Помидор баргининг бужмайиши: ҳаддан ташқари иссиқлик

Ҳароратдаги кескин ўзгаришлар иссиқхонадаги помидор баргларининг буралиб, қуришига олиб келадиган асосий сабаблардан биридир. Иссиқхонада ва очиқ дала шароитида етиштирилаётган помидорлар учун ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари исиб кетиши салбий таъсир кўрсатади.

Муҳим! Иссиқхонадаги помидорлар учун энг мақбул ҳарорат — кундузи +22, кечаси +18 даража.

+30 даражадан юқори ҳарорат экинларни стресс ҳолатига келтиради. Қимматли намликни буғланишини олдини олиш мақсадида помидор барглари найсимон шаклда буралиб қолади. Кун кечга қараб кетаётган вақтда, иссиқлик сал чекиниб бошлаганида барглар яна ўз ҳолига келиб бошлайди.

Иссиқхонадаги соғлом помидор баргларининг буралишини бартараф этиш учун қуйидаги ишларни бажариш лозим:

— эшик ва деразаларни, керак бўлса бошқа ерларни очиб, ҳаво айланишини таъминлаш;

— иссиқхонани бўр (мел) билан оқлаб чиқиш;

— махсус мато билан соя қилиш.

Жуда қаттиқ иссиқ бўлганида очиқ даладаги помидор агатлари устини соя қилиш, нитроаммофоска ўғитини аввал сувда эритиб, 1 м² майдонга 20 г ҳисобидан келиб чиқиб у билан помидорларни озиқлантириш мумкин.

Шунингдек эрталабки ёки кечки вақтларда экинни яхшилаб суғориш лозим, барглари буралиб қолмаслиги учун. Қатор ораларини сомон билан мульчалаш мумкин.

Агар иссиқхонадаги иссиқдан барглар ичкарига буралиб қолаётган бўлса, палакдан карбамидли аралашмани сепиш мумкин. Бу аралашма қуйидагича тайёрланади:

— карбамид – 2 ош қошиқ.;

— сув – 10 л;

— тайёрланган аралашманинг сарф меъёри – 10 та тупга (палакка).

Ушбу аралашма билан ишлов берган кейин бир неча кун ўтиб, помидор баргларини буралиб қолишига қарши такрор равишда калий сульфат (сернокислый калий) билан 10 л сувда 10 г меъёрида эритиб, ишлов бериш лозим. 10 л миқдоридаги аралашма 10-11 тупга етади.

Манба: dehqon.uz  wiki-dacha.ru

Дўстларингизга ҳам улашинг!