Қандай шароитда томорқамизда ёмғир чувалчанглари яхшироқ кўпаяди?

Ёмғир чувалчанглари ўсимликларнинг тупроқ остидаги илдизлари ва тупроқ устидаги палакларининг чириётган (парчаланаётган) тўқималари билан озиқланади. Тупроқ исиб бошлаган вақтида чувалчанглар пилла қўйиш учун гўнг ва компост қолдиқлари тўпланган жойга кўчиб ўтади. Уларнинг кўпайиш суръати ва маҳсулдорлиги азотга бой тупроқда кескин ортади. Чувалчангларнинг озиқланиш режими озиқа сифати, тупроқ шўрлиги, муҳитнинг нордонлик даражасига боғлиқ. Тупроқ намлиги 40-45% дан кам бўлса, уларнинг ҳаёт фаолияти тўхтайди, тупроқ намлиги 20% ташкил этганда эса чувалчанглар ўлади. Чувалчанглар учун тупроқнинг энг мақбул намлик даражаси 70-80%. Оптимал нордонлик муҳити — рН 7. Улар учун энг яхши шароит – тупроқ унумдорлигининг биологик қайта (такрор) ишлаб чиқарилиши ва айниқса сидератлар қўлланилгани, оптимал алмашлаб экиш шароитлари. Тупроқни юмшатиш ва минерал ўғитлар бериш (киритиш) нуқтаи назаридан тупроқ ҳаётига инсон аралашуви имкон қадар минимал даражада бўлиши керак.

Чувалчанглар жуда маҳсулдордир. Ҳар бир жинсий етилган вакил ёз мавсумида 18-24 пилла қўяди. Ҳар бир пиллада 1-21 тухум мавжуд бўлади. 2-3 ҳафтадан кейин тухумлардан янги вакиллар чиқади. Тухумдан чиққан вакиллар 7-12 ҳафтадан кейин авлод беришга тайёр бўлади. Етилган вакиллар 10-15 йил яшайди, уларнинг узунлиги бир неча см дан бир неча ўн см гача бўлиши мумкин.

Чувалчангларнинг актив фаолияти йилда 6-7 ой давом этади. Ҳарорат 5оС бўлганида улар 30 см гача бўлган чуқурликка кириб кетади. Баҳорда эса ерни музлаган қатлами эришидан 10 кун олдин улар ўз фаолиятларини тиклайди.

Манба: Осипова Г. С.  (2011). Огород. Работа на участке в вопросах и ответах. 4-е изд., перераб. и доп. — СПб.: БХВ-Петербург. dehqon.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!