Меваси таркибида 4,5-11 % гача шакар, 0,28-1,5 % гача турли кислоталар, 0,12 – 0,41 % ошловчи ва бўѐқ моддалар мавжуд. Булардан ташқари темир, фосфор, калий, кальций тузлари, 50-75 мг % А, В, С витаминлари бўлади. Қулупнай меваси ташишга ва сақлашга ярамайди.
Пояси қисқа, ўтчил, 4-5 йил ва ундан кўпроқ яшайди, илдизлари попук илдиз бўлиб, 60-70 см чуқурликкача ўсади, экилгандан сўнг 2-3 йили илдиз поясининг пастки қисми қурий бошлайди.Шунинг учун, қулупнай бир ерда 2-3 йилгача ўстирилади.
Қулупнай эрта, мартнинг охири апрелнинг бошларида гуллайди. У гуллаш муддатига қараб, эрта гуллайдиган ва кеч гуллайдиган навларга бўлинади. Гуллаш даври 20-45 кунга чўзилади. Гуллаш бошлангандан меваси пишиб етилгунча 20-35 кун ўтади.

















