«РИЗАМАТ» узум нави ҳақида

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станциясида яратилган.
Муаллифлар: К.В. Смирнов, Г.В. Огиенко, А.Ф. Герасимова.
2006 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Юқори сифатли, истеъмол ва қайта ишлаш учун мўлжалланган.
Эрта-ўртапишар нав, касалликларга бардошли. Тупи ўртача, узум шингили йирик, ўртача вазни – 350-400 г. Шингили цилиндрсимон шаклда, ранги пушти, йирик ҳамда эти қаттиқ, карсиллаш хусусиятига эга, таъм баҳоси – 5 балл. Меваси июль ойининг 20 –кунида тўлиқ пишиб, етилади. Ҳосилдорлиги гектаридан 200-250 ц/га ни ташкил этади.