Қанд лавлаги уруғини экишга тайёрлаш, экиш усули, муддати ва меъёри

Экиш. Уруғни экишга тайёрлаш. Экиладиган уруғлар экинбоплик сифати бўйича Давлат стандартлари талабларига жавоб бериши лозим. Уруғларнинг унувчанлиги бир уруғли навларда 70%, кўп уруғли навларда 75%, полиплоид бир уруғлик навлар ва дурагайларда 55%,кўп уруғли навларда 65% дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Илмий асосланган технология бўйича ўстириш учун лаборатория унувчанлиги 85% дан, бир уруғлиги ва бир хиллиги 95% дан кам бўлмаган уруғлар ишлатилади.
Уруғлар экишдан олдин заводларда 3,5—4,5 мм ва 4,5—5,5 мм каттаҳкда калибровка қилиниб сараланади. Калибровка қилинган уруғларни пунктирлаб, аниқ меъёрларда экиш имконияти туғилади.
Қанд лавлаги диплоид навларининг 1000 дона уруғи массаси 25 г дан,бир уруғли диплоид навламики 15 г, кўп уруғли полиплоид уруғламики 30 г дан кам бўлмаганда уларнинг сифати яхши ҳисобланади.
Уругиарни сирғаҳб тушиши яхшиланиши учун уларнинг усти силлиқланади ва бунда 30% уруғ массаси камайиши мумкин. Кўп уруғли навламинг уруғлари эзилганда сегментларга бўлинади ва бунда уруғлар бир ўсимталига айланади. Одатда бундай
уруғлар генетик бир ўсимтали уруғларга нисбатан ҳосилдорлиги, қанд миқдорига кўра бир қатор афзалликларга эга бўлади.
Уруғлар силлиқланган ёки сегментларга ажралган бўлса, улами махсус дражлар билан қоплаш яхши самара беради. Дражлаш учун торф, чиринди, суперфосфат, азотли, калийли, бактерияҳ ўғитлар, микроэлементлар аралашмасидан фойдаланилади ва унга ёпиштирувчи полиакриламид қўшилади.
Ўзбекистон шароитида ёпиштирувчи модда сифатида бентонит (гилмоя)ни қўллаш арзон ва самаралидир. Дражланган уруғларнинг лаборатория унувчанлиги 85% дан кам бўлмаслиги лозим.
Уруғларни офтобда қуритиш, экишдан олдин 1—2 сутка хона ҳароратида сувда ивитиш ва кейин қуритиш яхши натижа беради.
Уругдар экишдан олдин паноктин ёки роксил билан, мос равишда, 2; 1,5 кг/т нисбатда дориланади.
Экиш усули ва муддати. Қанд лавлаги уруғлари тупроқнинг 5—7 см чуқурлигида ҳарорат 6—8 °C қизиганда эка бошланади. 0‘збекистон шароитида уруғларни экишга март ойида киришилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда апрелда экиш оптимал ҳисобланади. Эрта экиш ҳосилдорликни оширади, илдизмевадаги қанд миқдорини кўпайтиради. Экиш кечикиши билан илдизмева ҳосили ҳам камайиб боради. Экиш қисқа вақт давомида, сифатли қилиб ўтказилиши лозим.
Экиш CCТ-12А, ССТ-12Б ёки чигит сеялкаларида, СПЧ-6 пневматик сеялкаларда ўтказилади. Суғориладиган ерларда қатор оралари 60 см қилиб экилади. Қанд лавлаги уруғларини пушта устига экиш ҳам яхши натижа беради.
Экиш меъёри. Қанд лавлаги етиштириш технологиясида уруғ унувчанлиги 85% дан кам бўлмаганда 1 м масофада 12—14 дона уруғ (6—8 кг/га) экилади. Бу 1 м да 8—10 дона майса ҳосил бўлишини таъминлайди.
Оддий технология асосида ўстирилганда дала бегона ўтлар билан ифлосланган бўлса, 1 метрга 35—38 дона ёнғоқча экилади (10—12 кг/га) ва бундай экиш меъёри 1 м масофада 20—22 дона майса ҳосил бўлишини та ъминлайди. Дала бегона ўтлардан тоза бўлса, 1 м масофада 23—25 дона ёнғоқча экиш 12—14 дона майса ҳосил бўлишини таъминлайди.
Дражланган уруғлами экиш учун СТЯ-45000 мосламасидан фойдаланилади. Экиш чуқурлиги 2—2,5 дан 4—5 см гача тупроқ шароитига қараб ўзгартирилади. Уруғлар албатта тупроқнинг нам қатламига экилиши лозим. Қаторлар тўғри қилиб олиниши ва қатор оралари қисқармаслиги керак. Қатор орасининг ўзгариши ±10 мм дан
ошмаслиги лозим.

Манба: Турсунов С. «Дала экинлари маҳсулотларини етиштириш технологияси»