ПЛЁНКА ОСТИДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ

Плёнка остида етиштириладиган сабзавот майдони даланинг кўпроқ ёруғлик тушадиган, қаттиқ шамол тегмайдиган қисмларидан ажратилади.
Кузда шудгор қилиш олдидан гектарига 700-800 килограммгача суперфосфат, 450 килограммгача аммоний сулфат, 20-25 тоннагача гўнг ёки чиринди солинади. Бу ўғитларни солишда гўнг сочадиган РПТУ-2А прицеп ва СТН-28 минерал ўғит соладиган сеялкалардан фойдаланилади.
Шудгорлашдан кейин дарҳол чизел солиниб, кейин илдизпояли ўтлар тароқлаб йиғиштирилади. Бу тадбирлар плёнка ёпиш учун мўлжалланган бутун участкада ам алга оширилади. Карам, помидор, бодринг ёки кўкат, сабзавотлар экишга мўлжалланган эгатларнинг оралиғи 60, 70, 120 сантиметрдан бўлади. Шу усулда тайёрланган майдонлар қишда ёғин-сочиндан тушган сувларни шимиб, кўплаб
нам тўплайди.
Плёнкалар остига сабзавот уруғи сепиш ва кўчат ўтқазишнинг оптимал муддати кўкат сабзавот учун 15-20 апрел, бодринг уруғи учун 5 …. 10 март, бодринг ва помидор кўчати учун 25-31 март ҳисобланади. Бу экинлар кўчати ўтқазиладиган пайтда икки-учта чинбарг чиқарган бўлиши керак. Помидорнинг уруғидан чиққан кўчатлар бошқа жойга сийрак қилиб кўчирилади, бодринг уруғи эса бевосита тувакчаларга экилади.
Кўчат етиштириш билан боғлиқ бўлган ҳамма ишлар кўчатларни плёнка остига ўтқазишдан 20-25 кун илгари тугалланиши керак.
Диаметри 6-8 миллиметр келадиган сим хивичларни эгиб устидан плёнка (тоннел усуЖи) тортиш плёнка ёпишнинг кенг тарқалган усулидир.
Тоннелнинг эни ва баландлиги қандай ишланиши сабзавот экинларининг бўйи, экиш схемаси ва қатор ораларининг кенглигига боғлиқ. Помидор ва карам ўтқазиладиган қаторларга 80-100 см орасида баландлиги 60-70см бўлган сим тортилади. Симлар оралиғи 1-1,5 метр бўлиши керак.
Плёнканинг сим ўртасидаги қисми салқиб тушмаслиги учун эгат бўйлаб сим устидан каноп боғлаб чиқилади. Сирнлар устига плёнка тортишда унинг бир томони тупроққа кўмилади ёки қозиқ билан маҳкамланади. Асосий экинлар экилиб ёки ўтқазилиб бўлингандан сўнг плёнканинг иккинчи томони ҳам мустаҳкамланади.Плёнкани шамол силкитмаслиги учун у сим хивичларнинг ерга кириб турган жойларига маҳкам боғлаб қўйилади.

Деҳқон ва фермер хўжаликларида плёнкадан тоннел ясаш учун қатор оралари 180см дан қилиб бодринг экилганда гектарига 1500кг сим, 500кг плёнка; қатор оралари 60-70см қилиб помидор ва кўкат, сабзавот экилганда эса 3000кг сим ҳамда 1000кг плёнка керак бўлади. Кўп жойларда сим ўрнига толнинг бир йиллик новдалари ишлатилмоқда.
Қалинлиги 20-25 миллиметр, узунлиги 1,5-2,0 метр келадиган тот новдалари ишлатилади. Новдаларнинг пўсти ва қуриган ён новдачалари олиб ташланади.
Плёнка остида етиштириладиган сабзавот экинларининг экиш схемаси очиқ майдонга экиш схемасидан фарқ қилмайди. Бодринг уруғи ҳам, кўчати ҳам 180х70х40, кам баргли бўйи паст карам навлари 60х40, ғовлаб ўсар навлари 70х40, помидор 180х70х40 сантиметрлик схемада экилади.
Плёнканинг ичи ҳаво очиқ ва иссиқ бўлган кунлари шамоллатиб турилади, уларни шамол ва ёғин-сочинлардан сақлаш тадбирлари кўрилади, уялар атрофи юмшатилади, апрелнинг иккинчи ярмидан бошлаб суғориш, ўғит солишга киришилади. Қуёшли очиқ кунларда плёнка остидаги ҳаво ҳаромти 35-40 даражагача кўтарилади, бунинг
натижасида тупроқдаги нам интенсив буғланиб, плёнканинг ички томонида сув томчилари ҳосил қилади. Ҳаво намлигининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши экинларни бўғиб қўяди. Шунинг учун плёнка ости кундузи мунтазам равишда шамоллатиб турилади, кечаси эса беркитиб қўйилади. Плёнка ёпилган тоннелнинг узунлиги 40-50 метр бўлиши лозим. Экиннинг озиқланиши, ўсиши ва ривожланиши тупроқдаги намнинг ва минерал моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Тупроқ доимо юмшоқ ва нам ҳолда сақланади. Тупроқдаги намлик камайиб кеца органик қолдиқларнинг парчаланиши қийинлашиб, ўсимликнинг озиқланиш шароити ёмонлашади.
