Пиёз пашшаси

Пиёз пашшаси пиёз ва саримсоқ пиёзга зарар етказади. Сохта ғумбаклари тупроқнинг 10-20 см чуқурлигида пиёз экилган далаларда қишлайди. Эрта баҳорда  пашшалари апрелмай ойларида учиб ўсимликка яқин тупроқ бўлакчаларига ва пиёз баргларига 5-12 тадан тухум қўяди. Тухумдан чиққан личинкалар пиёз билан озиқлангач, пиёзлар ириб кетади. Битта пиёзда 10-15 та личинка ривожланади.

Пиёз пашшаси.

Пиёз пашшаси йилига 2 марта авлод бериб ривожланади

Кураш чоралари. Агротехник тадбирлар: бир марта пиёз экилган далага қайта 3-4 йилдан кейин пиёз экиш тавсия этилади; пиёз ва саримсоқ пиёздан бўшаган далалар чуқур кузги шудгор қилинади; пиёздан бўшаган далаларда ўсимлик қолдиқлари йўқотилади; пиёз эрта муддатларда экилиши лозим.

Кимёвий усул: пиёзда пашшаларни ёппасига учиш даврида Циракс, 20% эм.к. – 0,5л/га; Фенкилл, 20% эм.к. – 0,3 л/га ва бошқа рухсат этилган препаратлар билан ишлов берилади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!