, унумдор тупроқли экин майдонларида, томчилаб ёки ёмғирлатиб суғориш тизими қўлланилганида 120
тоннадан юқори ҳосил олингани қайд этилган. Ҳосиллари янги узилган ҳолда истеъмол қилиш, қайта ишлаш, узоқ муддат сақлаш (8-10 ойгача) ҳамда узоқ масофаларга ташишга (экспорт) тавсия этилади. Берекетнинг бир неча турдаги илдиз ва поя касалликларига кучли чидамлилиги бор.

YELLOW SPANICH – (Эспаньол)-Франция селекционерлари томонидан яратилган ўрта
узун кун турига оид пиёз навларидан. Бир неча йиллардан бери Юртимизни барча ҳудудларида етиштирилиб ижобий натижалари билан деҳқонларимизга манзур бўлиб келмоқда. Вегитация даври: 115-125 кун. Кучли илдиз тизими ва бақувват пояси юқори ҳосилдорлигини таъминлайди. Бир хил ўлчамда, томчисимон кўринишдаги ҳосиллари ўртача 180-250 грамм бўлади (айрим ҳолларда
500граммгача). Жуда мустахкам олтинсимон-бронза рангдаги ташқи қобиққа эга.
Ҳосилларидан қайта ишлаш (переработка) ва узоқ вақт сақлаш мақсадида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, турли транспорт воситалари орқали узоқ масофаларга ташиш учун яроқли ҳисобланади. Сақланиши 6-8 ойгача (сақлаш шаротларига қараб).Қисқа муддатли ҳаво ва тупроқ қурғоқчилигига бардошли (поясининг камида 6-7 барги шаклланган даврида). Эспаньол ўта иссиқ ва қуруқ
об-ҳаво шароитларида ҳам ижобий натижа кўрсаткичларига эга навлар қаторига киради. Переноспороз ва Фузариоз каби касалликларга чидамлилиги бор.

СТАНДАРТ – механизациялашган йиғимга, узоқ сақлашга ва узоқ масофаларга ташишга (экспорт) мўлжалланган пиёз турларидан. Манас типидаги пиёз навларининг янгиланган (обновлённый) авлодлари қаторига киради. Ўсув қуввати, турли
касалликларга чидамлилик, сақланувчанлик ва ҳосилдорлик каби кўплаб сифат
кўрсаткичлари бўйича Манасдан анча устун т ур а д и . Ў с у в д а в р и – 1 2 0 – 1 2 5 к у н . Пиёзбошлари харидоргир (думалоқ, бир оз овалсимон шаклда). Ўртача вазни: 200 – 300 грамм (юқори балли тупроқ шароитларида 500 граммгача). Ташқи қуруқ қобиғи қаттиқ ва қалин. Тўқ олтинсимон рангда. Таркибидаги қуруқ модда миқдори юқори (10-11% гача). 7-9 ойгача сақлаш мумкин (сақланиш давомида жуда кам вазн йўқотиш хусусиятига эга). Ноқулай иқлим-тупроқ шароитларида ҳам ижобий натижалар кўрсаткичи билан ажралиб туради. Фузариоз чириш ва илдиз чиришига қаршилиги бор.

ОЛИМП (Olymp) – Кечпишар янги пиёз навларидан. Ўсув даври 135-140 кун. Шакли –
томчисимон думалоқ. Қобиғи тўқ бронза рангда. Пояси тик, бақувват ўсади. Ҳосил
таркибидаги қуруқ моддаси юқори бўлган навлардан (12-14% гача). Ғоятда узоқ вақт
сақланиш хусусиятига эга (синов натижаларига кўра – бир йилгача). Барча агротадбирлари тўғри ташкил этилса – юқори ҳосил олиш мумкин. Пиёздошларда
учрайдиган маълум бир илдиз ва поя касалликларига (касалликни маълум бир босқичларига қадар) табиий чидамлиликка эга.

МАРКЕТ (Market) – Янги турдаги ўртапишар пиёз навларидан. Ўсув даври 115-125 кун. Ҳосиллари йирик, шакли шарсимон кўринишда бўлади. Ўсув қуввати юқори. Пиёз бўйинчаси (шейка) ингичка бўлганлиги сабаб йиғим вақтида тез қурийди. Ташқи
қ о б и ғ и – б р о н з а р а н г д а . Б а р ч а агротадбирлари тўғри олиб борилса – юқори ҳосил олишга эришиш мумкин. Сақланиш хусусияти аъло (8-10 ойгача).