Плёнка остида бодринг етиштиришда уларни ўғитлаш, қатор ораларини чопиқ қилиш, эгат олиш ва меъёрида суғориб туришга катта эътибор берилиши керак.
Ўсув даври давомида бодринг ҳар 10-15 кунда бир марта ўғитланиб турилади, тупроқнинг иссиқ ва сернам бўлиши талаб қилинади.
Ҳавонинг ҳарорати 26-30 даража, нисбий намлик эса 80-95 фоиз атрофида бўлганда бодринг яхши ривожланади. Суғориш муддатлари ва нормаси ўсимликнинг талабига қараб белгиланади. Суғориш пайти келганда тупроқнинг ортиқча намланишига йўл қўймаслик учун сув жилдиратиб оқизилади. Тупроқдаги нам миқдори ҳаддан ташқари
кўп бўлганда плёнка ости шамоллатилади, сўнгм қатор оралари юмшатилади. Ўсув даври давомида минерал ўғитлардан (соф модда ҳисобида) ҳаммаси бўлиб гектарига 100 килограмм азот, 150 килограмм фосфор, 50 килограмм калий сарфланади. Бундан ташқари, плёнка ёпилган майдоннинг ҳар гектарига 20-25 тоннадан органик ўғит солинади.
Дастлабки пайтларда қатор ораларини иш лаш учун сим ва плёнкалами кўчириб ташлаш мумкин эмас. Шу сабабли плёнканинг бир томонини очиб, биринчи чопиқни енгилгина ўтказиш мумкин.
Кейинчалик, совуқ тушиш хавфи кетганидан сўнг сим ва плёнкалар батамом кўчириб ташланади. Шундагина механизмлар ёрдамида қатор ораларини юмшатиш, ўғитлаш, эгат олиш имконияти вужудга келади.
Помидор бодрингга нисбатан анча иссиқсевар ўсимлик бўлиб, қуруқ ҳавода яхши ривожланади. Унинг ноннал ўсиб ривожланиши учун очиқ қуёшли кунларда ҳавонинг ҳарорати 25, кечаси эса 10-12 даража бўлиши керак.
Плёнка остида етиштириладиган помидор майдони олдиндан экишга тайёрлаб қўйилади. Кузда зарур миқдорда органик ва минерал ўғитлар солиниб, эгат олинади. Далага тупроқ ва чиринди тувакчаларда етиштирилган кўчатлар ўтқазилади. Чириндидан ясалган тувакчаларда етиштирилган кўчатлар меваси анча сифатли бўлиб,
бошқалардан 10-15 кун олдин пишади. Тупроқдаги нам дала сиғимига нисбатан 85 фоиз бўлади. Ўз вақтида, айниқса гуллаш, мева тугиш олдидан фосфор ва калий билан ўғитланса ҳосилдорлиги анча ошади.
Плёнка остида ҳаво ҳарорати ва намлиги салга ҳаддан ташқари кўтарилиб кетиши мумкин. Шунинг учун уни доимо кузатиб, вақтвақти билан шамоИлатиб туриш керак. Бундан ташқари экин ўз вақтида суғорилиб туриши, оралари чопиқ қилиниб, бегона ўтлар йўқотилиши керак.
Карамнинг биологик хусусиятига кўра кузги ҳисобланадиган гулпоя чиқармайдиган тезпишар «Дербент» нави кузда плёнка остига ўтқазилади. Унинг кўчатлари қишдан яхши чиқади. Қуёш нури ва иссиқликнинг кўплиги туфайли унинг барглари ва илдизи яхши ривожланади.
Кузда кўчатИар очиқ ерда махсус кўчатзорда тайёрланади.
Карам уруғи сентабрда, октабминг биринчи ўн кунлигида нам тупроққа экилади. Экиш олдидан уруғламинг йириклари саралаб олиниб, гранозан билан дориланади. Бунда И килограмм уруғга 2 грамм дори сарфланади. У руғ экилганидан сўнг марзалар қорайгунча эгат орқали сув оқизилади. Ниҳоллар пайдо бўлгандан кейин икки-уч марта ўтоқ қилинади, минерал ўғитлар соли ниб сув қуйилади, зарур бўлган тақдирда ягана қилинади. Март ойининг охирларида плёнка кўчириб ташланади ва у бодринг, помидор, кўкат сабзавот кўчатлари экиш учун фойдаланилади, чунки бу кўчатИар кўпинча март ойининг охирларида ўтқазилади. Кузда ўтқазилган карам ҳосили апрелнинг иккинчи ўн кунлигида етилади.