ПОМИДОР ЭКИНЛАРИДА ФОСФОР ЕТИШМАСЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

Помидорда фосфор етишмаслигида барглар сиёҳранг тусга киради, катта ёшли ўсимликларда ўсиш секинлашади, гуллаш фазаси кечикади, мева тугиши қийинлашади.

Бунда қуйидаги рецепт бўйича баргидан пуркаш ишлови берилиши тавсия қилинади:
10 литр сувга 150 грамм Суперфосфат минерал ўғитини аралаштириб, барги ва танасига сепилади.
Илдизидан озиқлантириш:
400 грамм суперфосфатни 3 литр қайнатилган сувга солинади. Илиқ жойда сақланади, вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Бир суткадан кейин тайёр бўлган воситадан 150 мл+10л сув+20г азотли ўғит+0,5л ўтин кули қўшиб, ҳар бир кўчат тагига 250г қуйиб чиқилади.

P.S. Шу кунларда кўпчиликда ушбу муаммо кузатилмоқда.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!