Маккажўхорининг пуфаксимон қоракуя касаллиги ва унга қарши кураш

Маккажўхори экинида замбуруғ, бактерия, вируслар вужудга келтирадиган касалликларнинг 70 дан ортиқ тури маълум.

Пуфаксимон қоракуя – (Ustilago maydis)(DS) Corda. Ustilago zeae Unger. замбуруғи туғдиради. Замбуруғ ҳаво орқали юқиб, маккажўхори сўтаси, попуги, пояси, барги ва баъзан илдизи бўғзини зарарлайди. Касалланган органларда оқимтир доғ ҳосил бўлиб, турли катталикдаги пуфакка айланади. Ўсимлик яхши ривожланмайди.

Касаллик маккажўхори экилган бутун ҳудудларда учрайди. Маккажўхори ўсимлигининг 3-4 чин баргли даврида касаллик кузатила бошлайди. Механик йўл билан ўсимлик танасига етказилган зарар, яъни кесилган ёки танасида очилган қисмлардан касаллик омилининг кириши билан юқа бошлайди. Касаллик келаси йилда касалланган тупроқ ва ўсимлик қолдиқларидан юқади. Қумли ва иссиқ тупроқларда
8 йил яшовчанлигини сақлаб қола олади. Касалликка чалинган ўсимлик қолдиқларини ейдиган ҳайвонларнинг ҳазм қилиш даражасидан тириклигини йўқотмаганлиги учун, чорва ҳайвонларидан чиқадиган гўнг билан такроран далага қайтади. Касалликнинг ривожланишида ёғингарчилик аҳамиятга эга. Ёғингарчилик ёзда бўлса, касаллик кўп кузатилади.
Ёғингарчиликдан сўнг қуруқ қуёшли ёки енгил булутли кунлар касалликнинг ривожланишига сабабчи бўлади. Қурғоқчил ҳудудларда мос бўлмаган усуллар билан амалга оширилган суғориш ҳам касалликни чақиради. Касалликнинг юқиши учун қулай иссиқлик 18-21 °C ҳисобланади. Касаллик шаклланиши бир ёки бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Ҳаддан ташқари кўп азотли ўғит ёки қишлоқ хўжалиги ўғити фойдаланилган майдонларда кўпроқ кузатилади.

Зарари
Ўсимликнинг бутун тупроқ устки қисмида: барг, поя, сўта, попук ва эркак гулларда кузатилади. Бу қисмларда бўртмалар ҳосил бўлади. Бўртмалар олдин қаттиқ порлоқ,
кулранг оқ рангли зар билан қопланган. Ривожланган сари зар сарғаяди, устида ёрилиш юзага келади ва ичида мавжуд қора чанг шаклида споралар атрофга тарқалади. Иқлим шароитларига, турига ва ўсимликда мавжуд бўлган жойга боғлиқ бўлиб бўртма турли катталикка эга. Сўта, рўвак ва бўғимларга кўпроқ зарар етказади. Эрта даврдаги кучли юқиш ўсимликнинг нобуд бўлишига ва сўта чиқмаслигига сабабчи
бўлади. Маҳсулотнинг сифати пасайиб, ҳосил камаяди.

Қарши кураш
Маҳаллий чора-тадбирлар
Касаллик кузатилган жойларда камида 3-4 йил маккажўхори экмаслик лозим. Алмашлаб экиш амалга оширилиши зарур. Сертификатли уруғлар ва чидамли турлардан фойдаланиш зарур. Жуда эрта ва жуда кеч экмаслик, кўп азотли ўғитдан фойдаланмаслик, чопиқ ишларини вақтида ва мувофиқ усул билан амалга ошириш зарур. Ўсимликка зарар берувчи ва маккажўхори учун созланмаган ўсимликларга
урилиб зарар етказувчи ёмғирлаб суғориш усулидан фойдаланмаслик зарур.
Ўсимликларнинг яраланиши муҳим бўлгани учун ҳашаротларга қарши курашиш лозим. Чангсимон қоракуя халтачалари ривожланмасдан кесиб йўқ қилиниши, касалликли
ўсимлик қолдиқлари ва бўртмалари (галлар) жуда чуқурга кўмилиши ёки оловда куйдирилиши лозим.
Кимёвий кураш
Касалликка қарши таъсирли кимёвий кураш усули мавжуд эмас.

Манба: Тузувчилар: Ж.Б. Худайқулов – Тошкент давлат аграр университети Ўсимликшунослик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. Қ.К.Азизов – қ.х.ф.ф.д. катта илмий ходим, Ф.Г.Бобоев – кичик илмий ходим, Х.К.Назаров – қ.х.ф.н. доцент, Ф.Э.Юлдашев – қ.х.ф.д. доцент, Х.К.Азизов – кичик илмий ходим, Д. Еденбаев – Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий тажриба станцияси қ.х.ф.н., катта илмий ходими.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