Қизил олма канаси

Умумий кўриниши

Балоғатга етган эркаги — Croft B
Балоғатга етган урғочиси 0.35 мм узунликда, қизил рангли ва овалсимон шаклда бўлади. Каналарнинг тухумлари ва личинкалари қизғиш сабзи ранг; личинкаларида 6та, улғайганларида эса 8тадан оёқлар бўлади.

 

Ҳаёт цикли
Каналарни кўпроқ баргларнинг остки қисмларида учратиш мумкин. Балоғатга етган урғочилари 20-40 тагача кунига 2-3 маротаба тухум қўядилар. Тухумларни улар одатда баргларнинг ўрта томирлари бўйлаб қўядилар. Кана урғочилари сўнгги авлодларининг тухумлари ёш шохларнинг остки ва қуйи қисмларида қишлайди. Ёз пайтлари эса каналарнинг тухумдан то улғайгунгача бўлган ривожланиш цикли ўртача 2 хафтани ўз ичига олади. Бир йил ичида 8-10 авлодгача кўпайишади.

Яшаш-озиқланиш маконлари

Тухумлари очилишга тайёр –AlievU, HPF Kazakhstan
Қизил олма каналари турли ҳил мевали дарахтларга ҳужум қиладилар; олма, нок, олхўри, ва хаттоки узумга ҳам, крижовник, қизил ва қора смародина, ёнғоқ ва манзарали ўсимликлар шулар жумласига киради.

 

Зарарлари

Бронза рангга кирган барглар — Hull L: www.goodfruit.com
Каналар асосан баргларни сўриб озиқланадилар. Бу ҳолат баргларнинг табиий рангини йўқолиши, доғлар ҳосил бўлиши ёки ҳиралашишига олиб келади. Каналарнинг кўпайиб кетиши (битта баргда 5 тадан кўп) ва давомий озиқланиши натижасида барглар бронза рангга ўзгаради ва тўкилишни бошлайди; мевалар эса пишмасидан ва катталашмасидан аввал тўкила бошлайди.

 

Карши кураш чоралари

Пўстлоқ ёриғидаги тухумлар –Aliev U, HPF Kazakhstan
Қиш фаслида мева берувчи шохларда кана тухумлари мавжудлигини қўл линзалари ёрдамида текширинг. Европада каналардан зарар кўриш даражаси мева берувчи шохларнинг ҳар 2 метрида ўртача 1200 донагача тухум мавжудлиги билан ўлчанади. Дарахтлар гуллаганидан кейин 10 та дарахт шохларининг қуйи қисмидан 10тадан барг олинг, уларда балоғатган етган каналар ва уларнинг личинкалари мавжудлигини текширинг. Зарар кўриш даражаси фойдали ҳашоратлар/каналар бўлмаган ҳолатда 60% ни ташкил қилаганда, уларга қарши курашиш лозим. Мавсум якунида 5та дарахтдан 25 дона баргни олиб уларда қизил олма канаси ва фойдали ҳашоратлар/каналар бор ёки йуқлигини текширинг. Уларга қарши кураш даражалари қуйидаги кўрсатмаларга  сосланиб аниқланади:

Уларга қарши курашиш учун тиним даври охирида дарахтлар куртак ёриш даврида 4-6% ёғ аралашмасидан фойдаланинг. Ёғ ҳаракатга келишни бошлаётган эндигина қишдан чиққан тухумларни бўғиб нобуд қилади. Ушбу аралашма формуласи ва ундан фойдаланиш йўриқномасини олиш учун (шу ерни босинг).
Мавсум давомида кузатиш натижалари курашиш зарурлигини талаб қилса, қуйидаги препаратлардан фойдаланишингиз мумкин:
Омайт (Omayt) (1.5 — 3,0 л/гек.), Ортус (Ortus) (0,5 — .75 л/гек.), Вертимек (Vertimek)
(0.75-1.0 л/гек.), Ниссоран (Nissorun) (0.28 — 0.43 л/гек.), Нурель Д (Nurell) D (1.5 л/гек)

Kinmiks, Talstar, Karate, Decis ва Cypermethring каби зараркунандаларга қарши препаратлардан фойдаланманг!!

Манба: mevazor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!