ПОМИДОРДА ЭЛЕМЕНТЛАР ЕТИШМАСЛИГИДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ЎРНИГА ҚАНДАЙ ОРГАНИК УСУЛЛАР ҚЎЛЛАШ МУМКИН?

Азот, фосфор, магний, калий ва рух (цинк) элементлари етишмаслиги аввал экинларнинг қуйи қисмидаги барглардан ўзларини намоён қилиб бошлайди. Бироқ қолган барча микроэлементларнинг етишмаслиги тупнинг юқори қисмидаги ёш барглар ва янги новдаларда яққолроқ кўринади.

Агар сиз помидор етиштиришда минерал ўғитларни ишлатишни истамасангиз, унда қуйидагиларни билиш керак:

1). Азотли ўғитлар сифатида мол, товуқ гўнгини, яшил (барра) ўтни ачитиб (настой) бериш, гранулали биогумус ва компост бериш мумкин.

2). Ўсимликларни калий ва фосфор билан таъминлаш учун уларни илдиздан ва барглардан ёғоч кули билан озиқлантириш мумкин. Бундан ташқари асосида гуматлар бўлган ўғитлар билан озиқлантириш мумкин.

3). Тупроқ таркибида кальций миқдорини ошириш учун ерга майдаланган тухум пўстлоқларини солиш лозим.

4). Мис етишмаслигида помидор тупини ёнига бир бўлак мис симни суқиб қўйиш мумкин.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!