Қулупнай канасининг тарифи, зарари ва қарши кураш чоралари

Қулупнай канаси – Tarsonemus pallidus Banks. Ургимчаксимонлар синфига,
акариформлилар – Acariformes туркумига, турли тирноклилар -Tarsonemidae оиласига мансуб.
Тарцалиши. Козогистон ва Ўзбекистоннинг шимолий туманларида кўплаб учрайди.
Таърифи. Вояга етган зотнинг шакли чўзиқ-овал, ранги окиш, ўзунлиги 0,15-0,25 мм келади, 4 жуфт оѐги бор.
Хаѐт кечириши. Оталанган ургочи зот турли ўсимликлар колдиги остида хамда барг
култикларида кишлайди. Апрел ойларида қулупнай ўсимлиги билан бирга уйғонади. Кўп ўтмай урғочи зот 15-20 та тухумни якка-якка қилиб ѐш баргларга қўяди. Личинкалар санчиб-суриб озикланиб, нимфа ва етук зотга айланади. Тошкент вилоятининг шимолий туманларида кулупнай канаси мавсумда 6-7 бугин бериб ривожланади.
Зарари. Зарарланган ўсимликларнинг ѐш барглари ривожланмай буришиб колади,
ўсимликнинг умумий туси ўзгаради, «пакана» булиб колади. Бунинг натижасида хосилдорлик кескин пасаяди. Т.М. Сейлхановнинг кўрсатишича, ўз вактида кураш тадбирлари утказилмаса, хосилнинг учдан бири йуколиши мумкин.
Кураш чоралари. 1. Ҳар 3-4 йилда бир марта кулупнай экиладиган майдонларни ўзгартириб туриш керак. 2. Бахорда ўсимликларнинг барги пайдо булиши билан бирорта куйидаги акарицид билан ишлов утказиш лозим: омайт – 1,5 л/га, карбофос – 1-1,8 л/ га. Ҳаво харорати 16° С дан юкори булган шароитда олтингугуртнинг кукуни билан чангитиш (20 кг/га) хам яхши натижа беради.

Манба: Умумий ва қишлоқ хўжалик энтомологияси хдмда уйгунлашган химоя килиш тизимининг асослари [Матн] / Ш.Т.Хужаев. -Тошкент : Yangi Nashr Nashriyoti, 2019. – 376 б.