Қовун пашшаси-полиз экинларининг асосий кушандаси!

Кейинги пайтларда бозорларимизда сотилаётган полиз маҳсулотлари ичидан шу пайтгача бизда учрамаган номаълум ҳашорат — Қовун пашшасининг қуртлари чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Илмий номи “myiopardalis pardalina” бўлган бу ҳашарот юртимизга Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан кириб келган. Қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради.

Ҳашарот қиш мавсумида 5-15 см тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида қишлайди. Май ойи охири ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. Биринчи авлоднинг учиш муддати бир ой атрофида бўлади (анчагина узоқ муддат). Пашша қовун ёки тарвузнинг ёш ниҳоллари шираси билан озиқланади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зараркунандаларда яна 23-30 кундан сўнг яна насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига бир дона тухум қўяди, ҳаммаси бўлиб 120 донагача тухум қўяди. 3-4 кундан сўнг тухумдан қурт чиқиб Қовун(тарвуз)нинг юмшоқ қатламига илонизи йўл қолдирган ҳолда кириб боради ва озиқланади.Қурт оқ-сарғиш рангда бўлиб,узунлиги 5-12 мм бўлади. Қурт қовун ичида 10 кун атрофида яшагандан сўнг у ерни тарк этади ва 15см чуқурликда,тупроқ ичида ғумбакка айланади.Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Бундай қовунларни ҳатто, чорва моллари ҳам емайди.

Қарши кураш чоралари

Биринчи навбатда агротехник тадбирлар сифатли ўтказилиши шарт. Феромон тутқичлар ёрдамида ҳашоратлар борлигини аниқлаб олингандан сўнг рухсат этилган инсектицидлар ёрдамида ишлов берилади.

Кураш чораси сифатида таъсир этувчиси Лямбда-цигалотрин 100г/л бўлган KORATEK PLYUS 10% (1,2-1,5 л/га) препарати нафақат қовун пашшаси балки полизлардаги бошқа ҳашорат зараркунадаларга қарши ҳам самарали таъсир кўрсатади.

Ҳосилни йиғиштириб олишдан камида 20 кун аввал кимёвий ишлов бериш тўхтатилади.

 

Фаргона вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси агроном-инспектори :   Гафуров А.

Дўстларингизга ҳам улашинг!