ҚУЛУПНАЙНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Қулупнайнинг асл ватани Америка қитъаси бўлиб, милоддан аввалги II-I асрларда ҳам
одамлар қулупнай етиштиришгани ҳақида маълумотлар бор. Ўрта асрларга келиб қулупнай Европага келтирилди, аммо ўша пайтлари ер бағрида ўсгани учун “бу мева покиза эмас”, деб ҳисобланарди. Шу сабабли қулупнайга талаб катта бўлмаган. Орадан вақт ўтиб, унинг нафақат мазали, балки шифобахш мева экани маълум бўлди.
Қулупнай – энг кўп тарқалган резавор экин. Тез ҳосилга киради ва тез кўпаяди. Ҳар хил тупроқ ва иқлим шароитларида ўсишга мослашган. Эрта пишар навлари гилос билан бемалол рақобат қила олади. Мевасининг таъми ёқимли ва товарлик хусусиятлари юқори. Қулупнайни қайта ишлаб, ундан юқори сифатли ҳар хил маҳсулотлар тайёрлаш мумкин. Ҳозир қулупнай навларига бўлган талаб ортиб бор-
моқда. Ишлаб-чиқаришга йирик мевали, юқори ҳосилли, ҳар хил касалликларга ва ноқулай шароитларга чидамли навлар керак.
Юрак фаолиятини яхшилайди
Қулупнай таркибидаги антиоксидант ва флавоноид дармондорилари қон таркибини токсин – заҳарли моддалардан тозалайди. Мазкур витаминлар қон томирлардаги тиқинга айланиш хавфи юқори бўлган зарарли холестеринга қарши курашади.
Хотирани мустаҳкамлайди
Агар хотирангиздан шикоятингиз бўлса, кундалик таомномангиздаги қулупнай миқдорини оширинг. Қулупнай таркибидаги Fise Тананинг ёш ва ғайратли кўринишини таъминлайди.
Қулупнай таркибида танадаги модда алмашинуви жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар миқдори юқори бўлиб, бу организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланиши,янги ҳужайраларнинг пайдо бўлишига шароит яратади.
Иммунитетни оширади.
Қулупнай С витаминига бой бўлиб, бу дармондори иммун тизими учун жуда кераклидир. Бир стакан қулупнай таркибида инсон кунлик истеъмол қилиши лозим бўлган С витамини мавжуд.
Бактерияларга қарши курашади.
Қулупнайдаги полисахаридлар органик кислоталар билан биргаликда ичак микрофлорасини нормаллаштиришга, дисбактериозни олдини олишга ва организмдан токсинлар ҳамда оғир металларни ҳайдашга ёрдамлашади.
Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиниши мавсумий витамин танқислигининг олдини олади ва организмни С, Е ва В гуруҳи витаминлари билан тўйинтиради. Бундан ташқари қулупнай таркибида юқори миқдорда металл моддалар – марганец, калий, кальций, мис, кобалт, молибден хусусан енгил ҳазм бўладиган шаклда мавжуд.
Яна унда фолий, лимон, олма ва салицил кислоталари, юрак сиқилишини олдини олишда кўмаклашувчи В витамини, иш фаолиятимиз тонусини оширишда ёрдам берувчи К витамини, қони кам инсонлар учун фойда бўладиган темир моддаси мавжуд.

Эслатма! Маълумки, иштаҳани очувчи бу қизил мевани ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш ҳам ярамайди. Ошқозон яраси ва гастритдан азият чекаётган инсонлар қулупнайни истеъмол қилмаганлари маъқул. Сабаби унинг уруғлари ошқозоннинг шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатади. Бўғимлар оғриғини бошдан кечираётганлар ҳам ушбу мевани тановвул қилишда эҳтиёт бўлишлари лозим. Аллергияси бор кишиларга эса бу ширин мева ман этилади, чунки қулупнай кучли аллерген ҳисобланади.