Сабзавот кўчатларини пайвандлаш усули ўзи нима

Пайвандлаш деганда ўзига хос усул, ўсимликнинг хаётчан бир қисмини бошқа бир ўсимлик тўқимасига жойлаш ва натижада улар тўқималарнинг регенерация бўлиб бирикиши ва бир ўсимлик каби ўсишини давом эттиришидир. Сабзавот экинларини пайвандлаш кўчатлик босқичида бир ўсиб турган ўсимликнинг қаламчасини (пайвандуст) бошқа илдизли ўсимлик (пайвандтаг) га улаш натижасидир. Пайвандтаг сифатида кучли илдиз тизими шакллантирадиган тупроқ намлиги, хароратга кам талабчан, шўрланиш ва тупроқдаги касалликлар (фузариоз, нематода, илдиз чириш ва бошқа) га чидамли навларни ишлатиш керак. Бу хусусиятлар хисобига яъни, иссиққа, совуққа ва бошқа стрессларга чидамлигини таъминлайди ва озуқа элементларини яхши ўзлаштиради. Шу билан бирга бу нав генетик томондан патогенларга чидамли бўлиши зарур.

ДАВОМИ БОР…

Манба: “Сабзавот экинларини вегетатив пайвандлаш” Мавлянова Р.Ф., Юнусов С.А, Каримов Б.А.

Дўстларингизга ҳам улашинг!