ПОМИДОРНИНГ ВЕРТИЦИЛЛЁЗ СЎЛИШ КАСАЛЛИГИ

Помидорнинг вертициллёз сўлиши иссиқхоналар ва очиқ далаларда учрайди. Уни кўпроқ V.alboatrum гифомицет замбуруғлари қўзғатади. Ўсимликнинг пастки баргларида рангсиз, кейин сариқ ва ниҳоят қўнғир тус олувчи, қизғиш ҳошияли доғлар пайдо бўлади ва барглар сўла бошлайди. Поянинг пастки қисми қия кесилса, ўтказувчи тўқималарнинг сарғиш-қўнғир тус олганини кўриш мумкин.

Кураш чоралари.
Иссиқхонада 3 кун давомида +25 Сдан юқори ҳарорат бўлиши таъминланса, касаллик ривожланмайди, агар бунинг иложи бўлмаса, кундузлари мева тугиш бошлангунча +18+22 C, мева тугиш пайтида +20+22 С, кечалари +15+16 С ҳароратни таъминлаш лозим. Тупроқни илдиз етган чуқурликкача, одатда 25 смгача, зарарсизлантириш муҳим аҳамиятга эга. Энг самарали усул–буғ билан зарарсизлантиришдир. Вертициллёз сўлишнинг жуда кучли ривожланиши кузатиладиган минтақаларда зарарсизлантирилган тупроққа чидамли навларни экиш тавсия қилинади.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!