Қора кишмиш узум нави ҳақида

Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий вилоятларида, айниқса, Самарқанд вилиётида кўп тарқалган. Ўра кишмиш хўраки нав сифатида Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсида ҳам кўп этиштирилади.

Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий вилоятларида, айниқса, Самарқанд вилиётида кўп тарқалган. Ўра кишмиш хўраки нав сифатида Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсида ҳам кўп этиштирилади. Гули икки жинсли. Боши йирик (узунлиги — 19–21 см, яни — 10–11 см). Меваси ўрта катталикда. (16,5×13,3 мм), овал шаклида, Навни ўрта пишар навлар қаторига киритиш мумкин. Ҳосилни пишишини бошланиши -10-18 июль, тўлиқ этилиши — 18–20 август. Ҳосилдорлиги юқори.

Ер токларда новдаларда 6–8 кўз қолдириб кесилади, тик симбағазларда эса 10–12 кўз қолдирилади. Совуққа чидамлилиги бўйича нав шарқ гуруҳининг маҳаллий навлари қаторида туради.

Ўзбекистоннинг жанубий-ғарб тоғолди зоналарини лалмикор ерларига мослашган. Бошларини вазни — 250–300 г. Мевасини оғирлиги -1,9–2,2 г.

Қора кишмиш қанд моддаларини тез тўплаши билан ажралиб туради. Бу навлардан жуда яхҳши қуритилган маҳсулот шигани қанд моддаси 78% ва 1,5 -1,8 кислотали маҳсулот таёрланади. Узумнинг таркибида қанд моддаси 24–25% бўлганда узум терилади.

Бу нав учун энг қулай зоналарга — Самарқанд вилояти, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Фориш районлари, Қашқадарё вилоятининг Китаб-Шаҳрисабз ҳудуди ва бошқалар киради.