Пиёзнинг оқ чириш касаллиги (склеротиниоз) анча кўп тарқалган микоз бўлиб, у ёмғиргарчилик кўп бўлган пайтларда алохида хавф туғдиради, вегетация даврида ва пиёзларни сақлашда ҳам учрайди. Экин майдонларида бу касаллик секин ривожланади, лекин пиёзни сақлаш пайтида яна авж олади. Касалланган пиёзлар юмшоқ ва сувли бўлиб қоладилар. Оқ мицелиялар воситасида касаллик бир пиёздан бошқасига ўтиб, тарқалади. Вақт ўтиши билан мицелий қаттиқлашади ва олдин оқиш рангли, кейинчалик эса қораядиган замбуруғли массалар пайдо бўлади. Бундай кўринишда замбуруғлар сувсизликка ҳам, паст хароратларга ҳам бемалол чидам берадилар ва бир неча йил давомида ўз хаётий хусусиятларини сақлаган холда яшашлари мумкин. Дам олиш пайтини ўтказгандан сўнг, замбуруғли массалардан споралар пайдо бўлади ва улар орқали замбуруғлар яна кенг миқёсда тарқалади. Замбуруғлар тупроқда ва ўсимлик қолдиқларида сақланадилар. Оқ чириш касаллигига вақтида йиғиб олинмаган ва совуқ жойларда сақланган пиёзлар кўпроқ дучор бўладилар.
Касалликка қарши курашиш учун алмашлаб экишга қатъий риоя қилиш, ўсимлик қолдиқларини дархол йўқотиш ва пиёзни оптимал режимларда сақлаш лозим бўлади.
Манба: Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш. Тузувчи Р.Х. Аюпов. – Т.: Иқтисод-Молия, 2007.



















