Қўзиқорин ҳақида маълумот

106
Қўзиқорин – дискомитсетлар уруғи аскомитсетлар синфига мансуб замбуруғлар туркуми. Апотетситлари йирик, баландлиги 6–15 см, кенглиги 1,5–5 см, тик ва этдор, пояча ва қалпоқчага бўлинган.

Поячаси цилиндрсимон, йўғонлиги 2–3 см. Қўнғир тусли қалпоқчаси поячага ёпишган, конуссимон сирти уячали. Аскалари цилиндрик, узун (350 мкм гача). Споралари бир ҳужайрали.

Қўзиқориннинг истеъмол қилиниши мумкин бўлган 6 тури бор. Шимолий ярим шарнинг мўтадил минтақаларида, Австралия аралаш ва игнабаргли ўрмонларининг яланг жойларида, айниқса, ёнғин кетган қисмида, ўрмон четлари ва тоғларда тарқалган.

Тупроқ сапрофити. Эрта баҳорда учрайди. Пишириб ейилади. Ўзбекистонда чўл қўзиқорини табий ҳолда ўсади. Бироқ республикамиз ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 150 дан ортиқ ботаник турлари заҳарли ҳисобланади. Бундай қўзиқоринларни эса умуман истемол қилиб бўлмайди.

Бу турларга мансуб қўзиқоринлар таркибида гелвелат кислотаси, фаллотоксин, аммонитотоксин ва бошқа заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қайнатилганда ёки қовурилган тақдирда ҳам уларнинг таркибидаги заҳарли моддалар йўқолмайди.

Таркибида фақат гелвелат кислотаси мавжуд бўлган замбуруғ турига сморчок ва строчоклар киради. Гелвелат кислотаси сувда яхши эриганлиги сабабли, бу турга мансуб замбуруғларни олдин сувда қайнатиб, мазкур сувни тўкиб ташлаб, улардан турли таомлар тайёрлаш мумкин.

Республикамизнинг баъзи жамоа хўжаликлари ва ширкатларига махсус иссиқхоналарда, махсус хоналарда (падвалларда) “Вешанка” ва “Шампинон” каби истемол қилиниши мумкин бўлган, инсон соғлиги учун ҳавф туғдирмайдиган қўзиқорин турларини етиштириш ва савдо қилиш учун рухсат берилган.

Уларда етиштириган қўзиқоринлар санитария-эпидемология хизмати лабараторияларида текширувдан ўтказилиб, зарарсиз деб топилгандагина сотишга рухсат этилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!