ЗЕРО – узун кунли пиёз навларининг энг замонавий янги авлоди. Мунтазам пиёз
етиштириб келаётган профессионал деҳқонлар у ч у н х а қ и й қ и й т о п и л м а . Уш б у н а в : ҳосилдорлик, турли иқлим шароитларига мослашувчанлик, касалликларига чидамлилик, айниқса сақланувчанлик каби аъло сифатларни бирлаштирган инновацион лойиха. Ҳосиллари жуда узоқ вақт сақлаш ва экспорт учун мўлжалланган. Жихозланган сақлаш иншоотларида 1 йилгача сақлаш мумкин (оддий шароитларда 8-9 ойгача). Турли юк автотранспортлари ва темир йўл транспорт воситалари орқали жуда узоқ масофаларга ташиш мумкин (манзилгача товар кўринишини аъло даражада сақлаш ҳусусиятига эга). Вегитация даври 130-135 кун. Пиёзбошлари идеал тарзда шарсимон думалоқ. Бир хиллиги юқори. Ўртача вазни: 180-250 граммгача (кўчатлар сони кам, унумдор тупроқли далаларда: 500-800 граммгача). Ҳосилдорлиги юқори (80-100 тоннагача). Ташқи қобиғи жуда мустахкам 3-4 қаватли, товланувчи тўқ бронза рангда бўлади. Илдиз тизими ва палаги жуда ҳам бақувват (қисқа муддатли қурғоқчиликка бардошлилиги бор). ЗЕРОнинг пояси жуда кучли ҳимоявий мум (восковый налёт) билан қопланган. Поясидаги бу тукли қопламалар: турли интексицидлар, гербицидлар таъсиридан, Альтерноспороз ва Переноспороздан табиий тарзда ҳимоялайди.

GRAND. ГРАНД– Банко туридаги пиёз навининг яна бир янги авлоди. Вегитацияси 125 кун атрофида. Мамлакатимиз ҳудудларида 2014-йилдан бери турли с и н о в л а р д а н ў т к а з и б к е л и н м о қ д а . Б а р ч а мутахассислар томонидан Ўзбекистондаги энг чидамли (выносливый) нав деб эътироф этилди. Айниқса, ёз ойларининг ҳаддан зиёд иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитларига ҳам бардошли эканлиги аниқланди. Ушбу навнинг пояси нихоятда кучли ва жуда қалин ҳимоявий мум (воск) билан қопланган. Маълум босқичда, яъни 6-7 барг чиқариб мум қоплашга улгурган пояси кейинчалик деярли касалланмайди. Кучли илдиз тизими қисқа муддатли сув танқислигига
бардош беради (пояси энг камида 6-7 барг ҳосил қилган бўлиши керак ). Ўсув қуввати ўта кучлилигидан поялари бир оз тарвақайлаб ўсади (палмасимон шаклда). Ушбу
нав минерал ўғитлар билан интенсив озиқлантиришларга талабчан. Фавқулотда
ҳосилдор. Барча агротехника талаблари тўғри бажарилган ҳолда етиштирилганда
ҳосилдорлиги 100 тоннадан юқори бўлади. Генетик жихатдан йирик ҳосил тугишга
мойиллиги бор (500-700 граммгача). Ўртача, бозорбоб (150-300 граммгача) ҳосил
олиш учун экин майдонларидаги кўчатлар сонини, минерал ўғитлар миқдорини
жиддий назорат қилиш лозим. Гранд ҳосилларини шакли думалоқ кўринишда
бўлади. Тўлиқ пишиб етилганида товланувчи тўқ қўнғир тусга киради. Вегитация
даврида ушбу навни кучли ўсув қуввати ҳисобга олинсин. Нотўғри агротехника
қўлланилиб илдиз тизими ва барг массаси мувозанати бузилган ҳолларда:
ҳосилларининг маълум қисми сферик кўриниш олиб ички ёндош пиёзбошлар
(қобиқли қўшалоқ) тугиши мумкин. Грандни пиёздошларнинг 10 дан ошиқ илдиз
ва поя касалликларига кучли чидамлилиги бор.

АКТИВ (Activ) Эртапишар пиёз нави. Ўсув даври 95-105 кун. Шакли – думалоқ.
Қобиғи – тўқ олтинсимон. Илдиз тизими кучли. Пояси бақувват ўсади. Ҳосилдорлиги
юқори. Пуштиранг чириш, фузариоз к а с а л л и к л а р и га ч и д а м л и л и г и б о р .
Сақланиши 3-4 ойгача.

 

 

 

GLOSS ГЛОСС – исмига монанд, жозибали тўқ олтин рангда товланиб харидорларни ўзига жалб этиш хусусияти билан етиштирувчи деҳқонларимизга манзур бўлган янги
навлардан. Пиёзбошлари шарсимон думалоқ кўринишда. Ўртача вазни: 150-250 грамм (унумдор тупроқ шароитларида 500 граммгача). Вегитация даври 120 кун атрофида. Илдиз тизими ва палаги бақувват. Ёз ойининг чилласида бўладиган жазирама иссиқ ва қуруқ об ҳаво шароитларида ҳам яхши натижалар кўрсатган навлардан. Глосснинг пояси турли ўсимлик касалликлари, гирбицидлар тасиридан табиий ҳимояловчи тукчалар (восковый налёт) билан қопланган. Переноспороз ва Альтерноспороз
касалликларига чидамли. Тўлиқ пишиб етилган ҳосилларини шамол айланиб турувчи, ҳавоси қуруқ бўлган оддий сақлаш иншоотларида ҳам 6-7 ойгача сақлаш мумкин.

