Помидорнинг келиб чиқиши, тарқалиши ва ботаник таърифи

Помидор итузумдошлар (Solаnum lycopеrsicum) оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, дунёда севиб истеъмол қилинадиган сабзавот ҳисобланади. Ўсимликнинг ватани Жанубий Американинг Перу ва Экватор қисми ҳисобланади. Ҳозирги кунгача Мексикада ёввойи турларини учратиш мумкин. Мексикада биринчи бор бу ўсимлик маданийлаштирилган. Ацтеклар бу ўсимликни “tumantla” деб атаганлар. 1523 йил Испанлар Мексикани босиб олганларидан сўнг унинг ёввой уруғи бошқа ўсимликларга қўшилиб Европага келиб қолган. 1554 йил испан ботаниги Пьеро Андреа Маттиол ва бошқаларнинг ёзишича, бу ўсимлик заҳарли истеъмол учун яроқсиз деб аташган. Ҳақиқатдан ҳам итузумдошлар оиласига кирадиган бу сабзавотда алкалоид токсинлари учрайди, бу оз миқдорда бўлиб инсон ҳаёти учун ҳавфиз ҳисобланади. Лекин бу нарса ўсимликнинг бутун қитъа бўйлаб тарқалишига тўсқинлик қилмаган (Балашев Н.Н, Земан Г.О. 1977).

Пироваров ва бошқа (2001)ларнинг маълумотларида таъкидланишича бу ўсимликни денгиз сайёҳлари Испаниядан Осиёга олиб келишган. Маълумотларга қараганда 1571 йилларда Филиппин оролларида ҳам етиштирилган. Кейинчалик бу ўсимлик Филиппин оролларидан Хитой, Япония, Ҳиндистонга савдо йўллари орқали тарқалган. 1579 йилда Инглизлар помидорни ўз мустамлака давлатларига олиб боришган. Помидор Европа ва Голландияда шифобахш ўсимликлар етиштириладиган ботаник майдонларда ҳам ўстирилган. XVIII асрда помидор Сурия, Арабистон ярим ороли, Эфиопия ва Мисрга тарқалган. Шимолий Европада помидор хушбўй ва мазали сабзавот ҳисобланган. Европада помидорни “перу олмаси” Францияда “помидоро” ва “олтин олма” ҳам деб аташган. Помидордан манзарали ўсимлик сифатида, ошқозон, кўз ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланишган. 1832 йилда Германия ва АҚШда етиштирилган. Олим-аграном Андрей Болотовнинг маълумотига кўра XVIII асрнинг II-ярмида Россияга кириб келган. Узоқ вақтлар мобайнида помидорни Россия ва Шимолий Европада боғбонлар манзарали ўсимлик сифатида ўстиришган. Ҳозирги кунда помидорнинг 200 га яқин турлари мавжуд бўлиб ер юзининг 3 миллион га ерига экиб етиштирилмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!