РЕДИСКА ЕТИШТИРИШ

Аҳамияти. Редиска таркибида фитонцидлар, антибактериал хусусиятига эга бўлган моддалар бўлиб, улар ошқозон ичак йўлларини зарарсизлантиришда, организмни юқумли (инфекцион) касалликларга чидамлилигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Уни асосан янгилигича истеъмол қилинади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар. Редискани Краный великан, Дунганский 12-8, Лола, Майский местный, Эртапишар каби навлари экилади.

Уруғ танлаш. Экиладиган уруғ тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун (синмаган) ва тўла бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Дала ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 200 кг (10 сотихга 2 тонна) чириган гўнг солинади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда чириган гўнг ва минерал ўғитлар билан аралаштирилиб юмшатилади. Йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Экиш муддати. Редиска қисқа кунли, сояга чидамли ўсимлик, ёруғлик етишмаса ҳам ўсаверади. У ўғитланган унумдор ерларга эрта баҳорда феврал охири–март бошларида, кўпинча бир неча муддатда ёки кузда – сентябр ойида экилади. Уруғ сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади. Редиска ёзда экилмайди, чунки у ёз ойларида ўзаклаб кетади ва илдизмеваси ўз сифатини йўқотади. Уруғи экилиб, ниҳоллар пайдо бўлгандан жуда тезпишар навлари 25–30, ўртапишарлари 35–40 ва ўртачи кечки навлари 40–45 кун ўтгач етилади.

Парваришлаш. Ўсимлик 1–2 тадан чинбарг чиқарганда ягана ва бир йўла ўтоқ қилинади. Қатордаги ўсимликлар ораси тезпишар навлар учун 3–4 см, кечпишарларига эса 5–6 см. да бир тупдан қолдирилади. Баҳордаги

ёғингарчиликка қараб редиска 2–4 марта суғорилади, қатор оралари юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Редиска касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

Ҳосилни йиғиштириш. Редиска ҳосили илдизмевалари етилишига қараб 3–4 марта саралаб териб олинади.

Иқтисодий самараси. 10 сотих майдонга 500 г редиска уруғига 100 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 540200 сўмни ташкил этади. Хосил нархи бир килограми энг паст нархда 1500 сўмдан сотилганда 2 млн. 250 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 2 млн. 195 минг сўм соф фойда олиш мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.