IDEAL ИДЕАЛ – Банко туридаги пиёз навининг эртапишар ва яхшиланган (улучшенный) янги авлоди. Ҳосиллари Банкодан 10 кун илгари пишиб етилади (120-125 кунли). ИДЕАЛ бир оз эрта пишиб етилишига қарамай, ҳосилининг кўриниши, пояси ва илдиз тизимининг бақувватлиги, турли ўсимлик касалликларига чидамлилиги ҳамда ҳосилдорлиги жихатидан БАНКОдан устун туради. Юртимизнинг кўплаб
худудларида, турли иқлим-тупроқларда, ўта иссиқ ва қуруқ об ҳаво шароитларида экилиб синовдан муаффақиятли ўтди. Барча кўрсаткичларлари юқори. Идеалнинг илдиз тизими кучли. Поялари тик ва баққуват ўсади. Қалин ҳимоявий тукчалар (восковый налёт) билан қопланган. Ҳосиллари тухумсимон-думалоқ шаклда (жуда харидоргир). Тўлиқ пишиб етилганида пўсти тўқ бронза рангда бўлади. Қобиғи 2-3 қаватли, мустахкам. Узоқ масофаларга ташиш мумкин. Ўртача вазни: 180-250 граммгача (юқори балли, унумдор тупроқли экин майдонларида етиштирилганда
ҳосиллари йирик бўлади: 500-800 граммгача). Ҳосилларини махсус сақлаш иншоотларида 6-7 ойгача сақлаш мумкин. Идеални илдизнинг фузариоз чириши (Foc), Пуштиранг илдиз чириши (Pt) ва ўсимлик пояларини споралар орқали касаллантирувчи бир неча турдаги замбуруғларга қаршилиги бор.

MANAS манас – ҳосилдорлик , сақланувчанлик, харидоргирлик каби кўплаб ижобий сифатларни ўзида мужассамлантира олган нав. Турли тупроқ шароитлари ҳамда ўта иссиқ ва қуруқ об-ҳаво таъсиридаги стресс ҳолатларда ҳам юқори натижалар
кўрсата олади. Ўсимлик бақувват ва кучли илдиз тизимига эга. Ўртапишар. Вегитация даври 11 3 – 11 8 кун . Ҳосилларининг 90-95% бир хил ( с т а н д а р т ) ш а к л д а б ў л и б ў т а харидоргир, товланувчи бронза рангида. Пўстининг жуда мустахкам ва қалинлиги механизациялашган териш, узоқ масофаларга ташиш (экспорт) ҳамда узоқ муддат сақлаш имконини беради (6-7 ойгача). Ўртача вазни 180 гр дан 250 гр гача (унумдор тупроқларда 300-400 гр гача ). Фузариоз (Fos) ҳамда Пушти ранг илдиз чириши (Pt) касалликларига чидамли.

УНИВЕРСАЛ – турли ўлчамларда ҳосил олиш, қайта ишлаш, узоқ муддат сақлаш имкониятини берувчи нав. «Испан» типидаги пиёз навлари ичида энг ҳосилдори. Идеал равишда думалоқ ҳосиллари етилганида тўқ олтинсимон ва тўқ қўнғир рангда
бўлади. Генетик жихатдан пиёз бошларда йирик бўлиб кетишга мойиллик бор (500 гр дан 900 гр гача). Барқарор ҳосил олиш учун экиш зичлигини катъий назорат қилиш лозим. Ўрта-кечпишар. Ўсув даври 1 2 0 – 1 2 5 к у н . 6 – 7 о й гач а с а қ л а ш м ум к и н . Механизациялашган терим учун яроқли (тўлиқ пишиб етилганидан сўнг). Илдизнинг пушти ранг чириши (Pt) ва Фузариоз (Fos) касалликларига жуда ҳам чидамли.

БАНКО – Республикамиз ҳудудларида энг юқори ҳосилдорлик натижаларига эга навлардан бири. Палаги ва илдиз тизими жуда ҳам бақувват. Ўрта кечпишар нав. Вегитация даври 130-135 кун. Аксарият ҳосиллари бир хил думалоқ шаклда.
Пўсти кўп қаватли, мустахкам, ёрқин бронза рангда. Ўртача вазни: 200-250 грамм (Минерал ўғитлар билан интенсив озиқлантирилганда ҳосиллари 300-500 граммгача). Узоқ муддат сақлашга мўлжалланган (6-8 ой). Пероноспороз ва Альтерноспороз касалликларига қаршилиги бор.

 

VESAGRO корхонаси билан ҳамкорлик учун контактлар:

(55) 500 60 75
Call Centre

+998 97 700 60 75
+998 90 189 50 60
( Telegram, WhatsApp )

Соҳага оид жуда муҳим ва керакли барча маълумотлар @vesagro телеграм каналида