Қалампирнинг бактериал рак касаллиги

Қалампирнинг бактериал рак касаллиги

Қалампирда (ширин, аччиқ) бактериал рак касаллигининг келиб чиқишига Clavibacter michiganensis бактерияси сабаб бўлади. Юқори ҳарорат билан биргаликда юқори намлик ушбу бактериянинг ривожланиши учун қулай шароит бўлиб хизмат қилади. Бактерия ҳашаротлар ва иш қуроллари ёрдамида ташилади. Унга қарши курашиш воситалари йўқ, фақат прафилактик чоралар кўриш мумкин. Асосан иссиқроқ иқлимли ҳудудлардаги иссиқхоналарда кузатилади.

Касаллик аломатлари

Ушбу касалликда ўртаси оч рангда бўлган майда жигарранг доғлар пайдо бўлади. Доғлар аста-секин қобиқ билан қопланиб, каттариб боради ва ўзаро бирлашиб 3 см гача бўлган катталикдаги доғларни ҳосил қилади. Қаттиқ зарарланган тупларда (палакларда) барглар ранги қочиб қолади. Қалампир меваларида ўртаси жигарранг ва четлари оқ ҳошияли доғлар бўлади.

bakte7452136985421ria452136598lnyi-rak-per789542102tsa.jpg (69 KB)

1-расм. Бактериал рак билан касалланган қалампир меваси (dim-sad-gorod.com)

Профилактик чоралар

1.     Биологик чоралар:

·  экишдан олдин уруғни «Фитолавин-300» (0,2% ли аралашма) препаратида 2 соат давомида зарарсизлантириш;

·  ушбу препарат билан ўша меъёрда (консистенцияда) кўчат 3 та ҳақиқий барг чиқарган даврида устидан сепиш;

·  кўчатни кўчириб ўтаётганда илдиз қисмини яна ўша аралашмага ботириш;

·  алоҳида иш қуроли ёрдамида ўсимликларнинг қаттиқ зарарланган қисмларини олиб ташлаш ва йўқ қилиш;

·  оммавий ҳосилга кирган даврда таркибида Bacillus subtilis бўлган биопрепаратлар билан ишлов бериш;

·  иссиқхонадаги ерни алмаштириш.

2.     Кимёвий чоралар

·  «Тирама» суюқлиги ёрдамида уруғни зарарсизлантириш;

·  таркибида мис бўлган препаратлар билан кечки пайт соат 16:00-18:00, эрталаб соат 10:00-12:00 оралиқларида (препаратнинг энг яхши ўзлаштириладиган вақти) касалланган тупларга ишлов бериш;

·  иссиқхоналарни бромли метил билан зарарсизлантириш.

Курашиш чоралари

Қалампирнинг зарарланган кўчатларини олиб ташлаш. Қолган экинларга таркибида мис бўлган препаратлар билан профилактик ишлов бериш.

Манба: botanichka.ru